Аввал хабар берганимиздек, шу йил 1-3 ноябрь кунлари “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида Самарқандда “Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи” номли халқаро форум ўтказилмоқда. Унда 40 дан зиёд давлатдан 300 нафарга яқин қатнашмоқда...-Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати -
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумки, умра сафари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилади...-muslim.uz
Ижтимоий тармоқларда таниқли шахслар, машҳур брендлар ёки “ҳалол” ёрлиғидан фойдаланган ҳолда пул мукофоти бериш ё ютуқли ўйин ўтказиш кабиларни ниқоб қилиб, фирибгарлик қилувчи веб-сайтлар ҳаволаси кўпайиб бормоқда. Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мутлақо мос келмайди. Фуқаролардан бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликни сўраб, уларни виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
19-21 октябрь кунлари Туркий давлатлар муфтийларининг III-йиғилиши доирасида ўтказилган тадбирларнинг якунига бағишланган маросим Боку шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Туркий давлатлар муфтийлари, қардош мамлакатлар элчилари, таниқли олимлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдод Амреев иштирок этди...-Muslim.uz