Оилада илм ҳукм суриши, фарзандларнинг салоҳиятли бўлиши ҳамда жамиятга ва динга хизмат қилувчи мукаммал авлод етишиб чиқишида аёлнинг ўрни беқиёсдир. Аёл илмли ва илмга муҳаббатли бўлар экан, оиладан ҳар томонлама мукаммал инсон етишиб чиқиши муқаррардир. Бугун Тошкент ислом институтида “Олима аёл – миллат тарбиячиси” номли тадбирда талаба қизларга “Илм карвонидаги аёл ва оила” мавзусида ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашган ҳолда суҳбат қилиб беришлари учун бугунги кунда диний-маърифий нашрларни ташкил этишда ва шу соҳанинг равнақи учун жонбозлик кўрсатаётган дин арбобларининг мунис онаси, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг турмуш ўртоқлари Фотимаи ая Исмоил Махдум ва фарзанди Оминахон Муҳаммад Юсуф ташриф буюрдилар. Тадбир Қуръони карим тиловати ва Фотима аянинг дуолари билан бошланди. Суҳбат давомида Фотима ая талаба қизларга ҳозирги ижтимоий ҳаётда аёл-қизларнинг илмли бўлишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топишлари нақадар муҳим эканлигини тушунтирган ҳолда уларга бир қатор тавсиялар бериб ўтдилар. Жумладан, илм олишда, авваламбор ихлосли бўлиш ва ниятни тўғри қилиш, илм ва оилани тенг олиб боришга эътиборли бўлиш ва бу йўлда жидду жаҳд қилиш, ўзини психологик тўғри тайёрлай олиш ва албатта тартибга риоя қилиш ҳамда олдига қўйилган ишларни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиш. Жумладан, Фотима ая марҳум Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни хотирлаб, у зотнинг оилада аёлларга бўлган эътиборлари, уларнинг илм олишларига бўлган ҳарисликлари ҳамда яратиб берган шароитлари ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Фотима аянинг тавсиялари давоми ўлароқ Оминахон Муҳаммад Юсуф Тошкент ислом институтининг битирувчиси сифатида ўз талабалик даврини хотирлаган ҳолда бу даврнинг қадрига етишга ва назарий олинаётган илмларини амалда тадбиқ қилишга ҳаракат қилишга ҳамда орттирилган кўникмаларини жамиятимиз ва оила учун хизматда тўғри фойдалана олишга чорлади. Тадбирнинг иккинчи қисми талаба қизлар томонидан берилган саволлар билан давом этди. Илм аҳлининг фарзанди, турмуш ўртоғи ва волидаси тимсолидаги Фотима аядан талабалар амалий намуна сифатида ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар ва тавсиялар олдилар. ТИИ Матбуот хизмати 2 816
Эслатиб ўтамиз, 2024-2025 ўқув йили давомида 6 нафар талаба қизлардан иборат 4 та жамоа бир неча босқичларда беллашиб келаётган эди. Ўтказилган ҳар бир беллашув алоҳида кайфият ва натижаларга бой бўлди. Ҳар бир босқич талаба қизларнинг янада шижоатланишига сабаб бўлди. Бугунги умумхалқ “Наврўз” байрамига бағишлаб ўтказилган финал беллашуви ҳам ўзгача руҳда ўтди. Талаба қизлар финал босқичда янада жидду-жаҳд билан беллашдилар ҳамда қуйидаги натижа қайд этилди: 1-ўрин: “Пешқадамлар” гуруҳи; 2-ўрин: “Улун нуҳа” гуруҳи; 3-ўрин: “Фотима Самарқандия” гуруҳи; 4-ўрин: “Сабиқот” гуруҳи. “Заковат” интеллектуал ўйинининг ўтказилиши анъана тусига кириши талаба қизларда интеллектуал салоҳиятни ошириш ва чархлашга сабаб бўлишига умид қилган ҳолда ушбу анъанани давом эттириш ниятида илк мавсумга якун ясалди. ТИИ Матбуот хизмати 1 120
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” ҳамда Робиъул аввал ойи муносабати билан ўқитувчи ва талаба қизлар иштирокида “Расулим – муаллимим!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Байрам муносабати билан Саодат Валиевага “Энг фидокор мураббия” сифатида мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди... - ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Нозима Ибрагимова