islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37
Модуль таълим шакли

Бўлимлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июндаги 07/1-2198-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 12 июлдаги 01А/103-сонли буйруғи асосида Тошкент ислом институтида Модуль таълим тизими жорий этилди. Модуль таълим Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият олиб бораётган ходимларни исломшунослик, имом-хатиблик мутахассислиги даражасида ўқитиш фаолиятини амалга оширадиган тузилма ҳисобланади. Жойларда олий диний маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж заруратидан келиб чиқиб, Модуль таълимга абитуриентлар ҳудудлар кесимида Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан белгиланган квота асосида қабул қилинади. Модуль таълим тизимига абитуриентлар номзодларини Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти ва вилоятлар вакиллари тавсия этади. Талабалар Модуль тизимида тўлов-контракт асосида 3 йил таълим оладилар. Ўқув йили жараёни 1-2 курсларда 3 семестр, 3-курсда 2 семестр давом этади. Дўстларга улашинг:

Энг кўп ўқилган

  1. Қўшимча Қуръон курслари очилди (1 579)
  2. Ал-Азҳар жомеасида Олий маъҳаднинг 9 нафар қори устозлари 8 хил қироат бўйича ижоза олдилар (1 159)
  3. Рамазон-2021 тақвими (1 093)
  4. Мадраса талабалари ўртасида ўтказилган “Ягона олимпиада-2021” ғолиблари аниқланди (979)
  5. Олий маъҳадда “Қуръон мусобақаси-2021” кўрик-танлови бўлиб ўтди (881)

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!