islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Мен террорчи эмасман” фильми кенг жамоатчиликка намойиш этилди

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида «Мен террорчи эмасман» фильми премьераси бўлиб ўтди. Картина Ўзбекистон Республикаси ДХХ кўмагида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Mir Ali cinema” ва “Iskandariy visual” кинокомпаниялари ҳамкорлигида суратга олинган. “Мен террорчи эмасман” бадиий фильми ўткир сюжетли ҳарбий драма жанрида бўлиб, реал воқеаларга асосланган. Унда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Тўғри йўлдан адашган икки ўзбек йигитининг аянчли ва ачинарли қисмати ҳикоя қилинади. Ундаги ҳар бир тасвир тинчликнинг қадрига етишга ундайди. Жанг ҳолатлари, ўқ товушлари, ярадор инсонлар тасвири киши хаёлини ўғирлайди. Бир дам тинчлик, осуда кунлар ҳақида ўйлашга чорлайди. Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Муҳаммад Али Искандаров, оператор Ҳусан Атабаев, постановкачи рассом Баҳриддин Шамсутдинов, композитор Жасур Бадалбоев. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий ва ички ишлар соҳа вакиллари учун ҳам фильмнинг махсус намойиши ўтказилиши режалаштирилган. ТИИ Матбуот хизмати 1 135

Имом Термизийнинг «Сунан» асари ва унга ёзилган шарҳлар

“Менинг учун унинг Термизийнинг китоби Бухорий ва Муслим китобларидан кўра фойдалироқ. Чунки,Саҳиҳи Бухорий ва Саҳиҳи Муслимдан фақат мутахассис олимларгина фойдалана олади. “Сунани Термизий”дан эса ҳар ким фойдаланиши мумкин”.

Сийрат ўрганишнинг тўққиз фойдаси

Сийрат фанини ўрганиш фойдаларидан яна бири бу ислом ақидасини тушунишга ёрдам бериши.

“Рамазон кириши…” ҳақидаги уйдирма ҳадис

❓Cавол:  Ҳозирда ижтимоий тармоқларда мана бундай ёзувлар келмоқда: “Рамазон ойи 2021 йил 12 апрелдан – 12 майгача экан. Пайғамбаримиз с.а.в. “Бир инсон бошқа бир инсонга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилинади” дeган ҳадислари бор”. Шу ҳадис ишончлими? 

Тошкент ислом институтида қишки малака ошириш ўқув курслари ниҳоясига етди

Малака ошириш курсларида режага мувофиқ муҳим мавзуларга бағишланган дарслар ўтилди. Мавзулар билан танишинг:
1 825 826 827 828 829 1 555