islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ақида

Бўлимлар

Мусулмонлар жамийки пайғамбарларга имон келтирадилар

Қутбиддин Муҳаммад ибн Султон ҳазратлари ҳанафий фиқҳининг кўзга кўринган олимларидан биридирлар. Ҳижрий 870 йил (милодий 1465 йил) да Шомда таваллуд топганлар. Мадраса таҳсилидан сўнг, “Зоҳирийя” мадрасаси ва “Умавийя Жоме”сида мударрислик қилдилар. Ҳижрий 950 йил (милодий 1544 йил) да Шомда вафот этдилар. Улардан бизга улкан меърос қолган. Бир дарсларида шундай дейдилар: “Имоннинг тўртинчи шарти, Пайғамбарларга имон келтиришдир. “Аманту” (имон калимаси) даги “ва русулиҳи” калимаси, “Аллоҳ Таолонинг жамийки Пайғамбарларига имон келтиришни билдиради”. Пайғамбарларнинг аввали Одам алайҳиссалом ва сўнггиси, бизнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Иккалаларининг ораларида жуда кўп пайғамбарлар ўтдилар. Ададлари аниқ эмас. Бир юз йигирма тўрт мингдан ортиқликлари машҳурдир. Пайғамбарларга имон келтириш, ораларини ҳеч ажратмаган ҳолда, барчалари Аллоҳ Таоло тарафидан танлаб олинган содиқ,тўғри сўзли эканликларига ишониш демакдир. Улардан бирига ишонмаган кимса, ҳеч бирига ишонмаган кабидир. Пайғамбарликка узоқ риёзат чекиш, кўп ибодат қилиш, очлик ва ҳузн чекиш билан эришилмайди. Фақатгина, Аллоҳ Таолонинг эҳсони, танлови билан берилади. Аллоҳ Таоло ер юзидаги илк инсон ва илк пайғамбар бўлмиш Одам алайҳиссаломдан бери ҳар минг йилда янги пайғамбар юбориш воситаси ила давр инсонларига дин ва унинг аҳкомларини баён қилди. Бундан мақсад, инсонларнинг дунёда роҳат ва ҳузур ичида яшамоқлари ва охиратда ҳам абадий саодатга эришиш йўлини кўрсатиш эди. Ўзлари билан янги дин олиб келган пайғамбарлар “Расул” дир. Расулларнинг буюклари эса “Улул Азм” дейилади. Булар, Одам (алайҳиссалом), Нуҳ (алайҳиссалом), Иброҳим (алайҳиссалом), Мусо (алайҳиссалом), Исо (алайҳиссалом) ва севикли пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломдирлар. Машҳур бўлган пайғамбарлар адади ўттиз учтадир. Улар: Одам (алайҳиссалом) Идрис (алайҳиссалом) Шис (алайҳиссалом) Нуҳ (алайҳиссалом) Ҳуд (алайҳиссалом) Солиҳ (алайҳиссалом) Иброҳим (алайҳиссалом) Лут (алайҳиссалом) Исмоил (алайҳиссалом) Исҳоқ (алайҳиссалом) Яъқуб (алайҳиссалом) Юсуф (алайҳиссалом) Айюб (алайҳиссалом) Шуайб (алайҳиссалом) Мусо (алайҳиссалом) Ҳорун (алайҳиссалом) Ҳизр (алайҳиссалом) Юша ибн Нуҳ (алайҳиссалом) Илёс (алайҳиссалом) Ал Ясаъ (алайҳиссалом) Зулкифл (алайҳиссалом) Шамъун (алайҳиссалом) Исмоил (алайҳиссалом) Юнус ибн Мато (алайҳиссалом) Довуд (алайҳиссалом) Сулаймон (алайҳиссалом) Луқмон (алайҳиссалом) Закариё (алайҳиссалом) Яҳё (алайҳиссалом) Узайр (алайҳиссалом) Исо ибн Марям (алайҳиссалом) Зулқарнайн (алайҳиссалом) Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Булардан йигирма саккизтасининг исми Қуръони Каримда келган бўлиб, Зулқарнайн, Луқмон, Узайр ва Ҳизр (алайҳиссалом) ларнинг пайғамбар ёки пайғамбар эмасликлари ҳақида ихтилоф бор. Одам алайҳиссаломдан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган жамийки пайғамбарлар Аллоҳдан айни имонни олиб келганлар ва умматларидан ушаларга ишонишни талаб этганлар. Яҳудийлар Мусо алайҳиссаломга ишониб,Исо алайҳиссалом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ишонмайдилар. Християнлар эса, Исо алайҳиссаломга имон келтириб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни рад этадилар. Мусулмонлар эса, бутун пайғамбарларга имон келтирадилар”. Тошкент Ислом институти битирувчиси Сайдаҳмедова Барнохон 372

“Соғлом эътиқод сабоқлари”: Имон калималари

Имон калималари ҳар бир мўмин киши билиши ва уларнинг маъноларига эътиқод қилиши зарур бўлган калималар ҳисобланади. Қуйида ушбу калималарнинг таржималари ва қисқача изоҳлари билан танишиб чиқамиз: كَلِمَةٌ طَيِّبَةٌ   Ёқимли калима  لاَ اِلَهَ اِلاَّ اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ  Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир,  Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг элчисидир.  Изоҳ: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир деган сўздан У зотдан бошқа ибодат қилинишга ҳақли зот йўқдир, деган маъно тушунилади. Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг элчисидир, деган сўздан қуйидаги маънолар тушунилади: Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг танлаб олган бандаси; Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбарларнинг сўнгиси. كَلِمَةُ الشَّهَادَةِ   Гувоҳлик бериш калимаси اَشْهَدُ اَنْ لاَ اِلَهَ اِلاَّ اللهُ وَ اَشْهَدُ اَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ Гувоҳлик бераман албатта Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир,  яна гувоҳлик бераман албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир. Изоҳ: ушбу калималар айтувчисининг мусулмонлигига гувоҳлик берувчи калималар ҳисобланади. كَلِمَةُ التَّوْحِيدِ Тавҳид калимаси  اَشْهَدُ اَنْ لاَ اِلَهَ اِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ يُحْيِى وَيُمِيتُ وَهُوَ حَىٌّ لاَ يَمُوتُ بِيَدِهِ الْخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ Албатта Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Унинг якка-ю ягоналигига, шериги йўқлигига гувоҳлик бераман, мулк ҳам ҳамду-сано ҳам Уникидир. Тирилтирадиган ҳам ўлдирадиган ҳам Удир. У ҳеч қачон ўлмайдиган доимий тирикдир. Бахт-саодат Унинг қўлидадир. У барча нарсага қодирдир. Изоҳ: Тавҳид сўзи луғатда “яккалаш” яъни бир нарсага яккаю ёлғизлик нисбатини бериш ва унинг кўп ададда эканини инкор қилиш маъъноларини англатади. Истилоҳда эса “Абадий барҳаёт Зотнинг якка-ю яноналигини тасдиқлаш – тавҳид деб аталади”. Тавҳид Исломнинг шиори ҳисобланади. كَلِمَةُ رَدِّ الْكُفْرِ Куфрни рад этиш калимаси اَللَّهُمَّ اِنِّى اَعُوذُ بِكَ مِنْ اَنْ اُشْرِكَ بِكَ شَيْأً وَ اَنَا اَعْلَمُ وَ اَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لاَ اَعْلَمُ اِنَّكَ اَنْتَ عَلاَّمُ الْغُيُبِ Эй Аллоҳим, Сендан ўзим билиб туриб бирор нарсани Сенга шерик қилиб қўйишимдан паноҳ сўрайман. Билмаган нарсаларимдан эса мени кечиришингни сўрайман. Албатта Сен барча нарсаларни билгувчи Зотсан. Изоҳ: Ширк луғатда “шерик қилиш” маъносини англатади. Истилоҳда эса “Аллоҳ таолонинг Зотида, ё сифатларида, ё феълларида, ё исмларида, ё ҳукмларида У зотга ўзгани тенг қилиш ширк келтириш дейилади”. Ширкнинг катта ва кичик турлари бор. Мазкур “куфрни рад этиш калимаси”ни ихлос билан такрорлаб юрган мўмин кишига катта ва кичик ширклардан халос бўлиш ваъдаси берилган. كَلِمَةُ الاِسْتِغْفَارِ Мағфират сўраш калимаси اَسْتَغْفِرُ اللهَ اَسْتَغْفِرُ اللهَ  اَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ اَذْنَبْتُهُ عَمْدًا اَوْ خَطَأً سِرًا اَوْ عَلاَنِيَةً وَ اَتُوبُ اِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِى اَعْلَمُ وَ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِى لاَ اَعْلَمُ اِنَّكَ اَنْتَ عَلاَّمُ الْغُيُوبِ Аллоҳдан мағфират сўрайман, Аллоҳдан мағфират сўрайман, Аллоҳ таолодан барча қасддан қилган гуноҳларимни ҳам ёки билмасдан қилиб қўйган яширин ва ошкора гуноҳларимни ҳам кечиришини сўрайман. Унга биладиган гуноҳларимдан ҳам, билмайдиган гуноҳларимдан ҳам тавба қиламан. (Эй Аллоҳим) Албатта Сен барча ғайбларни билгувчи Зотсан. Изоҳ: Ихлос билан “астағфируллоҳ” дейиш Аллоҳдан мағфират сўраш ҳисобланади. Аммо баъзи уламолар мазкур калималарни ҳам қўшиб айтишни афзал санаганлар. كَلِمَةُ التَّمْجِيدِ Улуғлаш калимаси سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلاَ اِلَهَ اِلاَّ اللهُ وَ اللهُ اَكْبَرُ لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ اِلاَّ بِاللهِ الْعَلِىِّ الْعَظِيمِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ اَلاِيْمَانُ اِقْرَارٌ بِاللِّسَانِ وَتَصْدِيقٌ بِالْقَلْبِ بِمَا جَاءَ بِهِ مِنْ عِنْدِ اللهِ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ Аллоҳни поклаб ёд этаман, ҳамду-сано Аллоҳгадир, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, Аллоҳ буюкдир, куч ҳам...

ИЙМОН КАЛИМАЛАРИ

 Иймон калималари ҳар бир мўмин киши билиши ва уларнинг маъноларига эътиқод қилиши зарур бўлган калималар ҳисобланади. Қуйида ушбу калималарнинг таржималари ва қисқача изоҳлари билан танишиб чиқамиз: 507

Тавҳиднинг аҳамияти

Хар қандай қилинаётган ёки қилинадиган ишнинг маълум асоси ва негизи бўлади. Шу асосни билмаслик, уни ўрганмаслик ўша ишнинг самарасини йўққа чиқаради. 349

Банда ихтиёрига кўра масъул бўлади

Қуръони каримда барча нарсалар Аллоҳнинг хоҳиши экани шундай хабар берилган: 296
1 20 21 22 23 24 25