islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 15, 2018

Day

Расулуллоҳнинг илм аҳли ва талабаларга эътиборлари

Доктор Муҳаммад ал-Амсамий,Тоййиба университети йўналишлар ва динлар тарихи фани ўқитувчиси Олим ўқитувчи ва илм олишга ўзини бағишлаган талабага икқтисодий кафиллик қилишнинг фазилати   Ҳалол касб қилишга энг иқтдорли кишилар толиби илмлардир. Чунки улар тадбиркорлик борасида юксак маҳорат, етарли тушунча  ва йўналишга эгадир. Бунга биринчи ёрқин мисол Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларидан олдинги улкан даромад келтирган бир неча тижоратлари ҳамда У зотнинг тижорат билан шуғулланган саҳобаларининг фаолиятларидир. Шуникдек, улардан қайси бирлари қандай иш билан шуғулланган бўлсалар, албатта, уни уддасидан чиққанлар. Бунга Ислом тарихи тирик гувоҳдир. Аллоҳ таоло толиби илмлардан шундай буюк ишларни талаб қилганки, у ишлар талабаларни фақат ўзининг тор доирали шахсий манфаатини ўйлашдан воз кечишга, оқибати таҳсинга сазовор, наф келтирувчи ишларни яхши кўришга ундаган ва бу умумманфаатли, доимо бутун уммат ҳамда келажак авлодларнинг асосий эҳтиёжи бўлган ишларга ўзларини тўлалигича бағишлашга даъват қилиб, уларни дунёдан рағбатларини сўндириб, иймон ҳаловати тамини тоттириб, имкон қадар, дунёга боғланиб қолмай, уни ташвишини камайтириш, дунё матоларидан зарурий эҳтиёж бўлган нарсаларни олиш билан кифояланишга ўргатди. Уларнинг таълим-тарбиявий ҳамда илмий ишлари қалбни –дунё ташвишларию, уларни ортидан касб қиламан, мол-мулк йиғаман, банкда сақлайман каби – барча чалғитувчи фикрлардан, дунёда ўз мустақил ғояси бор кишининг шу фойдали ғояини амалга ошириб, қисқа умрини яхшиликлар билан тўлдириши учун асосий сармояси бўлмиш олтиндан қиммат вақтини ўғирловчи ишлардан холи бўлишини талаб қилади. Қолаверса, улар ризқнинг йўллари кўп эканини, дунёга ўзини уриш ҳам ўшалардан бир торгина йўл эканини биладилар. Шунинг учун улар тўғридан-тўғри ризқ берувчи Розиқ зотнинг ўзига итоат қилишга ҳамда Аллоҳнинг қарамоғидаги боқимандалари бўлмиш халқнинг манфаати учун ишлашга юзланганлар. Энг яхши одам бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг боқимандаларига манфаат етказувчи киши! Нима дейсиз? Аллоҳга итоат ва халқига манффат етказишга юзланган кишини Аллоҳ қаровсиз қолдириб, зое қиладими?! Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликдан илгари чўпонлик қилиб, қўй боққанлар, сўнг тижоратчилик қилганлар. У зот энг баракали ва энг кўп фойда кўрувчи савдогарлардан бирлари ҳамда энг ваъдасига вафодор, омонатдорлари бўлганлар. Булар эса  фойда кўришни хоҳловчи савдогарларда бўлиши керак бўлган энг муҳим шартлардир. Мўминлар онаси Хадижа разияллоҳу анҳо У зот алайҳиссаломнинг буюк ва гўзал ахлоқларига таҳсин айтиб, бундай деган эдилар: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, ҳеч қачон Сизни Аллоҳ хор қилмагай! Чунки Сиз, силаи раҳм қиласиз(қавми-қариндошчилик алоқаларини боғлайсиз), ҳеч вақоси йўқ, жамиятга боқиманда-юк бўлган кишилар юкини кўтарасиз, йўқсилларга имконият яратиб берасиз, меҳмонга зиёфат-дастурхон ёзасиз, дунёни турли машаққат-синовларига учраганларга ёрдам берасиз”[1]. Мазкур ишларнинг барчасини бажариш учун мол-мулк керак. Булар яхшилик йўлида инфоқ қилишнинг энг улуғ кўринишдагиси, энг муҳими ва энг манфаатлиларидир. Машаққат ва синовларга дучор бўлганларга ёрдам бериш… Қайси хайр-эҳсон одамларга яхшиликни ўргатувчи-муаллим ва ўша яхшиликни ўрганувчи-талабани моддий таъминлашдан улуғроқ экан? Кафиллигига олган кишига бу каби юксак ахлоқий усуллар борасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашганининг ўзи улкан шараф бўла олади. Энди унинг Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги савоби ҳақида ҳар қанча гапирсангиз, шунча оздир!.. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина шаҳридан Макка шаҳрига ҳижрат қилганларидан сўнг У зотнинг ҳузурларига келган барча саҳобалар толиби илм ҳисобланадилар. Уларни моддий таъминотига кафиллик қилиш эса, дунёдаги энг фазилатли, самара ва манфаати нақд, Охиратга энг яхши захира бўлувчи амаллардан биридир. Буни чуқурроқ англаш учун Исломнинг бошида “Суффа аҳли” – дея танилган қавмларнинг ҳаётига эътибор қаратамиз....