islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 9, 2018

Day

Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф

Буюк бобомиз, саркарда, давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темур таваллудинг 682 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институтининг 2-босқич талабалари “Темурийлар тарихи давлат музей”ига ташриф уюштирдилар. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуслари билан 1996 йилда барпо этилган ушбу музей Тошкент шаҳрининг қоқ марказида, Амир Темур ҳиёбонинг ёнгинасида жойлашган. Музей экспозисиясидан ўрин олган экспонатларни қизиқиш билан томоша қилдик. Кўрганларимдан завқландим. Биз қудратли давлатнинг, буюк аждодларнинг авлодлари эканлигимдан фахрландим. Мен ҳам келажакда етук шахс бўлишни ўз олдимга улкан мақсад қилиб олганман. Мана шу мақсадга эришиш учун астойдил интиламан, – дейди 2-курс талабаси Нейматов Муҳаммад Юсуф. Музейнинг кўргазмалар залидаги миниатюра услубида яратилган деворий суратни кўриб, мен тарихимизнинг узоқ ўтмишини ўқигандай бўлдим. Уч қисмдан иборат ушбу тасвирларда Темур бобомизнинг Ватан равнақи йўлида кўрсатган жасоратлари ўз ифодасини топган. Шундай экан биз ёшлар – мана шундай аждодларимиз қолдирган меросини асраб авайлашимиз керак – дейди, 2-курс талабаси Бобораҳимов Зикриё. Музейга қилинган экскурсия давомида талабаларга музейда сақланаётган 10-14 асрларда Темурийлар сулоласига оид бўлган бир қанча осори-атиқалар ва Амир Темур томонидан Самарқанд шаҳрига олиб келинган ва ҳозирда ушбу музейда сақланаётган “Усмон Мусҳафи” китоби нинг нусхаси кўрсатилди. Талабалар музейда Темурийлар сулоласига тегишли сопол буюмлар, кўзалар, қозонлар, ўша даврдаги қурол-аслаҳалар, от абзарлари, кийим-кечаклар, кандакорлик намуналари, Темурийлар сулоласига ишланган турли хил миниатюралар ва бошқалар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, музейда сақланаётган бошқа қадимий китобларни томоша қилишди. Булардан “Темур тузуклари”, Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”,  Мирзо Улуғбекнинг “Зижи Курагоний” каби асарларнинг асл нусхалари билан танишиб чиқишди. Шунингдек, талабаларга Темур ва Темурийларнинг Ўрта Осиё маданияти ва ҳатто жаҳон маданиятига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилиб берилди. Хусусан, Темурнинг мардликлиги, адолатлилиги ҳамда ҳорижий мамлакатлар билан олиб борган сиёсати талабаларда янада фаҳр ҳиссини уйғотди. Талабалар ушбу музейда ўзларига керакли бўлган маълумотларни олишди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир СОБИРОВ   457

“Амир Темур дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор”

Бугун, 9 апрель куни Тошкент ислом институтида Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишлаб “Амир Темур дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда маърузачи Ўзбекистон Давлат санъат музейи “Ўзбек халқ амалий санъати бўлими” мудири О.Тангиров, ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Тошпўлатов, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров, бўлим услубчиси Ғ.Баратов ҳамда ТИИнинг 3-4 курс талабалари иштирок этди. Маърузачи О.Тангиров Амир Темур ўз вақтида Осиё ва Европада рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор бўлганини таъкидлади. О.Тангировнинг маълумот беришича, Евросиё ҳудудида улкан салтанат барпо қилган Амир Темур шахси ва фаолиятига қизиқиш халқаро майдонда тобора ортиб бормоқда. У ҳақда шарқ ва ғарб тилларида 1,5 мингдан ортиқ асар битилган. Бугун дунёнинг қарийб 50 мамлакатида темуршунос олимлар илмий изланишлар олиб бормоқда. Давра суҳбатида иштирок этган талабаларнинг Амир Темур ҳақидаги билим ва тушунчалари янада кенгайди. Тадбирни “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Тошпўлатов йиғилганларга миннаддорчилик билдирди. Сўнгра талабалар томонидан Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби саркарда А.Темур ва бошқа ўтган мўъмин мусулмонларнинг руҳониятларига бағшида қилинди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир СОБИРОВ 273

Соҳибқирон Амир Темур Марказий Осиёнинг маданий-маънавий оламида, балки бутун мусулмон олами тарихида ўчмас из қолдирган

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган. Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида маълумотлар кам учраса-да, айрим манбаларга қараганда, у ёшлигида хат-савод чиқариб, ўз даврининг тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмларини ўрганган. Амир Темур билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган буюк араб файласуфи Ибн Халдун жаҳонгир турк, араб, форс халқлари тарихини, диний, дунёвий ва фалсафий билимларнинг мураккаб жиҳатларигача яхши ўзлаштирганини таъкидлайди. Амир Темур сиёсат майдонига кириб келган пайтда, Мовароуннаҳр мўғуллар истибдоди остида бўлиб, Чингизхон ва Ботухон босиб ўтган шаҳар ва қишлоқлар вайронага айланган, сув иншоотлари бузиб ташланган ёки ишга яроқсиз ҳолга келтирилган, Чингизхон Мовароуннаҳрни ўзининг иккинчи ўғли Чиғатойхонга суюрғол сифатида инъом қилган эди. Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятида икки давр яққол кўзга ташланади. Биринчи даври (1360-1385) Мовароуннаҳрни мўғул хонлигидан озод қилиб, ягона марказлашган давлат тузиш, ўзаро урушларга барҳам бериш. Иккинчи даври (1386-1405) эса икки йиллик, уч йиллик, беш йиллик, деб аталувчи бошқа мамлакатларга юришлари билан характерланади. 1360-йиллардан бошлаб Амир Темур Мовароуннаҳрдаги ички низо, урушларда иштирок эта бошлади ва Мўғулистон ҳукмдори Туғлуқ Темурхон, унинг ўғли Илёсхўжага қарши курашлардан сўнг, Амир Ҳусайн устидан ғалаба қозонгач, 1370 йилда Мовароуннаҳр тахтининг ҳақиқий соҳиби бўлди ва Самарқандни ҳокимият пойтахти этиб белгилади. Амир Темур тахтга ўтиргач, Чиғатой улусининг барча ерларига ўзини ворис деб билди ва Сирдарёнинг қуйи ҳавзасидаги ерларни, Тошкент вилоятини, Фарғона водийсини, Хоразмни ўз ҳукмронлиги остига киритди. Натижада, Мовароуннаҳр ва Хуросонда йирик марказлашган давлат вужудга кедди. Соҳибкирон сўнгги йилларда Эрон, Ироқ, Закавказье мамлакатлари, Ҳиндистон, Олтин Ўрда ва Туркия билан бўлган жангларда ғолиб чиқиб, салтанат ҳудудини шарқда Хитой деворига қадар, ғарбда – Ўрта ер денгизига, жанубда эса Ҳиндистон чегараларига қадар кенгайтирди. Темур фаолиятида муайян сиёсий йўл – майда феодал ҳукмронлигини тугатиш, муҳим халқаро карвон йўлларида устунлик қилиб турган Олтин Ўрда, Эрон ва бошқа мамлакатларнинг рақобатини енгиб, Мовароуннаҳрнинг сиёсий-иқтисодий қувватини таъминлай оладиган марказлашган давлат ташкил этиш эди. Амир Темур авваламбор мамлакатда давлат тизимини мустаҳкамлаш, бошқаришдаги тартиб-интизом, қонунчиликни кучайтириш, савдо-сотиқ, ҳунар-мандчиликни кенгайтиришга имконият яратиш, солиқларни тартибга солиш, мамлакат ҳимоясини таъминлаш йўлида қўшиннинг қудратини ошириш кабиларга катта эътибор берди. Амир Темурнинг ҳар бир ҳарбий юришига туртки бўларлик сабаб бор эди. Бу сабаблар – ўз давлатининг чегараларини мустаҳкамлаш, ташқи душманлардан ҳимояланиш, карвон йўлларини турли йўлтўсарлардан тозалаш, хиёнатчи, сотқин, алдамчиларни жазолаш, бўйсунмаганларни итоат эттириш, ўзининг сиёсий таъсирини кенгайтириш кабилардан иборат бўлганлигини тарихий манбалардан билиб олиш мумкин. Масалан, Амир Темурнинг Тўхтамишхонга қарши юришини олсак, Темур Тўхтамишхонга кўп илтифотлар, ёрдамлар кўрсатиб, 1379 йилда Урусхонни енгиб, Оқ Ўрда тахтига Тўхтамишхонни ўтқазган эди. Аммо Тўхтамишхон Амир Темурнинг умидларини пучга чиқарди. У Мовароуннахрга бир неча бор талончилик ниятида бостириб кирганидан сўнг, Темурда ҳам унга қарши курашиш мажбурияти вужудга кедди ва 1395 йил 15 апрелда қундузчада Амир Темур билан Тўхтамишхон ўртасида ҳал қилувчи ҳаёт-мамот жанги бошланди. Жанг фақат Тўхтамишхоннинг тақдирини ҳал қилиб қўяқолмай, балки бутун Олтин Ўрда тақдирини ҳам ҳал қилди. Тарих Темур зиммасига Олтин Ўрдадек қудратли мўғул империясининг асосини емиришдек улкан вазифани қўйган экан, Соҳибқирон бу вазифани ҳам буюк жасорат билан адо этиб, Рус князликлари ва Шарқий...

«Диншуносликнинг долзарб муаммолари» номли республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, 7 апрель куни Тошкент ислом университетида «Диншуносликнинг долзарб муаммолари» номли анъанавий республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Бу ҳақда ТИУ расмий сайти хабар бермоқда. Конференцияда турли ташкилот вакиллари, республикадаги соҳа мутахассислари, турдош олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий ходим ва магистрантлари, жумладан институтимиз ректори У.Ғафуров ҳам иштирок этди. Илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов сўз олиб, бугунги глобаллашув жараёнида динларнинг маърифий жиҳатларини тадқиқ этиш ҳар жиҳатдан аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Илмий-амалий анжуманда «Ўзбекистон таълим тизимида диншуносликка оид фанлар ўқитилишининг долзарб масалалари», “Тошкент ислом университетида диний бағрикенглик соҳасида эришилган ютуқлар”, «Ўзбекистон мустақиллиги ва ислом манбашунослиги фанининг ривожи», «Ёшлар тарбиясини юксалтиришда ислом маданиятининг ўрни», “Ўзбекистонда «Диншунослик» фанини ўқитишдаги янгича ёндашувлар”, “Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришда «Етти пир зиёратгоҳи» сайти аҳамияти”, “Болалар – «ИШИД» террорчи ташкилоти тарғиботининг муҳим мавзуси”, «Проблемы преподования предмета религоведение на современном этапе образовательных реформ» каби мавзулар маърузачилар томонидан муҳокама қилинди. Университет нашриёти томонидан илмий-амалий анжуман материаллари тўплам ҳолида чоп этилди ва иштирокчиларга тақдим этилди.  Шунингдек, университет Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази томонидан 2017-2018-йиллар давомида нашр этилган янги китоблар тақдимоти ҳам ўтказилди. 270

Институтимиз талабаси халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетди

8 апрель куни Ўзбекистонлик қорилар Кувайтда ўтказиладиган 9-халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетдилар. Ушбу мусобақада “Ҳифз” йўналиши бўйича 2017 йилда Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақасининг олий ўрин соҳиби, Тошкент Ислом институти 3-курс талабаси Абдулазиз қори Раҳмонберди, тиловат йўналишидан “Ҳазрати Имом” масжиди ноиб имоми Исмоил қори Қурбонов юрт шаънини ҳимоя қиладилар. Мусобақа 10 апрель куни бошланади. 318
1 2