islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 18, 2017

Day

Ахборот ва техник таъминот бўлими

Бўлим фаолияти кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш Интернетнинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг соҳага оид буйруқларида белгиланган вазифаларни бажаришга йўналтирилган бўлиб, 2009 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Бўлим 2015 йилнинг сентябрига қадар «Компьютер маркази» деб номланган. Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи Т.Азимов, муҳандис электрончиси О.Ҳусанов ҳисобланади. Ахборот ва техник таъминот бўлими Тошкент ислом институтининг таркибий қисми ҳисобланиб, хўжалик ҳисобидан фаолият кўрсатган ҳолда, информацион технологиялар ва мултимедиа тизимлари соҳасидаги ишларни фан соҳаларига тадбиқ қилиш; Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотлар ва таълим муассасалари ҳамда Республика Олий ўқув юртлари билан ўзаро информацион алоқаларни таъминлаш; интернет тармоғи ва электрон почта хизматларини кўрсатиш, аниқ мавзулар бўйича маълумотларни қидириш ва улар жойлашган адресларни таклиф этиш; институт WEB-саҳифасини такомиллаштириш ва доимо янгилаб туриш; институт бўлимлари, кафедралари ва лаборатория эҳтиёжлари учун керак бўладиган компьютер техникасини сотиб олиш, тарқатиш, сифатини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш бўйича ишларни амалга ошириш; ҳисоблаш техникаси воситаларига, компьютерларга сервис хизматини ташкил этиш, уларни таъмирлаш ва модернизациялаш; информацион-компьютер тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш, ишга тушириш ва созлаш; Республика ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси доирасидаги семинарлар, конференциялар, тақдимотлар, кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш каби фаолият турлари билан шуғулланади. БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ  Бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат: янги информацион технологияларни ва илмий-тадқиқот натижаларини ўқув жараёнига тадбиқ қилиш; Институт ягона маҳаллий компьютер тармоғини ишга тушириш, кенгайтириш, такомиллаштириш ва бошқариш; талабалар, профессор-ўқитувчилар ва ходимларга информатика ва информацион технологияларни, интернетдан фойдаланишни ўргатиш хизматини ташкил қилиш; халқаро ахборот тармоғида ишлашни ва мулоқат олиб бориш маданиятини тарғиб этиш; янги технологияларни ва программа воситаларни жорий этиш, ҳамда уларни ягона маҳаллий компьютер тармоғида ишлашини таъминлаш ва бошқариш; Институтдаги мавжуд компьютер техникасини кўрикдан ўтказиш ва доимий назоратини таъминлаш. 924

Ўқув-услубий бўлим

Ўқув-услубий бўлим 2015 йил сентябръ ойида ташкил этилиб, шу ойдан эътиборан фаолият юрита бошлади. Муқаддам ТИИда бундай бўлим ташкил этилмаган эди. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи этиб Ё.Бухарбаев, Бўлим инспектори этиб Ж.Акрамов тайинланди. Ўқув-услубий бўлими Тошкент ислом институтининг ўқув ва ўқув жараёнини бошқарувчи тузилма бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институтнинг низоми ва мазкур низомга мувофиқ фаолият олиб боради. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БЎЛИМИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ Ўқув бўлимининг мақсади, институт таълим жараёнини илғор илм-фан ютуқлари асосида такомиллаштириш, институт тузилмаларини давлат таълим стандартлари ва асосий ўқув ҳужжатлари билан таъминлаш; Институтда ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил қилиш; Институт кафедраларининг ўқув, ўқув-услубий ишларини мувофиқлаштириш; Ўқув жараёнини бошқаришдаги меъёрий-услубий ҳужжатларни доимий такомиллаштириш; Институт таълимини ривожлантириш учун истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва институт Кенгашига тавсия қилиш; Институт кафедралари ва тузилмаларини ўқув ишларда эришган илғор ютуқларини умумлаштириш ва институт таълим жараёнига тадбиқ қилиш; Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ўқув интизомига риоя қилишини назорат қилиш; Институтда жорий, оралиқ, якуний назоратларнинг ташкил этилишини назорат қилиш ва умумлаштириб таҳлил қилиш; Кафедраларда асосий иш ҳужжатларини юритилишини назорат қилиш; Институтда штатлар жадвалини тузиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, ўқув юкламаларини бажариш юзасидан назоратни амалга ошириш; Соатбай дарс ўтувчи ўқитувчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, соатбай дарс фондининг тақсимланишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш; Институт кафедраларини ўқув масалалари бўйича текшириш, Кенгаш ва ректорат топшириғи бўйича институт тадбирларида қатнашиш; Кафедраларни ўқув бланкалари билан таъминлаш; Ўқув-услубий бўлим ва бошқа тузилмалар билан биргаликда янги илмий педагогик технологиялар ва техник воситаларни қўллашни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш; Институт кафедраларига ишчи ўқув режаларни ишлаб чиқишда ташкилий ёрдам кўрсатиш; Янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ўқув бўлимининг йиллик ўқув режасини тузиш; Ўқув жараёни жадвалини ишлаб чиқиш; Институт ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш устидан назорат қилиш; Талабалар фаолиятига оид маълумотларни юритиш, тўплаш, сақлаш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш; Талабалар контингенти мониторингини олиб бориш; Талабалик гувоҳномаларини расмийлаштириш ва талабаларга етказиш; Рейтинг дафтарчаларини расмийлаштириш, талабалар ўзлаштириш натижаларини қайд этиб борилиши устидан назоратни амалга ошириш ва уларни сақлаш; Рейтинг қайдномаларини расмийлаштириш, уларнинг ўрнатилган тартибда тўлдирилишини назорат қилиш ва сақлаш; Семестр натижаларини умумлаштириш, ҳисоботларни тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда дастлаб ректоратга, ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлимига тақдим этиш; Семестр натижалари ва стипендия комиссияси қарорига асосан талабаларга стипендиялар белгилаш ва уларни курсдан курсга ўтказиш хусусидаги буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш; Битирувчи бакалавр талабаларнинг талабалик гувоҳномаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув ва шахсий варақаларини ТИИ архивига ўрнатилган тартибда топшириш; Битирувчи талабаларга тегишли буйруқлар ижросини таъминлаш. Талабаларнинг ўзлаштириши бўйича маълумотлар олиш ва уларни умумлаштириш; Барча фанлар бўйича ўқув режаларни бажарилиши бўйича назорат қилиш; Институт талабалари контингентини доимий ҳаракатини амалга ошириш; Институт назорат турлари натижалари бўйича талабаларнинг ўзлаштиришини ва уларни дарсга қатнашини таҳлил қилиш; Тўгараклар ташкил этиш бўйича кафедралар томонидан тушган таклифлар, ҳамда талабаларнинг қизиқишларини ўрганиб чиқиб Кенгашга тавсия бериш. Ўқув жараёнига тааллуқли бўлган барча масалалар юзасидан кафедра профессор-ўқитувчиларидан ўқув жараёнига оид маълумотларни талаб қилиш; Олиб борилган ишлар бўйича Кенгашда ҳисобот бериш; Ички назорат ва мониторинг бўлими билан ҳамкорликда талабалар давомати сифатини ошириш юзасидан кафедраларда текширишлар ўтказиш.   1 110