islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Шотибий ҳақида ҳикоялар

Имом Шотибий 1177 (572 ҳ.) йилда ҳаж қилиш учун Мисрга сафарга отланди ва Искандарияга тушди. У Искандарияда яшаб қолган Имом Ҳофиз Абу Тоҳир Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салафа Исфаҳоний ва бошқа олимлардан ҳадис эшитди. Шотибий Мисрга борганларида, қози Фозил Абдурраҳим у кишининг ҳурматларини жойига қўйди ва ўз мадрасаларида Қуръон ўқитувчи устозларга бош қилиб қўйди. У ерда қироат, луғат, наҳв ва бошқа фойдали илмлардан матонат билан сабоқ бердилар. У кишининг исмлари машҳур бўлиб, ҳар томонга тарқалиб кетди. Қуръон ўқитиш бўйича раислик даражасигача етдилар. Обрўлари ошиб, дарс учун ҳар томондан одамлар кела бошлади. Атрофдаги инсонлар у кишидаги илмнинг саховатидан худди ер ёмғирдан манфаат олгандек манфаатланишди. Султон Малик Носир Салоҳиддин Юсуф ибн Айюб 1193 йили (589 ҳ.) Байтул Мақдисни фатҳ қилгач, у кишининг (Шотибийнинг) зиёратига бориб, Рамазон рўзасини бирга тутди. Ушбу йил зиёратдан қайтаётганида оммага манфаат бериш учун саёҳат уловини Фозилия мадрасасига чўктирди. Вафотигача у ерда дарс бериб қолди. Ушбу зикр қилинган мадрасани қози Фозил 1185 (580 ҳ.) йилда ўз  ҳовлисининг олдидаги гулзор йўлга барпо қилган эди. Уни  Шофеъий ва Моликий фақиҳларининг бир гуруҳига вақф қилди. Битта катта хонасини Қуръон қироати учун ажратди. У ерда имом Абул Қосим ибн Файюро (Шотибий) қироатдан илм берарди. Сўнг унинг шогирди Абу Абдуллоҳ Қуртубий, кейинчалик яна бошқалар қироатдан дарс ўтдилар. Жамолиддин Абул Ҳасан ал-Қифтий айтади: “У (Шотибий) Қуръон ўқиб, наҳв ва луғат илмларидан ҳам таълим олди. Ёш йигитлик чоғидаёқ Қуръоннинг барча қироатлари борасида моҳир бўлди. Ҳали эллик ёшга етмасданоқ, атрофдаги инсонлар унга Қуръон ўқиб бериб, кўп манфаат олишди”. Жамолиддин Абул Ҳасан Қифтий яна шундай дейди: «У Мисрни ватан тутиб, «Амр ибн Ос» масжидида дарс беришга ўтирди. У ерда «Бану Ҳимярий» номи билан танилган қавмга куёв бўлди. Сўнг уни Фозил Абдурраҳим ибн Али Байсоний Қоҳирада қурдирган мадрасага кўчириб олиб бориб, дарвозахонанинг чап томонига унинг ўзи учун дид билан алоҳида чиройли бир хона қилиб берди. Шотибий ана шу ерда дарс берарди. Оиласи учун мадрасадан ташқарида алоҳида бошқа бир ҳовли қилиб берди. У зотраҳматуллоҳи алайҳи то вафотигача ана шу ерда яшади. Ибн Жазарий: Абул Маъолий ибн Айнул Фузалонинг «Мисбаҳ» номли китобида ушбу нарсани ўқиган эдим: «Имом Шотибий айтадилар: «Мен кетма-кет ўн кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни равзаи шарифда кўриб, у зотга Қуръон ўқиб бердим. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳ сени шубҳалардан ҳимоя қилсин», деганлар». Бу зот ҳақида бундан ташқари бир қанча машҳур ривоятлар ва кароматлар мавжуд. Имом Шотибийнинг ҳузурларида бир фиқҳий масала туғилиб қолди. Шунда у зот бу масала хусусида ҳужжат айтиб, китоб келтиришни сўради ва: «Бу ҳақида фалон жойдан қидиринглар», деб, қайси бет, қайси ўрин ва қайси мавзуда келганигача айтиб бердилар. Улар айтилган жойдан топишгач: «Фиқҳни ҳам ёдлаганмисиз?» деб сўрашди. Имом Шотибий: «Мен бир туяга юк бўладиган китобларни ёдлаганман», дедилар. Улар: «Ундай бўлса, фиқҳдан дарс бермайсизми?» дейишди. У зот: «Кўзи ожизларники фақат Қуръондир», дедилар. Имом Шотибий шундай деди: «Йўлда кетаётган эдим, шеригим мендан ортда қолиб кетди. Мен уловда эдим. Шунда икки номаълум шахс келиб, улардан бири мени қаттиқ ҳақорат қила бошлади. Мен «истиъоза»ни айтдим. У бир оз муддат ҳақорат қилишида давом этиб турди. Шунда иккинчиси: «Уни тарк қил, фойдаси йўқ», деди. Шу пайт шеригим ҳам етиб қолди. Унга бўлган воқеани айтиб...

Институт ўқитувчилари “ал-Азҳар” кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар

Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари ҳамрохлигида ал-Азҳар кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, бой тажрибаларини ўзлаштирдилар. Ал-Азҳар кутубхонаси мудири Абдулмажид Аҳмад Абдуллатиф ва малакали мутахассислардан ноёб асарларни сақлаш, таъмирлаш, электрон нусхаларини олиш ва фойдаланиш тартиблари борасидаги кўп йиллик тажрибалар ўрганилди. Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланаётган араб ёзувидаги қўлёзма асарлар, тошбосма китобларнинг сақлаш ва таъмирлаш ҳолати мониторинг қилиниб, уларнинг электрон базасини шакллантириш ишлари бошланган. Шу билан бирга, Диний идора фондида сақланаётган қадимий қўлёзмаларни босқичма-босқич таъмирлаш учун зарур кимёвий моддаларни ишлатиш, фондни замонавий технологик ускуналар билан жиҳозлаш бўйича амалий ҳаракатлар ҳам бошлаб юборилган. Миср сафари мана шундай ишларни энг юқори сифатда амалга оширишда жуда қўл келади. Диний идора фондидаги қўлёзма ва тошбосма манбаларни таъмирлашда муайян муаммолар бор эди. Айниқса, соҳа мутахассислари маслаҳати ва тажрибасига эҳтиёж катта. Чунки сўнгги йилларда фонддаги айрим асарларни таъмирлаш зарурати пайдо бўлмоқда. Бундай долзарб масалаларнинг оқилона ечими – инновация, интеллектуал билим ва илм-фаннинг янги ютуқларини амалиётга татбиқ этишдир. Бу борада жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланган Миср давлатидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг бой тажрибалари жуда ҳам катта фойда беришига ишонамиз. 135

Нақшбандия машойихлари(5) Султон Боязид Бaстомий (Қоддасаллоҳу сирруҳу 3-қисм)

Боязид Бастoмий ҳазратлари ёмғирли бир кунда жума намозини адо қилиш учун уйидан чиқди. Йўл ботқоқ эди. Бастoмий ҳазратлари ёмғир тингунча, бир уйнинг девори панасида турди ва ўша ерда кавушидаги лойни уйнинг тош деворига суртиб тозалади. Ва масжидга кетар экан, ўз-ўзига “кавушимни тозалайман деб, бир мажусийнинг деворини кирлатдинг, бу ҳолда Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай турмоқчисан?” деди ва мажусийдан узр сўраш учун орқасига қайтди. Унинг эшигини қоқди. Мажусий чиқиб: – Нима гапингиз бор эди?  – деди. – Сиздан узр сўрашга келдим,  – деди Бастoмий ҳазратлари. – Нима учун? – Бироз аввал кавушимдаги лойларни деворингизга суртиб тозалаган эдим, бу тўғри ҳаракат бўлмади. Ёмғирнинг шиддати менга бу нозикликни унуттирди, – деб жавоб берди Бастoмий ҳазратлари. – Нима зарари бор? Зотан деворимиз лойдан бўлган. Сизнинг оёғингиздан у ерга сурилган лой деворга бир хунуклик келтирмас, – деди мажусий. – Тўғри, аммо бу бир ҳақдир ва соҳибининг ризосини олиш керак,  – деди Бастoмий ҳазратлари. – Сизга бу нозиклик ва инсон ҳақларига бу қадар ҳурматни сизнинг динингиз ўргатдими?  – деб сўради мажусий.  – Ҳа, динимиз ва бу диннинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатди,  – деди Бастoмий ҳазратлари. – У ҳолда биз нечун бу динга кирмаймиз?  – деди мажусий ва калимаи шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди. (3-қисм тугади. Давоми бор) Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов 133

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА ЭКОЛОГИК ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“Ҳашар – элга ярашар” деган мақол бежиз айтилмаган. Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, умумхалқ байрами олдидан маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади. Жорий йилнинг 26 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида экологик хайрия ҳашари ташкил этилди. Ҳашарда институт раҳбарияти, ўқитувчи ва ишчи ходимлар ҳамда талабалар фаол иштирок этди. Институтнинг ички ва ташқи ҳудудларида ободонлаштириш ишлари билан биргаликда ўқув даргоҳининг дарс хоналари, маъмурий хоналар, кафедралар, ошхона, ахборот-ресурс маркази тозаланиб тартибга келтирилди. Шунингдек, институтнинг атрофи ва ҳовлисидаги яшил майдон ҳудудларида қуриб қолган бегона ўтлар юлиб ташланди. Ҳашар кунлари институтнинг “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ҳудудида ҳам тозалик ишлари юқори кайфиятда олиб борилди. Унда ўқув хоналари, талабалар турар жойи, ошхона, жисмоний маданият ва спорт мажмуаси, кафедранинг ички ва ташқи ҳовлиси тозаланди. Хулоса ўрнида Тошкент ислом институтида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари орасида кўтаринки кайфият билан ўтганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 273

“Уламолар султони” Алоуддин Абу Бакр Косонийнинг устоз ва шогирдлари

Тарихда шундай олимлар яшаб ўтганки, бутун ҳаёти давомида бор-йўғи бир ёки икки асаргина ёзиб қолдирган. Шундай бўлса-да, шу биргина асарнинг ўзи, муаллифининг илм бобида савияси юқори эканидан дарак беради. Йирик ҳанафий фақиҳи, муҳаддис ва усулий олим Алоуддин Абу Бакр Косоний (в. 587/1191)нинг дунёга машҳур “Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” (Шариат қонунларини тартиблашда гўзал қонунлар) асари ҳам ана шундай манбалардан бири. Ханафий мужтаҳидларининг сўнги вакили Мухаммад Амин ибн Умар ибн Обидин (в. 1252/1836 й.): “Бадоиъ” бизнинг (ҳанафий) китобларимиз ичида тенги йўқ асар. Унинг муаллифи Имом Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад Косонийдир”, дея таърифлайди[1]. Ушбу мақолада “Малик ал-уламо” (Уламолар султони) дея ном олган Абу Бакр Косонийнинг устозлари ва шогирдлари ҳақидаги тўхталиб ўтмоқчимиз. Алломанинг илмий фаолияти, асарлари, услублари ва фазилатлари ҳақидаги кейинги тадқиқотларимизда баён қиламиз. Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад Косоний Фарғона водийсига қарашли Косон шаҳрида туғилиб, тахминан балоғат ёшига етгач Бухорога илм олиш мақсадида борди. Илм маркази бўлган Бухорода кўплаб устозларга, хусусан, Алоуддин Самарқандий (в. 539/1143 й.)га шогирд бўлиб, фиқҳ, ҳадис, ақида ва тафсир илмларида етук олим бўлиб етишди. Олим яшаган даврда Самарқанд ва Бухоро илмий марказ бўлиб, ўзида юзлаб йирик фақиҳ, муҳаддис ва муфассирларни жамлаган эди. Аммо олимнинг таржимаи ҳоли келтирилган манбаларда энг асосий устози ва қайнотаси Алоуддин Самарқандий (в. 539/1143 й.)[2] нинг номи келтирилган. Кам сонли манбаларда Абул Юср Паздавий (421/1030-493/1099)[3], Абул Муъин Насафий (в. 508/1115 й.)[4] ва Маждул Аъимма Сурхакатий  (в. 518/1125 й.)[5] каби уламолардан ҳам дарс олганлари зикр қилинмоқда[6]. Алоуддин Косоний таваллуди ҳижрий беш юзинчи йилдан олдинроқ бўлгандагина Абул Юср Паздавий, Абул Муъин Насафийлардан дарс олганликларини эҳтимол қилиш мумкин. Яна шунингдек, Қози Абдулазиз ибн Усмон Фазлий Насафий (в. 533/1139 й.)[7], Шайхул ислом Али ибн Муҳаммад Исбижобий Самарқандий (453/1061-535/1141)[8], Ҳисомиддин Шаҳид Умар ибн Абдулазиз ибн Умар ибн Моза Бухорий (483/1090-536/1142)[9], Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Али Насафий (462/1069-537/1143)[10], Абул Фатҳ Заҳириддин Абдуррашид ибн Аби Ҳанифа ибн Абдураззоқ Валволижий (467/1075-540/1145)[11], Алоуддин Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Абу Абдуллоҳ Буҳорий (в. 467/1151 й.)[12] каби фақиҳларнинг ҳам Абу Бакр Косоний (р.ҳ.) билан бир даврда, ва бир шаҳарда фолият олиб борганликлари, ёшлари эса имом Косоний нисбатан каттароқ бўлганлигини эътиборга олиб, катта эҳтимол билан имом Косоний улардан ҳам дарс олган бўлиши мумкин. Алломанинг шогирдлари: Абу Бакр Косоний узоқ муддат Ҳалавия мадрасасининг бош мударриси, Ҳалаб ҳанафийлари раиси сифатида сон саноқсиз талабаларга таълим берган, омма халқни ҳам мавъиза ва суҳбатлари билан баҳраманд қилганлар,улар катта қизиқиш билан дарсларда, суҳбатларда иштирок қилишгани манбаларда зикр қилинган. Косонийнинг талабалари вақти келиб Ҳалаб ўлкасининг фахрига айланган, илмий савияси эътироф қилинадиган уламоларга айланишди. Ораларидан Ҳалавия ва бошқа мадрасаларнинг бош мударрислари, катта шаҳарлар қозилари, муфтийлари етишиб чиқди. Тарихчилар ушбу шогирдларнинг таржимайи ҳолини зикр қилганда “Имом Косоний қўлида таълим олган” дея алоҳида таъкидалайдилар ва бу билан уларнинг илмий савиялари юқори бўлганига ишора қиладилар. Аллома ва унинг шогирдлари таржимайи ҳоли ҳақида маълумотлар ўрганиб чиқганимиздан кейин Косонийдан таълим олиш бахтига муяссар бўлган кўпгина олимлар номларини аниқладик. Қуйида уларни келтирамиз: Жамолиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Саид Ғазнавий (в. 593/1197) ва ўғли Махмуд ибн Жамолиддин Ахмад Ғазнавий манбаларда зикр қилинган Косонийнинг асосий шогирдлари[13]. Жамолиддин Абу Сурайё Халифа...
1 1 198 1 199 1 200 1 201 1 202 1 423