islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 16, 2017

Day

Абитуриентлар қабул ҳайъатига тақдим этадиган ҳужжатлар тўплами

Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: – ректор номига ариза; – маълумоти ҳақида ҳужжат: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асли; – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 6 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидан маълумотнома; – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (агар абитуриент ўрта махсус ислом билим юртини ушбу ўқув йилида тугатган бўлса тавсияномани таълим муассасаси мудиридан олиб келади). 904

“Ижтимоий фанлар” кафедраси

“Ижтимоий фанлар” кафедраси 2001 йил сентябрдан ўз фаолиятини бошлаган. Ўтган давр мобайнида кафедра ўндан ортиқ ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича таълимни ташкил этиш ва илмий-тадқиқот ишларини бажариши билан институтда ўз ўрнини эгаллаб келмоқда. География фанлари номзоди, доцент С.Сайдкаримов, тарих фанлари номзоди З.Тожиев каби профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассислари илмий-педагогик фаолият юритиб келганлар.  Кафедранинг фаолиятини янада ошириш мақсадида кўп йиллик  илмий педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар билан бир қаторда  ёш ва изланувчан мутахассислар ҳам таклиф қилинди. Кафедранинг асосий мақсад ва вазифаларига: – Диний ҳамда дунёвий фанларни уйғунликда ўргатиш, илмий – назарий ёндашиш тамойилларига асосланиб, ҳар томонлама етук кадрларни тайёрлаш; – ижтимоий-гуманитар фанларнинг жамиятда тутган  ўрни, уларнинг мазмун моҳиятини талабаларга етказиш; – инсоният тафаккури ва шарқ маънавий хазинасини ноёб асарлар билан тўлдиришга салмоқли ҳисса  қўшган аждодларимизнинг бой мероси билан талабаларни таништириш, бу соҳада тадқиқот ва илмий ишлар олиб боришга кўмаклашиш киради. Кафедра фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ўқув-услубий ишларидир. Ҳозирги кунда институтнинг барча йўналишларида ижтимоий фанлар ўқитиб келинмоқда. Жумладан, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон тарихи, ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, фалсафа асослари, этика, эстетика, мантиқ, маънавият асослари, маданиятшунослик, иқтисодиёт назарияси, социология, педагогика, психология, миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти, жисмоний маданият ва спорт, олий математика асослари, информатика ва ахборот технологиялари, ҳозирги замон табиий фанлар концепцияси, экология, диншунослик асослари, замонавий диншунослик (исломшунослик), марказий Осиё динлари тарихи ва илмий тадқиқот олиб бориш методикаси каби фанлардан таҳсил берилмоқда. Кафедра фаолиятининг яна бир асосий йўналиши илмий-тадқиқот ишлари ҳисобланади. Кафедранинг илмий салоҳияти катта бўлиб, ҳозирда 1 фан доктори, профессор, 6 нафар фан номзоди, шулардан 4 нафари доцент ва 4 нафар катта ўқитувчи фаол тадқиқот билан шуғулланмоқда. Кафедра илмий йўналиши ижтимоий фанларнинг қатор долзарб масалаларини қамраб олган. Хусусан, маданиятшунослик, иқтисодиёт  назарияси, диншунослик асослари, социология, фалсафа асосларига доир муаммолар номзодлик ва докторлик диссертациялари даражасида тадқиқ этиб келинмоқда. Профессор-ўқитувчилар республика миқёсидаги ва халқаро анжуманларда мунтазам равишда ўз маърузалари билан иштирок этиб келмоқдалар. Буларнинг барчаси, пировардида, кафедра илмий-педагогик салоҳиятининг ўсаётганидан, қолаверса институтда ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш самарасининг ўзига хос равишда ортаётганидан далолат беради. Бу эса, ўз навбатида мамлакатимизда ижтимоий фанларни ривожлантириш, замонавий мутахассислар тайёрлашда қўлга киритилаётган  ютуқларимиздан ҳар томонлама фойдаланиш вазифасини бажаришга хизмат қилади. 800

“Тиллар” кафедраси

Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтининг фаолиятини янада жонлантириш ва талабаларининг савиясини ошириш, ўз соҳасининг мукаммал мутахассисларини етиштириш учун 2001 йилда Тиллар кафедраси ташкил этилди. Кафедра aрaб, инглиз, рус, ўзбек, форс тилларини, балоғат, хаттотлик ҳамда форс қўлёзмаларини ўқиш ва тавсифлаш фанларини ўз таркибига олади. Кафедра профессор ва  ўқитувчилари институт ва кафедра фаолиятини юритишда фаол қатнашадилар. Турли тилларга оид маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кафедра аъзоларининг институт жамоаси орасида ўзига хос салмоқли ўринлари бор. Кафедра ўкитувчиларининг ҳар бири ўзининг услуби ва тажрибасига эга. Мударрисларимиз фақатгина талабаларга дарс бериш билан чекланиб қолмай, ўзлари танлаган илмий иш устида изланишлар олиб бормокдалар. Бундан ташқари кафедрада таржимонлар гуруҳи ҳам ташкил этилган бўлиб, аждодларимиздан қолган ноёб асарларни таржима қилиб, халқ оммасига етказиб беришни асосий мақсад қилиб қўйганлар. Талабаларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида араб тили, форс тили, балоғат, хаттотлик, нутқ маданияти каби фанлардан тўгараклар ташкил этилган. Институтимизда ҳар йили талабалар ўртасида араб тили мусобақаси ўтказилади. Ушбу мусобақа ғолиблари ва фаол қатнашчилари Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбарияти  ва институт маъмурияти  ҳамда устозлар томонидан тайёрланган эсдалик совғалар билан тақдирлаб борилади. Кафедра жамоасининг асосий мақсади ўзбек тилида иш юритишни мукаммал биладиган, хорижий тилларда ҳаётий ва энг зарур мавзуларда суҳбатлаша оладиган, муқаддас манбалардаги ибора ва матнларни ўқиб таржима қилиш, шарҳлаш салоҳиятига эга мутахассисларни тайёрлашдан иборат. 867

 “Таҳфизул Қуръон” кафедраси

2007 йил 23 август куни Тошкент ислом институтининг 1-сонли илмий кенгаши қарори билан “Таҳфизул Қуръон”  бўлими кафедра мақомини олди. “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси Республикада Қуръони каримни тўлиқ ёдлатишга ихтисослашган ягона билим даргоҳидир. Бу кафедрада талабалар Қуръонни тўлиқ ёд олиш имконига эга бўлишади. Кафедрада фаолият олиб бораётган устозларнинг барчаси ўз йўналишлари бўйича  етук мутахассис ҳисобланади. Жумладан, кафедра мудири иқтисод соҳаси бўйича докторлик диссертациясини ёзаётган бўлса, бошқа устозлар ҳам ўз мутахассисликлари доирасида илмий фаолият олиб боришмоқда. Кафедра талабалари битиргунларига қадар Қуръони каримни тўлиқ ёд олишади. Битирувчиларнинг деярли ҳаммаси диёримиз масжид ва мадрасаларида халқимизга диний соҳада беминнат хизмат қилиб келишмоқда. Ҳозирда ушбу илм даргоҳида олтмишдан ошиқ талаба таълим олаётган бўлса, уларнинг аксарияти Қуръон каримни тўлиқ  ёд олишди. Уларнинг орасида Республикамиз ва халқаро миқёсдаги қорилар мусобақаларида қатнашган талабалар ҳам борлиги диққатга сазовордир. Талабаларимиз юртимизда ўтказиладиган ҳар йилги анъанавий қорилар мусобақаларида қатнашиб, нуфузли ўринларни олишлари билан бирга турли хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақаларида ҳам иштирок этиб келишмоқда. Жумладан, талабалардан Юнусов Зокиржон 2009 йили Эрон Ислом Республикасида ўтказилган қорилар мусобақасида иштирок этган бўлса, Охунжонов Довудхон 2009 йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсияси билан Иордания Ҳошимийлар қироллигида ўтказилган нуфузли “Қорилар мусобақасида” қатнашди. Шу билан бирга  Охунов Носир ҳам муборак рамозон ойи мунсабати билан Саудия Арабистонида ўтказилган Қорилар мусобақасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсияси билан юборилди. Шунингдек,  2010 йил 24 декабрь куни институт талабаларидан икки нафари Маҳмудов Зафар ва Турсунов Асқаралилар ҳам Саудия Арабистонида ўтказилган халқаро Қорилар мусобақасида қатнашиб, нуфузли ўринларни қўлга киртишга муваффақ бўлишди. 2011 йил 15 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари талабалари ўртасида Қорилар мусобақасининг 21- якуний Республика бочқичи ўтказилди.  Мусобақада иккинчи ўринни Мадумаров Муҳаммадамин, мужаввид қорилар йўналишида эса иккинчи ўринни Рўзиев Жаҳонгир эгаллаб, Индонезия давлати пойтахти Жакартада ўтказилган Халқаро қорилар мусобақасида иштирок этишган бўлса, 2012 йилги 22-қорилар мусобақасининг Республика босқичида эса мужаввид қорилар йўналиши бўйича 3-ўринни Жаъфаров Баҳодир қўлга киритди. Шу билан бирга 2012 йилги 23-қорилар мусобақасининг Республика босқичида биринчи ўринни 1- курс талабаси Джалилов Набийтдин эгаллади. Боқиев Комилхон 2014 йил Россия федерацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Қуръон мусобақаси”да муваффақиятли иштирок этган. Кафедрада малакали устозлар дарс берадилар. Улар Юртимиздаги олий ўқув даргоҳларини тамомлаш билан бирга хориж давлатлардаги нуфузли олийгоҳларда  жумладан, Ҳамроқулов Жалолиддин “Азҳар” унверситетида, Неъматов Жахонгир Тошкент Давлат Шарқшунослик институти томонидан Миср Араб Республикаси “Айнуш-Шамс” университети “Куллиятул-Алсун”  (Тилшунослик) факулътетида малака оширишни ўтаб келган. 1 356

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси

Тошкент ислом институтида таълим сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида “Диний фанлар” кафедраси 2001 йил ташкил қилинган. 2018 йилдан бошлаб кафедра “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси деб номланди ва қайта ташкил этилди. Кафедра устозлари ўндан зиёд фан бўйича ўқув-услубий ва илмий услубий ишларни амалга оширишда ва педагогик кадрлар тайёрлашда ҳамда уларнинг малакасини оширишда фаолият кўрсатиб келишмоқда. Кафедра ўқитувчиларининг ҳар бири ўзлари дарс берадиган фанлардан маърузалар матни ва ишчи дастурлари тайёрлаган. Кафедра “Калом илми”, “Фиқҳ”, “Усулул фиқҳ”, “Илмул фароиз”, “Тасаввуф”, “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” каби фанларини ўз таркибига олган. Кафедра ўқитувчиларининг ҳар бири ўзининг услуби ва тажрибасига эга бўлиб, талабаларга дарс беришдан ташқари ўзлари танлаган илмий иш устида изланишлар олиб боришмоқда ва даврий матбуотларда диний-маърифий мавзуларда илмий мақолалари билан ҳамда оммавий ахборот воситаларида маърифий суҳбатлари билан иштирок этиб келишмоқда. Кафедра устозлари аждодларимиз қолдирган ноёб асарларни таржима  ва тадқиқ этиш ишларини амалга ошириб халқимизни улкан маънавий мерослардан баҳраманд қилишни мақсад қилиб қўйган.  Кафедра профессор ва  ўқитувчилари институт ва кафедра фаолиятини юритишда фаол қатнашадилар. Турли  маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кафедра аъзоларининг институт жамоаси орасида ўзига хос салмоқли ўрни бор. 666
1 2