islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 2018

Month

Туғма ортиқча аъзоларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш

Бугунги кунга келиб илм-фан юқорилаб бормоқда. Бир аср олдин инсонлар ҳатто тасаввур этиб бўлмайдиган нарсалар ҳозирда оддий нарсаларга айланмоқда. Тиббиёт соҳаси ҳам шулар жумласидандир. Жарроҳлик йўли билан касалларни даволаш тиббиёт соҳаларидан ҳисобланади. Мусулмон кишига зарар бераётган касаллигини жарроҳлик йўли билан кетказиш жоиз. Далил: “Шунинг учун ҳам Бани Исроилга: “Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади” , деб ёздик….”(Моида сураси, 32) Яъни Аллоҳ таоло инсонларга ҳаёт бахш этган ҳамда ҳалокатдан қутқариб қолганларни мақтади. “Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъбга табибни юбордилар Бас, табиб ундан суякни кесдилар. Сўнгра уни куйдирди”,- дедилар.” Лекин, тиббий жарроҳлик усулининг мубоҳлиги мутлақо мубоҳ дегани эмас. Бунинг ўзига яраша шартлари ҳамда қайдлари бор. Булар фиқҳ ва усул уламолари томонидан жорий қилинган. Улар саккизта бўлиб, қуйидагилар: 1. Жарроҳлик йўли ислом динида жорий қилинган бўлиши; 2. Бемор бу усулга муҳтож бўлганлиги; 3. Беморнинг ўзи бунга рози бўлиши; 4. Жарроҳ ва ёрдамчилари ўз маъсулиятларини тўла билиб англаши; 5. Жарроҳ жарроҳлик йўли муваффақиятли тугашига ишончи комил бўлиши; 6. Касаллик ўрнига бошқа енгилроқ зарар келиб чиқмаслиги; 7. Жарроҳлик учун беморни тайёрлаб бориши; 8. Жарроҳлик амалиётидан кейин беморнинг ҳолати олдинги ҳолатидан ҳам ёмонроқ бўлиб кетмаслиги. Биринчи шарт юқоридаги ҳадисда келганидек Ислом динининг аввалида жорий бўлган бўлиши керак. Иккинчиси ва учинчи шарт беморга, тўртинчи ва бешинчилари табибга. Қолган учтаси эса касалликга тегишли бўлади. Ҳозирда мусулмонлар орасида ҳам чиройли бўлиш учун жарроҳлик йўли (пластик операциялар) урфга айланди. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, пластик операциялар икки қисмга бўлинади. Улар қуйидагилар: – Зарурий пластик операциялар. Майиб-мажруҳликни даволашда қилинадиган. – Гўзаллашиш учун пластик операциялар. Бунда зарурат ҳам ҳожат ҳам бўлмай, фақатгина, тўғирлаш ва янада чиройли бўлиш учунгина қилинади. Тиббиёт олимлари жарроҳликни (пластик операция)ни икки турга тақсимлашган: – Зарурий. Инсоннинг ташқи кўринишидаги, ёки юзидаги нуқсонларни даволаш учун қилинади. Масалан: Урушлардаги ҳодисадан сўнг нуқсонлар. Бу фуқаҳолар наздида ислом аввалида жорий бўлган турга мансуб. Оқибати муваффақиятли бўлиши кафолатланмайди. Бунда тажрибали жарроҳлар уни бу фикридан қайтариб, оқибати доимо яхши бўлмаслигини тушунтиради. Операция қилиниши зарур бўлган нуқсонларни тиббиётчилар қуйидагича тақсимлаган: 1. Туғма ёки бирор касалликдан кейин орттириб олинган. 2. Кейинчалик пайдо бўлган ё бўлмаса, бахтсиз ҳодисалардан кейинги нуқсонлар .Бу операция қилинишини тақозо қилган турдир, яъни жоиз бўлади. Агарчи яхшиланиш ва чиройликлашиш учун бўлса ҳам. Сабаблари қуйидагилар: – Бу айблар ҳиссий ва маънавий зарарни қамраб олгани учун. – Бу операциялар қуйидаги ишлар бўлгани учун Аллоҳнинг яратганини ўзгартиришга кирмайди: 1) Ўзгартиришни тақозо қиладиган зарурат борлиги. Бу эса Қуръонда келган ҳаром қилинганлар сафига кирмайди. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ : “Агарда тишни айбини даволаш учун Уни ўзгартиришга эҳтиёж туғилса, бунинг зарари йўқ (Аллоҳнинг яратганини ўзгартиришга кирмайди)” , -деганлар. Ҳаром қилингани эса янада ҳуснга зиёдалик қилишдир. 2) Бу ишлар Аллоҳнинг яратганини қасддан ўзгартириш бўлмаган операциялардандир. Зероки, мақсади зарарни йўқотишдир. Бунинг орқасидан яхшиланиш ҳамда чиройли бўлса ҳам. 3) Бу Аллоҳнинг яратганини ўзгартирмайдиган операциялардан. Балки, Аллоҳнинг яратгани қайтариш бўлади. Туғма ортиқча аъзоларни жарроҳлик йўли орқали олиб ташлаш жоизлиги тўғрисида ўтган ва ҳозирги фақиҳ уламолар ўртасида ихтилофлар бор. Мулоҳаза қилиб кўрилса, кўпчиликларининг сўзи ортиқча бармоқ ҳақидадир. Кўпчилик ҳанафийлар: “Киши ортиқча бармоғини олиб ташламоқчи бўлса, бунинг натижасида соғлигига зарар етиб, ўладиган бўлса, бу ишга рухсат берилмайди. Агарда охири муваффақиятли тугашига табиблар кафолат берса, бу ишнинг зарари йўқ”,- деганлар. Қози Иёз эса: “Ортиқча аъзоларни кесиш, суғириш жоиз...

“Энг намунали хатиб” мусобақаси ўтказилди

Жорий йилнинг 31-май куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Диний фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида “Май ойи – хатоба, нутқ маданияти ва воизлик санъати фан ойлиги” муносабати билан “ЭНГ НАМУНАЛИ ХАТИБ” мавзуида мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва Кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, устоз мураббийлари ва талабалари иштирок этдилар. Мусобақа анъанага кўра Қуръони карим тиловати билан бошлангандан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва Кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов тадбирни очиб бериб, иштирокчиларга омад ва муваффақият тиладилар. Мусобақани олиб борувчи “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов домла талабалар хатоба-воизлик сирларини пухта ўзлаштириши уларнинг келажакда халққа диний илмларни етказишларида нақадар муҳим эканини қуйидагича таъкидлаб ўтди: “Имом-хатиб бевосита халқ мураббийси бўлгани учун унинг доимий аудиторияси халқ бўлади. Воиз қавмига етказмоқчи бўлган мақсадини ифода этишда уни ўзини тутиши, воизликнинг одобларига риоя этиши ҳамда халқ тилида содда тарзда нутқ қилиши тингловчилар эътиборини жалб қила олишда асосий омил эканини таъкидлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Албатта, баён (сўзни тўғри ва гўзал ифода этиш)да сеҳр-жозиба бордир[1]”, деган ҳадиси шарифларини ҳаммага эслатиб ўтдилар. Мусобақа қуйидаги шартлар асосида бўлиб ўтди: Хатоба фанига оид назарий савол; Жума ёки ийд намози хутбасини ёддан ўқиб бериш; Таровеҳ намозлари тасбеҳларни ёддан ўқиб бериш. Мусобақада иштирок этган талабаларнинг юқоридаги шартлар бўйича чиқишларини қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар: Сайдалиев Мўминжон домла – “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси; Рустамов Собиржон домла – “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси; Неъматов Жаҳонгир домла–“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири; Жангиров Муҳаммаджон домла–“Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси. Юқорида зикр қилинган шартлар бўйича: 3- босқич талабаси Халилов Шавкат 83 балл билан биринчи ўринни 2- босқич талабаси Мансуров Мусохон 79 балл билан иккинчи ўринни 1- босқич талабаси Ғаффоров Умарали 69 балл билан учинчи ўринни эгалладилар. Мусобақа сўнгида институт ректори У.Ғафуров ташкил этилган мусобақа борасидаги ўзининг ижобий фикрларини билдириб, келгусида ташкил қилинажак мусобақалар бундан-да кўтаринки кайфиятда ўтишини тилаб қолди. Ғолиб гуруҳлар институт раҳбарияти томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. _____ [1] Ҳадисни Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан Имом Бухорий ривоят қилган. “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Б.Азамов   250

Бидъат-хурофотнинг ижтимоий зарарлари

Бидъат-хурофотнинг исломга ва мусулмон жамиятига етказадиган катта хатарлари, оғир оқибатлари ва хавфли зарарлари мавжуд. Шу вақтгача пайдо бўлган турли диний фирқа ва гуруҳларнинг келиб чиқишига бидъат сабаб бўлганлигининг ўзи унинг нақадар хавфли иллат эканлигини билдиради. Бидъат-хурофотнинг жамият учун келтирадиган иқтисодий-ижтимоий зарарларидан саноқлиларини келтириш билан кифояланамиз: Бидъатчи тушунчасининг бузуқлиги. У яхшиликни ёмон деб, ёмонликни яхши деб билади. Суннатни бидъат деб, бидъатни суннат деб билади. Ҳузайфа ибн ал-Яман розияллоҳу анҳу айтади: “Бидъат шунчалар тарқаб кетадики, агар мабодо бир бидъат тарк қилинса: “Суннат тарк қилинди” дейишади. Бидъатчининг гувоҳлиги ва ривояти қабул қилинмаслиги. Муҳаддис, фақиҳлар ва усул уламолари бидъати билан куфр келтирган бидъатчининг ривояти қабул қилинмаслигига ижмоъ қилишган. Бидъати билан куфр келтирмаган бидъатчининг ривоятини қабул қилиш борасида турли фикр билдирганлар. Имом Нававий: “Агар бидъатчининг ривояти бидъатга чорламаса, унинг ривояти қабул қилинади. Агар чорласа қабул қилинмайди”. Бидъатчи ўз гуноҳи ва унга эргашганларнинг гуноҳини гарданига олади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бу ҳақида шундай дейди: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ҳидоятга чақирса унга эргашганларнинг ажри каби ажр унга берилади. Унга эргашганларнинг ажридан ҳеч нарса озаймайди. Ким залолатга чақирса, эргашганларнинг гуноҳичалик гуноҳ унга берилади. Унга эргашганларнинг гуноҳидан ҳеч нарса озайтирилмайди”. Муслим ривояти. Бидъатчи бидъат ишларини тўхтатмагунича унинг тавбаси қабул қилинмайди. Бидъатнинг тарқалиши суннат амалларининг йўқолиб кетишига олиб боради натижада мусулмонларни диннинг тўғри йўлини англашида ноаниқликлар юзага келади. Бидъат ширкка олиб боради ва исломдан чиқаради. Агар мусулмонлар қабристонда ширк амалини бажараётган бўлса, бу ўзлари маъқуллаган ва ашаддий суфийларидан кўриб олган бидъатлари амаллардир. Бидъат инсонлар ҳаётига жоҳилият асрини қайтариб олиб киради. Халқ ичида парокандалик ва низоларни уйғотади. Шунда ҳар бир фирқа ўзиникини бошқа фирқаникидан тўғри ва яхши деб ҳисоблайди. Аллоҳ Таоло улар ҳақида шундай дейди: “Ҳар фирқа ўз ҳузуридаги нарса ила ҳурсанддирлар”. Мўминун сурасининг 53-оятида “Бошқа йўлларга эргашманг! Бас сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар”. Айни шу нарса катта-катта уруш-жанжал, қон тўкилишлар, хўрлашлар, жабру-зулмларни келтириб чиқаради. Суннат эса инсонларни бирлаштиради, қалбларини бир-бирига боғлайди. Натижада Аллоҳ Таолонинг “Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” деган сўзига ўхшаб бир йўлдаги ва бир диндаги аҳил оға-инига айланишади. Бидъат шаҳвоний амаллардан хам хатарлироқдир. Чунки шахватпараст кимса маъсият эканлигини билса гуноҳлари учун тавба қилиб қайтади. Бидъатчи эса ўзини ибодатдаман, яхшилик қиляпман, тўғри йўлдаман деб ўйлайди. Аллоҳ Таоло уларни қуйидаги сўзларида шундай таърифлайди: “Сен: “Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъ-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир”-дегин”. Бидъат инсонларни Аллоҳнинг динидан тўсади. Кофирларни исломга киришига монеълик қилади. Агар мусулмон бўлмаган ва исломни ҳақиқатини билмаган инсон кўп мусулмонларнинг бажараётган жоҳилона, бидъат-хурофот амалларини, бемаъни расм-русумларни кўрса, бу ислом экан, дин шунақа бидъат ва залолат амалларга буюрар экан деб ўйлайди. Айни шу нарса уни ислом динини қабул қилишдан қайтаради. Кофирликдан воз кечиб ислом динини қабул қилган янги мусулмонлар ҳали динни ўрганиб улгурмай, диний амал деган ўйда бидъатчини бидъат амалларини ихлос билан қила бошлайди. Шунда исломни қабул қилган янги мусулмон куфрга олиб борадиган бидъатларни содир этиб қўяди. Бир куфрдан воз кечиб иккинчи куфрга кириб қолади. 4-курс талабаси Сайфуддинова Маҳфуза 250

Исломнинг савдога таъсири, шаҳарлар аро карвонлар, буюк ипак йўли ва йирик карвонларнинг вужудга келиши

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи вассалам) Қизил денгиз ва Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақасида ўз замонасисининг фаол савдогарлардан бўлганлар. У Зот  олиб келган янги Ислом дини Макка ва Мадина зодагонлар савдосида ўзининг илк ўрнини топа бошлаган, аммо айрим савдогарлар бунга қарши чиқишди. Чунки улар эксклузив – тамоман янги бўлган диннинг келиши натижасида тижорат соҳасига салбий путурлар етказиши мумкин деб чўчий бошлашди. Умуман тижорат, маслак сифатида Ислом дунёси доимо Оврўпага қараганда юқори ўринда бўлиб келган. Савдогарлик кўпгина мусулмонларнинг деярли зарурат манбаи эди. Жумладан, мусулмон киши умри давомида бир маротаба адо қилиши керак бўлган муборак ҳаж сафарини молиялаштириш, Макка сафарида йўл-йўлакай майда-чуйда савдо-сотиқ товарларини олиб сотиш уларга одатий ҳолга айланган эди. Испаниядан тортиб то Хитой сарҳадларига етиб борган Ислом фатҳи империяси, Ички Осиёда денгиз йўли: Ўрта Ер денгизи ва Ҳинд океанини ҳам қамраб олган улкан иқтисодий савдо йўлини яратди. (Ўрта аср даврлардаги иқтисодий фаолиятнинг энг йирик марказлари). Бу ҳосил бўлган кенг майдонда сиёсий тўсиқ – чегараларнинг йўқлиги, нафақат савдо соҳасининг ривожланишига, балки, харбий тизим, хунармандчилик, олимлар ва зиёратчи ҳожилар сафининг кенгайишига ҳам улкан ҳисса қўшди. Ҳукумат, шаҳарлар, қишлоқ хўжалиги ва узоқ масофали савдо-сотиқларнинг ўзаро бир-бирларини қўллаб қувватлашлари натижаси, минтақада деярли ҳар бир соҳанинг гуллаб яшнашига олиб келди. Ислом дунёсининг йирик шаҳарлари озиқ-овқат ва ҳомашё базаларига, саройлар ва масжидларга муҳтожлиги, зодагонларнинг эса бойлик ва куч-қудрат намойиши учун ҳашаматларга эҳтиёжи туғила бошлади. Араб савдогарлари уларни таъминлашга тайёр эди. Ислом савдогарларининг Италиядаги ҳамкасблари билан савдо муносбатлари Европа тиллари оиласига янги: чек, брокер, тариф, трафик, журнал, карвон ва бозор каби янги сўзларни таништирди ва бойитди. Карвон йўллари Ислом дунёсининг кўп қисмини кесиб ўтди. Улар одатий йўллардан боришар эди, улар қатори шаҳарлар аро ғилдиракли карвонларни қўллаб-қувватлайдиган йўллар барпо этилди. Каравон ташиш деярли фақат туяларнинг ортларига юкланар эди. Баъзи шахсий карвонларда туяларнинг сони 5000 тагача борар эди. Буюк Ипак йўли кучли ислом тараққиёти ва ўзининг ҳашаматли масжиди билан ном таратган Хитой ғарбий пойтахти Цянь’дан бошланиб, ички Осиё шаҳарлари: Самарқанд, Бухоро, Марв ва Форсдан Бағдодгача чўзилган эди. Бошқа карвонлар эса ички Осиё шаҳарлари бўйлаб Қора денгиз бандаргоҳларигача етиб борди. Шунингдек, кенг савдо йўли Русия шимолидан жанубигача кесиб ўтиб Ислом дунёсига мол-мулк етказиб берди. Карвон йўллари Боғдоддан Ўрта Ер денгизи ва Қизил денгиз орқали Араб сахроларини ҳам туташтирди. Инглиз тилидан  Encyclopedia of Society and Culture in the Medieval World. манбааси асосида Робиа Курбанова  тайёрлади 149

Насия савдоси

Нақд пулсиз, пулини кейин тўлаш шарти билан бўлган ёки бўладиган савдо муомаласи тилимизда насия савдо деб аталади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида насия сўзи “муҳлатни чўзиш”, “кечиктириш”, “қарз” маъноларини англатади. Араб тилида бу савдо “بيع بالنسيئة”  ёки “بيع مؤجل” дейилади. Насия савдо умумий бўлиб унинг бир неча турлари бор.  Сотувчи ва олувчи нархни келажакда, маълум белгиланган жойда кечиктириб тўлашга  келишиб олинган савдо туридир. Тўлов бир маротаба тўланадиган ёки бир неча маротаба бўлакларга бўлиб тўланадиган бўлиши мумкин. Шунга кўра: байъ муажжал – тўлов нархини кечиктириб тўланадиган савдо, байъ тақсит – тўлов нархини кечиктириб, бўлакларга бўлиб тўланадиган савдо. Савдода тўлов нархини эмас балки сотиладиган нарсанинг кечиктириб берилиши муажжал савдонинг тескариси бўлиб салам савдоси дейилади. Бу савдонинг жоизлигига Қуръони каримдан ушбу оят далил бўлади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَىٰ أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ “Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг”. (Бақара. 282) Суннатдан далил: عن عائشة  قالت: اشترى رسول الله من يهودي طعاماً بنسيئة، فأعطاه درعاً له رهناً Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудийдан таомни насияга сотиб олдилар ва унга (яҳудийга) ўзининг совутини гаровга қўйдилар”. Муттафақун алайҳ. Насия савдо қилганда унинг муддатини белгилаш шарт: Юқоридаги оятга кўра Аллоҳ рухсат бераётган насия савдоси маълум муддатга бўлишига қайдланяпти. Яъни: “…маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда…”  Ва яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу тўғрида қуйидагича кўрсатма берганлар: قال قدم النبي صلى الله عليه وسلم المدينة وهم يسلفون بالتمر السنتين والثلاث فقال من أسلف في شيء ففي كيل معلوم ووزن معلوم إلى أجل معلوم Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида Мадина аҳли ҳурмони икки йил ёки уч йилга насияга савдо қилишар эди. Бу ҳолатга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким бирон нарсани салаф байи қилиб олди берди қилса, бас, ўлчами аниқ бўлсин ёки вазни аниқ бўлсин ва аниқ муддатга бўлсин”. Бухорий ривояти. Булардан билиндики, насия савдода пулни тўлаш муддати аниқ белгиланиши керак. Тошкент Ислом институти битирувчиси Робиа Муҳаммад Ризо қизи 1 491
1 2 3 18