islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2018

Month

ИЙМОН КАЛИМАЛАРИ

 Иймон калималари ҳар бир мўмин киши билиши ва уларнинг маъноларига эътиқод қилиши зарур бўлган калималар ҳисобланади. Қуйида ушбу калималарнинг таржималари ва қисқача изоҳлари билан танишиб чиқамиз: 506

Китоб – ҳаётни ўргатувчи мураббийдир

Бир дўстки, ҳеч кимга бермаган азоб, Узоқ синаб кўрдим, билсанг, у китоб! Сирни яширмайди ўқувчисидан, Хабар берар сенга ёзувчисидан. Хилватда сен билан бўлиб у улфат, Жимгина қуради ёқимли суҳбат. Ҳеч кимдан қолишмас билимли аҳбоб, Ундан сўрамасанг, бермайди жавоб.                          Муҳаммад Жабалрудий  573

Исо алайҳиссаломнинг қавмлари йўқ! (Қуръони Карим балоғати)

Аллоҳ таъолонинг китобидаги ёрқин луғавий дақиқ нуқта… 197

Тавҳиднинг аҳамияти

Хар қандай қилинаётган ёки қилинадиган ишнинг маълум асоси ва негизи бўлади. Шу асосни билмаслик, уни ўрганмаслик ўша ишнинг самарасини йўққа чиқаради. 348

ҚУРЪОНИ КАРИМ МУСОБАҚАСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Оламларга хушхабар берувчи ҳамда огоҳлантирувчи бўлиши учун пайғамбарлар сўнгисига Қуръонни нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Оламларга раҳмат этиб юборилган, унга Қуръон нозил қилинган набийимиз Муҳаммад мустафога ҳамда у зотнинг саҳобаларига салавоту саломл аримиз бўлсин! Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломи бўлгани учун у энг улуғ ва энг шарафли каломдир. Шунга кўра уни улуғлаб ёд олган бандалар ҳам умматнинг энг шарафли ва энг улуғ кишилари ҳисобланади. Хусусан, Қуръон одоби билан зийнатланган қорилар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги аҳли ва хос бандалари бўлиш шарафига эришадилар. Бу ҳақида ҳадиси шарифда қуйидагича хабар берилган: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ учун инсонлардан аҳллар бордир”, дедилар. Шунда: “Эй Аллоҳнинг расули, улар кимлар?”-дейишди. У зот: “Улар Қуръон аҳли, (улар) Аллоҳнинг аҳли ва хос (банда)ларидир”, дедилар”. Ибн Можа ривоят қилган. Ушбу ҳадисдаги “Аллоҳнинг аҳли” деган сўздан банда ўз аҳлини ҳимоя қилганидек, Аллоҳ таоло ҳам Қуръон аҳлини ҳимоя қилади, уларни раҳматига олади ва уларни яхши кўради маънолари тушунилади. Ҳа, Қуръон аҳли бўлиш ана шундай улуғ мақомдир. Қуръони карим нозил қилинишидан асл мақсад бандаларни ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишлари ва ҳаётларини Роббилари кўрсатганидек ўтказишларини таълим бериш билан бирга уни кеча-ю кундуз тиловат қилиб, Аллоҳ таолога севимли бандага айланишлари учундир. Зеро, Аллоҳ таоло Ўзининг каломини тиловат қиладиган бандаларини қуйидагича мадҳ этган: «Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни баркамол адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар сира касод бўлмайдиган тижоратдан (ажру савоб бўлишидан) умидвордирлар» (Фурқон сураси, 29-оят). Қуръони каримнинг нозил қилиниши бандалар учун бир неъмат бўлса, уни Аллоҳ таолонинг Ўзи муҳофаза қилиши яна бир неъматдир. Бу ҳақида Қуръони каримда қуйидагича хабар берилган: «Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз» (Ҳижр сураси, 9-оят). Қуръони каримнинг тиловати, ёд олиниши ҳамда ундан насиҳатланиш осон қилиб қўйилгани – уни нозил қилинганидек сақлаш воситаларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақиқат Қуръони каримда қуйидагича баён қилинган:  “Ҳақиқатан, Биз Қуръонни зикр (эслатма) учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!” (Қамар сураси, 9-оят) Шу маънода Аллоҳ таоло юртимиз раҳбарини, уламоларимизни Қуръони каримга эътиборли ва эҳтиромли қилиб қўйганини ҳам Қуръони каримни муҳофаза қилиш воситаларидан биридир дейишимиз мумкин. Юртимизда Қуръон мусобақаси ўтказилаётгани, Қуръон ҳофизларининг моддий ва маънавий равишда рағбатлантирилаётгани ва бу билан уларни янада астойдил бўлишга ундалаётгани буларнинг барчаси Қуръони каримга бўлган раҳбарларимизнинг эҳтиромидир десак, муболаға қилган бўлмаймиз. Қуръони каримга бўлган ушбу эътибор давлатимизнинг шаънига шаън, шавкатига шавкат қўшиши тайиндир. Ушбу мусобақасининг бошқа мусобақаларга нисбатан фарқли жиҳати шуки, бу мусобақа башариятга нозил қилинган самовий китобларнинг энг афзали ва энг охиргиси бўлмиш Аллоҳнинг каломи Қуръони карим борасида бўлиб ўтадиган мусобақадир. Бу мусобақанинг аҳамияти шунчалар улуғки, у эртанги кунимизнинг таянчи бўлган ёшларимизнинг тарбиясига, ахлоқининг сайқалланишига, ўзаро иноқликда бир бирига ёрдамчи бўлган ҳолда ҳаёт кечиришларига сабаб бўладиган Китобни ўқиш ва уни ёдлаш мусобақасидир. Зеро бу улуғ Китоб ҳақида уни нозил қилган Зотнинг Ўзи бундай хабар берган: “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот борлиги ҳақида башорат берур” (Исро сураси, 9-оят). Қуръони каримни тўғри тиловат қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир. Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади: “Энди Қуръондан...
1 2 3 12