islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Бухоро амирлигида илм-фан ва Абу Ҳафс Кабир машяхаси

Бухорога XIX асрда сафар қилган Е.К.Мэендорф Бухоронинг ислом оламида тутган ўрни ва мавқеини қуйидагича таърифлайди: «Ўзининг кўплаб мактаблари, олимлари ҳамда муқаддас қадамжолари сабабли мусулмонларнинг зиёратгоҳига айланган.  Эҳтимол, шунинг учун у “ШАРИФ” номига сазовор бўлгандир». Муҳаммад Али ибн Муҳаммад Сайид Балжувонийнинг «Тарихи Нофеий» («Фойдали тарих») номли асари Бухоро амирлигининг XIX-XX асрнинг бошларидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий-сиёсий тарихини ёритиб берувчи муҳим ва қимматли манбалардан бири ҳисобланади...- Мир Араб Олий мадрасаси, фиқҳ фани ўқитувчиси Саидов Иброҳимжон

Бир оят ҳақида тафаккур

Сулаймон алайҳиссалом дуоларини тавба ва истиғфор билан бошладилар. (Ваҳоланки анбиё алайҳимуссаломларнинг барчалари гуноҳ содир этишдан маъсумлар.) Бу пайғамбарларнинг фаҳми ўта кучли бўлгани ва илмларининг юксаклигидандир. Чунки дуонинг ижобатини гуноҳчалик бирор нарса тўса олмайди. Баъзан банда Роббисидан бирор нарсани сўраб, дуо қилади. Шу ҳолатда банда билан дуосининг ижобати ўртасига ўша банда бардавом содир этаётган гуноҳи тўсиқ бўлиб туриб олади...- Масъул раҳбар ''Тиллар'' кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов, 203-гуруҳ талабаси Турғунбоева Рухсора ёзди

Мулла Али Қори яшаган даврдаги сиёсий вазият

XVI аср бошларида Афғонистон тахти учун Сафавийлар ва Темурийлар ўртасида кураш борар еди. Сафавийлар шоҳи Тахмасп (1524-1576) кучли қўшин билан келиб Қандаҳорни босиб олади. Бобур Мирзонинг ўғли Ҳумоюн Ҳиндистон тахти учун курашда Шерхонга мағлуб бўлади. 1554 йилга келиб, яхши тайёргарлик кўрган Ҳумоюн ўз тахтини яна қайтариб олади. У мамлакатнинг шимолий қисмини қўлга киритиб, Шерхоннинг тарафдорларига қарши кураш олиб боради. Уларни мағлуб етади, кўп ўтмай ўзи вафот етади. Унинг ишини ўғли Акбаршоҳ давом эттиради...- Тошкент ислом институти талабаси Мухаматдинов Ҳазаратдин

Al-Azhar jome’asini tarixi va faoliyati

Al-Azhar (al-Jomi al-Azharning qisqa nomi) — Qohiradagi jome masjid, universitet, o‘rta va o‘rta maxsus bilim yurtlarini o‘z ichiga olgan yirik rasmiy diniy muassasa. Masjid 970—972-yillari fotimiy xalifa al-Muizz amriga binoan Qohira shahri bilan barobar qurilgan. Uning tarkibidagi Madrasa (996) 11-asrdan boshlab Qur’on, hadis, fiqh, til hamda balog‘at fanlari o‘qitiladigan universitetga aylandi. 14—15-asrlarda unga yana bir necha yangi qurilgan madrasalar qo‘shildi. 18-asrda Al-Azhar eng mo‘tabar umum-musulmon fan va ta’lim maskani sifatida shuhrat qozondi...- Toshkent islom instituti talabasi Mamarasulov Ansoriddin

Яқин тарихдаги ҳайит

Француз сайёҳи ва фотографи Гюго Краффт ўзининг “Рус Туркистони орқали” китобида шундай ёзади¹: “1899 йилда Рамазон милодий ҳисобда 12 январда бошланиб, 11 февралда тугади. Мен ўшанда Фарғонада бўлиб, Қўқон, Андижон ва Марғилонда кундузи осойишталикни, кечқурун, рўзадан кейин мусулмонлар ўтказадиган “ифторлик” диний маросимларига гувоҳ бўлдим. Ифторликларда, гавжум бозорлардаги чойхоналарда, шунингдек, қалин қор қоплаган кўчаларда, ўчоқ ва гулханлар атрофида ҳар хил табақа вакилларини кўрдим...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
1 2 3 653