Жорий йилнинг 3 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида навбатдаги илмий семинар ташкил этилди. Семинарда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик” кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборов “Илмий тадқиқот методологияси” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди. Профессор Н.Жабборов диссертация ишини ёзиш жараёнида эътибор қилиниши талаб этиладиган муҳим жиҳатларга урғу қаратди. Хусусан, илмий иш қилмоқчи бўлган тадқиқотчида танланган тадқиқот соҳаси бўйича иқтидор, салоҳият ва кўникма бўлиши лозим. Шунингдек, амалга оширилиши режалаштирилган тадқиқот ишининг бугунги кунда жамият ривожи ва илм фан тараққиётига хизмат қилиши ва чуқур ўйланган мавзуга асосланиши керак эканини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, диссертация мавзусини шакллантириш жараёнида турли тиллардаги атамалардан фойдаланилган тақдирда мазкур атамаларнинг танланган мавзуга, ўзбек тилининг ўзига хослигига, миллий қадрият ва тамойилларга тўла мос келишига алоҳида эътибор берилиши лозимлигига урғу берди. Шунингдек, диссертация иши баён услубигагина асосланиб қолмай, балки таснифий, мунозаравий, таҳлилий услубларга асосланиши кераклиги, диссертация иши тугалланганида мавзунинг объекти, предмети, назарий, амалий, илмий янгиликлари ва амалиётга жорий қилиниши мумкин бўлган амалий натижаларни ўзида акс эттириши лозим эканини ҳам қайд этиб ўтди. Маърузачи семинар сўнгида профессор-ўқитувчиларнинг мавзу юзасидан саволларига жавоб берди ва ўзининг бу борадаги муҳим тавсияларини берди. Семинар сўнгида Тошкент ислом институти илмий ишлар ва фан бўйича проректори С.Примов маърузачига интитут раҳбарияти номидан ташаккурнома топширди. ТИИ Матбуот хизмати 665
Ташриф давомида марказ директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари доцент, Тарих фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) Иргаш Даминов Иноятович иштирокида “Абул Муъин Насафий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур суҳбатда маърузачи имом Мотуридий, имом Насафий ва имом Таҳовий каби уламоларнинг асарлари, уларнинг ақидавий қарашлари ва бугунги кунда мотуридийлик таълимотининг долзарблиги юзасидан муҳим маълумотлар берилди. Қолаверса, бугунги кунда уларнинг асарлари устида ишлаш, матн ва шарҳларини таржима қилиш ва бу борадаги юртимизда мавжуд бўлган қўлёзмаларни тўплаш ва ўрганиш борасидаги олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Давра суҳбати сўнгида талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мазкур ташриф талабаларнинг аждодларимиз бой илмий-маънавий меросига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва тадқиқотчилик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади. ТИИ Матбуот хизмати 576
Жорий йилнинг март ойи “Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси даценти, тарих фанлари доктори Сайқал Ахмедов 4-курс талабалари учун “Мотуридия ва Ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар” мавзусида очиқ дарс ўтказди. Мазкур очиқ дарсда кафедра мудири Ф.Жўраев ва кафедра ўқитувчилари А.Абдубаннаев, М.Баймиров, А.Ғофуров, Н.Рахимов ва бошқа устозлар иштирок этишди. Очиқ дарс давомида талабаларга мотуридия ва ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар, уларнинг далиллари ва мулоҳазалари батафсил тушунтирилди. Дарс мобайнида қуйидаги мавзулар ҳам очиб берилди: Ақидавий ихтилофлар борасидаги эътиқод; Мотуридия ва ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар борасида ёзилган асарлар; Ушбу очиқ дарс талабаларнинг ақийдавий билимларини мустаҳкамлаш, ислом таълимотларидаги турли қарашларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди. 550
Эслатиб ўтамиз, 2024-2025 ўқув йили давомида 6 нафар талаба қизлардан иборат 4 та жамоа бир неча босқичларда беллашиб келаётган эди. Ўтказилган ҳар бир беллашув алоҳида кайфият ва натижаларга бой бўлди. Ҳар бир босқич талаба қизларнинг янада шижоатланишига сабаб бўлди. Бугунги умумхалқ “Наврўз” байрамига бағишлаб ўтказилган финал беллашуви ҳам ўзгача руҳда ўтди. Талаба қизлар финал босқичда янада жидду-жаҳд билан беллашдилар ҳамда қуйидаги натижа қайд этилди: 1-ўрин: “Пешқадамлар” гуруҳи; 2-ўрин: “Улун нуҳа” гуруҳи; 3-ўрин: “Фотима Самарқандия” гуруҳи; 4-ўрин: “Сабиқот” гуруҳи. “Заковат” интеллектуал ўйинининг ўтказилиши анъана тусига кириши талаба қизларда интеллектуал салоҳиятни ошириш ва чархлашга сабаб бўлишига умид қилган ҳолда ушбу анъанани давом эттириш ниятида илк мавсумга якун ясалди. ТИИ Матбуот хизмати 664