islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Институт

Category

Цели и задачи института

«Открывая это учебное заведение, мы поставили перед собой основную задачу подготовить специалистов, глубоко владеющих религиозными и современными знаниями, необходимых для нашей священной религии». Муфти Шейх  Зиявиддинхан  ибн Ишан  Бабахан 1971 г. 1 ноября Основная цель Ташкентского исламского института имени имама Бухари при Управлении мусульман Узбекистана – подготовка высокообразованных исламоведов, имам-хатибов и преподавателей арабского языка, глубоко владеющих знаниями по истории и теории религий, усвоивших основы исламской религии, воспитанных в духе преданности Родине. Постановлением Кабинета Министров от 22 августа 2003 года №364 «О предоставлении социальной помощи и льгот при дальнейшем совершенствовании духовно-просветительских, образовательных работ и деятельности в сфере религии» дипломы выпускников Ташкентского исламского института признаны в качестве государственного образовательного документа и личности, владеющие данным документом имеют право продолжить учебу в высших государственных учебных заведениях. В годы независимости, благодаря реформам в религиозном образовании и достижённым успехам, с 2007 года Ташкентский исламский институт работает в двухэтажном здании  со всеми удобствами. 524

Махсус сиртқи бўлим кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Аввал хабар берганимиздек, 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтган эди. Унга кўра, ушбу бўлимга республикамизда фаолият олиб бораётган, камида беш йиллик иш стажига эга бўлган имом-хатиблар, имом ноиблари, мадраса мударрислари, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази  ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакилликлари ходимларидан иборат жами 144 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди. Жорий йилнинг 7 июль куни натижалар эълон қилиниб, унда 120 нафар абитуриент “Ақоид ва фиқҳ” ва “Араб тили” фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлим Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан ортиқ жоме масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида уч йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этиш мақсадида”ги буйруғи асосида ташкил этилган. 343

Тошкент ислом институтида махсус сиртқи ва кундузги таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонлари санаси маълум бўлди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Махсус сиртқи бўлимига ҳужжат топширган абитуриентлар учун ақоид, фиқҳ ва араб тили фанларидан жорий йилнинг 5-6 июль кунлари ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтишини маълум қиламиз. 2018 йил 3 июль куни соат 9:00 дан 11:00 гача имтиҳон олди консультациялар бўлиб ўтади. Унда абитуриентлар учун ижодий имтиҳонга доир тартиб-қоидалар ва баҳолаш мезонлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Шунингдек, мазкур даргоҳнинг кундузги таълим йўналишида ўқиш истагида ҳужжат топшираётган абитуриентлар диққатига! Тошкент ислом институти кундузги таълим йўналишида араб тилидан 2018 йил 24 июль куни ижодий имтиҳон ҳамда фиқҳ, ақоид ва Ўзбекистон тарихи фанларидан 25 июль куни тест синовлари бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Кундузги таълим йўналишида имтиҳон олди консультациялар 2018 йилнинг 21 июль куни соат 9:00 дан 11:00 гача давом этади. Барча абитуриентларга омад ва зафарлар тилаган ҳолда 2018- 2019 ўқув йили Махсус сиртқи бўлим учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2018 йил 30 июнь соат 20:00 гача, кундузги таълим йўналишида 10 июль санасига қадар давом этишини эслатиб ўтамиз. 2018 йилнинг 7 июль куни Махсус сиртқи бўлим, 26 июль куни кундузги таълим йўналиши бўйича имтиҳон натижалари эълон қилинади.  Мамнуният билан, Тошкент ислом институти қабул ҳайъати   463
1 2