islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 19, 2018

Day

Талабалар марҳумлар ҳаққига 21 та “Хатми Қуръон” бағишладилар

Юртимиздаги барча масжидларда 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган ҳалокат қурбонларининг ҳаққларига жума намозларидан сўнг дуолар қилишиб, Аллоҳ таолонинг раҳматини сўрашмоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳам кўплаб ўзбекистонликлар Қуръон тиловат қилишиб, марҳумлар ҳаққига савобларини бағишлаш бўйича ҳамдардлик лойиҳасини оммалаштирмоқдалар. Қайд этиш жоиз, ҳалокат содир бўлган куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган эди. Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабалари ҳам 21 марта Қуръони каримни хатм қилишиб, бугунги жума намозида савобини ҳалокат қурбонларига бағишладилар. Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда юртимиз бўйлаб давом этаётган Қуръони карим мусобақаси ташкилотчилари ва иштирокчилари 18 январь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида бўлиб ўтган кўрик-танловдаги тиловатларни марҳумлар ҳаққига бағишлаган эди. Администратор 251

Қуръон мусобақасида Ақтўбе қурбонлари ҳақига дуо қилинмоқда

Кеча, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликлар ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда. Ушбу содир бўлган фожиа сабабларини ўрганиш учун Ўзбекистон Президенти топшириғига кўра, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ташкил этилган Махсус ҳукумат комиссияси айни вақтда Қозоғистонда бўлиб турибди. Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичларида куни кеча, 18 январь куни Қуръон тиловатлари қилиниб, марҳумларнинг ҳаққига бағишланди. Бундай савобли ишлар шу кунларда ҳам давом эттирилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 136

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликларнинг ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. «Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», — дейилди «Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» дастурида. Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Актўбе вилояти Ирғиз тумани ҳудудидан ўтувчи «Самара-Чимкент» автомобил йўлининг 1068 кмда Калибой аҳоли яшаш пунктидан 10 км узоқликда «Икарус» русумли автобус ёниб кетди. Ушбу икки қаватли автобусда жами 57 киши бўлган, фақат 5 киши ундан чиқа олган, қолган 52 киши ҳалок бўлган. Ҳозирча ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмаган. Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Қозоғистонда кўплаб ўзбекистонликларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиа сабабларини ўрганиш юзасидан бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ҳукумат комиссияси ташкил этилган. Айни вақтда ушбу комиссия Ақтўбе шаҳрига учиб кетган. Махсус ҳукумат комиссиясига Қозоғистон вакиллари билан ҳамкорликда содир бўлган фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш, мамлакат фуқаролари шахсини аниқлаш вазифалари юклатилган. Шунингдек, комиссия ҳалок бўлганларнинг таналарини мамлакатга олиб келиш, уларнинг оилаларига зарур ёрдамни кўрсатиш билан шуғулланади. Манба:kun.uz 188

Самарқандда ўтказилган мусобақа ғолиблари эълон қилинди

Самарқанд вилояти Пастарғом туманидаги Имом Бухорий мажмуасида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқич ғолиблари эълон қилинди. Эркак иштирокчилар ўртасидаги ғолиблар: Ҳифз йўналиши 18-25 ёш: 1-ўринга Хушвақтов Аҳмаджон; 2-ўринга Зубайдуллаев Раҳматуллоҳ муносиб деб топилди 26-40 ёш: 1-ўринга Ғаниев Муҳаммаджон; 2-ўринга Абдураҳмонов Ҳабибуллоҳ; 3-ўринга Ёшузоқов Абдумалик муносиб деб топилди. Тиловат йўналиши 18-25 ёш: 1-ўринга Қурбонов Абдулло; 2-ўринга Темиров Маҳмуджон; 3-ўринга Мусаев Жалолиддин муносиб деб топилди. 26-40 ёш: 1-ўринга Жўраев Иброҳим; 2-ўринга Бегимқулов Турсун; 3-ўринга Жўраев Шахбоз муносиб деб топилди. Ҳудудий босқич ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Бизни кузатишда давом этинг, Самарқанднинг бошқа ҳудудлари бўйлаб мусобақалар давом этади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 192