Бухгалтерия бўлими бевосита Институт ректорига бўйсунган ҳолда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институт Уставига мувофиқ фаолият юритади. Бугунги кунда И.Раҳимов бош ҳисобчи сифатида фаолият юритиб келмоқда. Бухгалтерия бўлимининг вазифалари: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга асосан бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишни таъминлаш, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларидан самарали фойдаланишни назорат қилади; Профессор-ўқитувчи ва ходимлар ойлик иш ҳақларини, талабалар стипендияларини ўз вақтида ҳисоблашни ва уларни тарқатилишини назорат қилади; Ҳисоб варақаларда активларнинг ҳолатини ва ҳаракатини, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ хамда аниқ маълумотларни шакллантиради; Моддий бойликлар ва пул маблағлари инвентаризациясини ўз вақтида ўтказади; Самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштиради; Молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузади; Маҳаллий ва республика бюджетига ҳисобланган солиқларни ўз муддатларида ўтказади; Банкдан олинган пул маблағларини мақсадли сарфлайди; Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари пайдо бўлишининг олдини олади; Иш ҳақи фондини тасдиқланган штат жадваллари ва штат формулярлари асосида тўғри сарфланишини назорат қилади; Стипендия фондини ректор томонидан чиқарилган буйруқлар асосида тўғри сафланишини назорат қилади; Товар-моддий бойликларни белгиланган қоидалар асосида омборхонага қабул қилиш ва чиқим қилишни назорат қилади; Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тасдиқланган харажатлар сметалари асосида харажатлар моддалари бўйича сарфланишини назорат қилади; Пул маблағлари, товар-моддий бойликлари ва асосий воситалар инвентаризациясини ўрнатилган тартиб асосида сифатли ўтказилишини назорат қилади; Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, солиқ инспекциясига ва бошқа ташкилотларга ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларни ўз муддатларида топширилишини назорат қилади. 338
Ҳуқуқшунос маслаҳатчи (юрисконсульт) бевосита Институт ректорига бўйсунган ҳолда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институт Уставига мувофиқ фаолият юритади. Бугунги кунда О.Парпиев ҳуқуқшунос маслаҳатчи (юрисконсульт) сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ҳуқуқшунос маслаҳатчининг (юрисконсульт) вазифалари: Институтда чиқариладиган барча фармойиш, қарор ва буйруқ лойиҳаларини назоратдан ўтказиш; Институт билан бошқа ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномаларнинг тўғри тузилишини ва қонуний тарзда амалга оширилишини назорат қилиш; Профессор-ўқитувчилар ва ходимларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш; Шартнома, молия ва меҳнат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда, институт мулкини сақлашда иштирок этиш; Институт хўжалик ва молиявий фаолиятини яхшилашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишга ёрдам кўрсатиш; Хўжалик шартномаларини тузишда иштирок этади ва уларнинг ҳуқуқий асосланганлиги кўриб чиқиш; Институтга келган шикоятлар бўйича, жавобни тайёрлаш мақсадида, зарур бўлган маълумотларни, ҳисоб-китобларни, тушунтириш хатларни ва бошқа зарур бўлган ҳужжатларни ўз вақтида берилишини назорат қилиш; Институт ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашиш; Институт ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга Институт фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар бериш; Шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб бориш; Институт фаолиятида қонунчиликни бузиш ҳолларини олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриш учун раҳбарни хабардор қилиш. 648
Бутун дунё уламолари кенгаши уюшмаси ва Бутунжаҳон мусулмонлар бирлашмасининг Таъсис кенгаши аъзоси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Алимов Усмонхонга Ҳурматли муфтий! Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси, Россия муфтийлар кенгаши ва шахсан ўз номимдан Сизни Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани олиши муносабати билан чин дилдан табриклайман. Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, худди бизнинг буюк ўтмишдошларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий даврида бўлгани каби бугунги кунда ҳам муҳтарам Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлови ва сизнинг раҳбарлигингиз остидаги Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг улкан ишлари натижасида Ўзбекистондаги олий исломий таълимнинг шонли анъаналари қайта тикланмоқда. Мен Ислом академиясининг Ўзбекистон ва ислом манфаати йўлида муваффақиятли ва самарали фаолият олиб боришига тилакдошман. Ўз дини ва умматига фидокорона хизмат қилиб келаётган инсон сифатида Сиз азиз биродаримнинг барча эзгу ишларингизга Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлишини чин дилдан тилаб қоламан! Ҳурмат ва эзгу дуолар ила, Муфтий шайх Равил Гайнутдин, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси ва Россия муфтийлар кенгашининг раиси, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Диний бирлашмалар билан алоқалар Кенгаши аъзоси Манба:muslim.uz 342
25 январь куни Ўзбекистон Миллий университетида Ислом академияси Илмий кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Йиғилишда академиклар, олимлар, профессор ўқитувчилар, фан докторлари, илмий кенгаш аъзолари ва дин пешволари иштирок этди. Йиғилишда сўзга чиққан Ислом академияси ректори Н.Иброҳимов, “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган мақсад-вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди. Маъулмки, академия ҳузурида магистратура, уч йиллик таянч докторантура фаолият олиб боради. Шунингдек, ректор Неъматуллоҳ Иброҳимов шу йил 16 январь куни Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ҳам хабар берди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассисликлари бўйича магистрлар, шунингдек, илмий-педагог кадрлар тайёрланишини қайд этди ва яна Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк алломалар етишиб чиқишига асосий омил эканига умид билдирдилар. Бундан ташқари, Ислом академиясининг Илмий кенгаши ваколатига кирувчи турли масалалар муҳокама қилинди. Эслатиб ўтамиз, Академия диний идора муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Унинг асосий мақсадлари – республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш ҳамда тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини оширишдан иборат. Администратор 372
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ китоб муаллифларига бериладиган қалам ҳақи 85 фоизга кўпайди. Шу пайтга қадар муаллифлик ҳақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 январдаги “Муаллифлик ҳақи ва бошқа ҳақ тўлаш турлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан тўлаб келинар эди. Президентимизнинг жорий йил январь ойидан кучга кирган қарори асосида ижодкорлар меҳнати учун янги ставкалар белгиланди. Бу ставкалар асосида айниқса, болаларга мўлжалланган асарлар учун қалам ҳақи 2,5 баробарга кўтарилди. Мисол учун, мактабгача ва кичик ёшдаги болалар учун насрий асарга буюртма берган нашриёт китобни 20 минг нусхада чиқарадиган бўлса, бир муаллиф тобоғи учун 2 миллион 66 минг 880 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ёзувчига қалам ҳақи белгилайди. 20 минг нусхадан кам бўлмаган шеърий китоб муаллифига ҳар бир сатр учун 8 минг 610 сўмдан кам бўлмаган миқдорда қалам ҳақи тўланади. Илгари нашриётлар томонидан бадиий асарлар учун 5 коэффициент кўрсаткичида муаллифларга қалам ҳақи ҳисобланган бўлса, эндиликда коэффициент кўрсаткичи саккизга оширилди. Бу бадиий асарларга қалам ҳақи бериш миқдори ҳам қарийб 2 баробарга кўпайди, дегани. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Интеллектуал мулк агентлиги, етакчи нашриётлар бош муҳаррирлари, иқтисодчилар, нашриёт ишлари ҳисоб-китобини юритувчи мутахассислар, шоирлар, ёзувчилар ва ОАВ вакиллари иштирокида ўтган “Ижодкорлар меҳнати қадр топмоқда” мавзусидаги семинарда шулар маълум қилинди. – Тизимимиздаги нашриётларда “Назм бўстони”, “Насримиз жавоҳирлари”, “Жаҳон адабиётининг сара асарлари”, “Дунё халқлари эртаклари”, “Адабиёт хрестоматияси”, “Болалар антологияси” каби мавзуларда ранг-баранг китоблар чоп этилмоқда, – дейди Матбуот ва ахборот агентлигининг иқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Жамшид Миркомилов. – Агентлик томонидан эълон қилинган “Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони”, “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари”, “Ҳарбий-ватанпарварлик” мавзуларидаги бадиий асарларга ижтимоий буюртмалар лойиҳаси асосида ёзилаётган китоблар учун муаллифларга қалам ҳақининг маълум қисми олдиндан тўлаб берилмоқда. uza.uz 443