islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 2018

Month

Жаҳолат зиён-заҳматдир

Муқаддас динимиз иcлом динида одамлар жони ҳатто уларнинг обрўси ҳам алоҳида қадр-қимматга эга. Бировни ноҳақ айблаш ва уларни ҳақорат қилиб бошқалар олдида ҳурматини тўкиш ҳам катта гуноҳ ҳисобланади. Энди бошқаларнинг жонига қасд қилиш ва уларни ноҳақ ўлдиришнинг нақадар улкан маъсият эканини тасаввур қилиш қийин эмас. Бунинг сабаби Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилиб яратган. Бу ҳақида Ўз каломида шундай дейди: “Дарҳақиқат (биз) Одам фарзандини (азиз ва) мукаррам қилдик…” (Исро, 70-оят). Яна бошқа ояти каримада “Кимки қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир” (Нисо, 93), дейилади. Ушбу ояти каримадаги маънолар нафақат кишининг бошқаларни ўлдириши, балки Аллоҳ ато этган ўз жонига қасд қиладиган одамларнинг ишларини ҳам ўз ичига олади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги муборак ҳадиси шарифларида шундай дейди: Абдуллoҳ рoзияллoҳу анҳу ривoят қиладилар: “Пайғамбар сoллаллoҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизлардан илгари ўтганлардан бир киши жарoҳатланди. Бeсабрлик қилиб пичoқ oлди-да, қўл (тoмири)ни кeсиб ташлади ва кўп ўтмай, қoн йўқoтиб вафoт этди. Аллoҳ: “Бандам жoнига қасд этди, унга жаннатни ҳарoм қилдим”, дeди” (Муттафақун алайҳ). Расулуллoҳ сoллаллoҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки тoғдан ўзини ташлаб, жoнига қасд қилса, у жаҳаннам oлoвида абадул-абад ўзини пастга ташлайди. Кимки заҳар ичиб жoнига қасд қилса, у қўлида заҳарини тутиб, жаҳаннам oлoвида абадул-абад ўзини заҳарлайди. Кимки ўзини тeмир билан ўлдирса, у қўлида тeмирини тутиб, жаҳаннам oлoвида абадул-абад у билан ўзини уради” (Буxoрий, Муслим ва бoшқалар ривoяти). Ушбу ҳадисларда таъкидланганидек, киши ўз жонини ўлдириши Аллоҳнинг унга берган неъматидан воз кечиш ва уни исроф қилишдир. Банда бу иши билан Аллоҳнинг қаҳрига дучор бўлади. Юқоридаги оят ва ҳадисларнинг мазмунидан хулоса қилинса, баъзи адашган оқимларга аъзо бўлган шахслар ўзларига портловчи моддаларни боғлаб, ҳатто мусулмонлар жамоаларига бориб ўзини ва бошқаларни ўлидириши ва шу қилган иши билан жаннатни орзу қилишида бирор мантиқ кўринмайди. Ахир, шу дин Пайғамбари ким ўзини қай тарзда ўлдирса, қиёматда ҳам ўша ҳолатда азобланишини хабар қилган-ку. Ундан ташқари ҳар қандай вазият ва қийин ҳолат бирор одамга ўз жонига қасд қилиши учун сабаб бўла олмайди, балки бундай пайтларда сабр қилиш билан Аллоҳнинг ажрига эришилади. Шунинг ўзи ҳам ундай тоифаларнинг динмиз таълимотларидан чуқур билимга эга эмаслиги, балки кўр-кўрона кимларгадир эргашиб, Аллоҳ йўлида юраман деб ундан ташқарига чиқиб кетаётганини кўришимиз мумкин. Уларнинг қилаётган хунрезликлари жаннат ҳақидаги даъволарига ҳеч ҳам мос эмас. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлидан адашиб кетишдан сақласин! Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Қурайш жоме масжиди имом хатиби Фазлиддин Мусахов  177

Диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар дунёнинг етакчи экспертлари нигоҳида

Яқинда АҚШнинг Ж.Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти президенти Фредерик Старр ҳамда Институт директори Сванте Корнелл томонидан «Ўзбекистон: мусулмон дунёсидаги ислоҳотлар учун янги модель» номли мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган туб ўзгаришларга ижобий баҳо берилган. Муаллифлар Ўзбекистондаги бу янгиланишлар мамлакат Президентининг шахсий ташаббуси асосида амалга оширилаётганини алоҳида қайд этганлар. Тадқиқотчилар Ўзбекистон Раҳбариятининг диний соҳадаги сиёсатига юқори баҳо берадилар. Жумладан, мақолада жиноий фаолияти учун жавобгарликка тортилган, қилган ишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлини танлаган 16 мингдан ортиқ фуқароларнинг «махсус ҳисоб»дан чиқарилиши, хорижда юрган шу тоифадаги шахсларни мамлакатга қайтариш бўйича олиб борилаётган ишлар алоҳида қайд этилган. Экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев даврида Ўзбекистоннинг бой диний-маънавий тарихга даъвогарлиги амалий ҳаракатларда намоён бўлмоқда. Унинг даврида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилди. «Ўзининг бой ўтмишга эга эканини эътироф этиш билан бир қаторда, Ўзбекистон ана шу тарихни илмий асосда ўрганиш ва ҳаётга тадбиқ қилишга ҳаракат қилаётгани бутун мусулмон дунёси учун авваллари учрамаган, янги йўналишни тақдим этмоқда», – дейилади мақолада. Муаллифларнинг таъкидлашича: «Минтақа, исломнинг эътиқодий маркази сифатида қараладиган Яқин Шарқдан қолишмаган ҳолда, тарихий, диний ва интеллектуал асосларига кўра, мусулмон дунёсининг маркази бўлишга ҳақли». Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари мусулмон дунёсининг энг илғор илмий кашфиётлари, бебаҳо диний манбалари араблар томонидан эмас, балки айнан марказий осиёликлар томонидан амалга оширилган, деган фикрни илгари сурадилар. Жаҳоннинг етакчи экспертлари ва илмий доиралари томонидан Ўзбекистондаги  диний-маърифий ислоҳотларга билдирилаётган муносабат, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро майдонда эътироф этилаётганининг амалий ифодасидир. Шоазим Минаваров, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Манба: Muslim.uz 266

Тошкент ислом институтида махсус сиртқи ва кундузги таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонлари санаси маълум бўлди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Махсус сиртқи бўлимига ҳужжат топширган абитуриентлар учун ақоид, фиқҳ ва араб тили фанларидан жорий йилнинг 5-6 июль кунлари ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтишини маълум қиламиз. 2018 йил 3 июль куни соат 9:00 дан 11:00 гача имтиҳон олди консультациялар бўлиб ўтади. Унда абитуриентлар учун ижодий имтиҳонга доир тартиб-қоидалар ва баҳолаш мезонлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Шунингдек, мазкур даргоҳнинг кундузги таълим йўналишида ўқиш истагида ҳужжат топшираётган абитуриентлар диққатига! Тошкент ислом институти кундузги таълим йўналишида араб тилидан 2018 йил 24 июль куни ижодий имтиҳон ҳамда фиқҳ, ақоид ва Ўзбекистон тарихи фанларидан 25 июль куни тест синовлари бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Кундузги таълим йўналишида имтиҳон олди консультациялар 2018 йилнинг 21 июль куни соат 9:00 дан 11:00 гача давом этади. Барча абитуриентларга омад ва зафарлар тилаган ҳолда 2018- 2019 ўқув йили Махсус сиртқи бўлим учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2018 йил 30 июнь соат 20:00 гача, кундузги таълим йўналишида 10 июль санасига қадар давом этишини эслатиб ўтамиз. 2018 йилнинг 7 июль куни Махсус сиртқи бўлим, 26 июль куни кундузги таълим йўналиши бўйича имтиҳон натижалари эълон қилинади.  Мамнуният билан, Тошкент ислом институти қабул ҳайъати   458

“Хатмул кутуб” – аждодлар мероси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ҳазратлари ИмомБухорий номидаги Тошкент ислом институтининг “Хатмул кутуб” тадбирида қатнашдилар ҳамда 2017-2018 ўқув йилида 12 мўътабар диний китобни ўқиб тугатган 140 нафар талаба ўғил ва қизларга фотиҳа бердилар. Тарихдан маълумки, қадимги Мавороуннахр мадрасаларида, хусусан Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Шош мадрасаларида Қуръони каримни ёд олиш билан бирга, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, тасаввуф, фароиз, усулул-фиқҳ ва мусталаҳул-ҳадис фанлари бўйича ислом оламида машҳур олимларнинг араб, форс, туркий тилларда ёзилган мўътабар китоблари, ушбу китобларга ёзилган шарҳлар ва уларнинг ҳошиялари ўқитилган. Ушбу фанлар бўйича энг мўътабар китобларни тугатганларни эса “Хатм кардам мулло” деб номлашган. Талабалар мадрасада ўқишни тамомлаш вақтида “Хатмул кутуб”, яъни “Дарслик китобларни тугатганлик” тадбири бўлиб ўтган. Тадбирда ўша вақтдаги катта мударрислар, шаҳар қози ва муфтийлари йиғилган. Устоз ва талабаларга дастурхонлар ёзилиб, тадбир сўнгида китобларни ўқиб тугатган талабалар ва дарс берган устозлар ҳаққига дуои хайрлар қилинган. Аллоҳга шукурлар бўлсинки, юртимизда ана шундай азалий қадриятлар тикланмоқда, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиш асосий вазифа қилиб белгиланмоқда. Жумладан, 2018 йил 15 июнь куни Президентимиз Ш.Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тамал тошини қўйиш маросимида диний уламолар ва барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан табриклаб, марказ қурилишининг шундай улуғ айём кунида бошланаётгани замирида эзгу ният, чуқур мазмун борлигини таъкидлади. Тадбирда Президентимиз “Шундай буюк мероснинг давомчилари бўла туриб, илмда ортда қолдик. Бугунги ташаббусларимиз, бошлаган ишларимизни барча мусулмон мамлакатлари тан оляпти. Энди шунга муносиб бўлишимиз, илм-маърифатда ўрнак бўлишимиз керак”, деб айтди. Шунга мувофиқ жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муфтий ҳазратлари бошчиликларида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 12 мўътабар асарни ўқиб тугатган 140 нафар талаба ўғил ва қизлар ва уларнинг муҳтарам устозлари иштирокида “Хатмул-кутуб” йиғилиши бўлиб ўтди. Анъанага кўра Қуръон тиловати ва муфтий ҳазратларининг дуои-хайрлари билан бошланган тадбирда институт ректори У.Ғафуров 2017-2018 ўқув йили мобайнида талабалар устозлар кўмагида асосий дарс ва қўшимча машғулотларда ўқиб тамомлаган китоблари ҳақида тўхталди. Тадбирда У.Ғафуров ҳадис фани катта ўқитувчиси Ф.Маманосиров томонидан институтнинг 30 нафар талабаларига ўқув йили бошидан Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асари матни ва унинг шарҳи факультатив дарс сифатида ўқитила бошлангани, устозларнинг ҳиммати ва талабаларнинг ғайрати билан Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асари тўлиқ ўқиб тугатилгани, ҳамда жорий йилнинг 17 июнь куни Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизий зиёратгоҳида хатми Қуръон қилиниб, мазкур китобни хатмонаси бўлиб ўтганини ҳам эслаб ўтди. Яқин кунларда ана шундай тадбирларни Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Насафийлар зиёратгоҳларида ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда. Мамнуният билан қайд этиш мумкинки, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари Ж.Неъматов, З.Маҳмудов, А.Рашидов, Ж.Рўзиев, И.Убайдуллаев раҳбарлигида Тошкент ислом институтига ўқишга киргандан кейин 73 нафар талаба Қуръони каримни тўлиқ ёд олдилар. Жорий ўқув йили давомида бир қанча қори ва қория талабалар Қуръони каримни бир ўтиришда ёддан ўқиб бергандилар, институт қорилари республика Қуръон мусобақасида фахрли ўринларни эгалладилар ҳамда Кувайт, Эрон, Малайзияда ўтказилган халқаро Қуръон мусобақаларида муваффақиятли иштирок этдилар. 2018 йил Рамазон ойида институтнинг 78 нафар қорилари Тошкент шаҳри ва вилояти масжидларида таровеҳ намозларида “Хатмул Қуръон” қилиб бердилар. Тадбир давомида “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов “Хатмул кутиб” тадбирининг буюк аждодларимиз давридаги кўриниши, тадбирнинг аҳамияти ва бугунги кунда бу анъанани давом эттиришнинг муҳимлиги ҳақида гапирди. “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчилари С.Примов, Я.Раззоқов, Ф.Маманосиров,А.Пардаев, Қ.Сиддиқметов, Ф.Жўраев ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси И. Убайдуллаев томонидан қуйидаги китоблар талабаларга машғулотларда ва дарсдан ташқари тўгарак соатларида ўқитилди: Ж.Маҳаллий ва Ж.Суютийнинг “Тафсири Жалолайн”, Абу Исо Муҳаммад ибн...

Матбуот – миллат кўзгуси

Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда уламолар, имом-хатиблар ва диний-маърифий йўналишда ижод қилаётган бир гуруҳ ижодкорлар иштирок этди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари барча ижод аҳлини касб байрами билан қутлаб, қуйидаги илиқ сўзларни баён қилдилар. بسم الله الرحمن الرحيم الحَمْدُ للهِ الَّذِي نَوَّرَ قُلُوبَ العَارِفِينَ باِلمَعْرِفَةِ وَ رَفَعَ شَأْنَهُم بِتَعْلِيمِ الخِطَابِ وَ الكِتَابَةِ كَمَا قَالَ تَعَالَى: ﴿ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ﴾. وأَشْهَدُ أَنَّ سَيِّدَنا وحَبِيبَنا محمَّدًا عَبْدُهُ ورَسُولُهُ الَّذِي قال: ” إِنَّ مِنَ الشِّعْرِ لَحِكْمَةٌ”. وصَلّى اللهُ عَلى سَيِّدِنا محمَّدٍ وعَلى آلِهِ وأصَحابهِ الطَّيِّبِينَ الطاهِرِين أما بعد: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Ҳурматли меҳмонлар ва жонкуяр ижодкорлар! Аввало, барча ижодкорларни “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этиб, ўзимнинг чексиз ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. Ҳақ таолога шукрки, пок динимиз ва мусаффо эътиқодимизни тарғиб этиш, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни тўғри тушунтириш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, бир сўз билан айтганда, зиё-маърифат улашиш ишида сиз ижод аҳлининг муносиб ўрнингиз бор, албатта. Сиз каби ижодкорлар диний идорамизнинг асосий таянчи ва энг яқин кўмакчисига айланди. Кейинги пайтларда ҳар бир иш ёки тадбиримиз оммавий ахборот воситалари вакиллари иштироки билан янада чиройли ўтмоқда. Масалан, Рамазони шариф бу йил ҳар қачонгидан ҳам файзли ўтди. Мана шундай ҳузурбахш кунларни ижодкорларимиз кеча-ю кундуз, тиним билмай бутун дунёга намойиш этишда жонбозлик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаш керак. Юртимиздаги Рамазон шукуҳини кўрган хорижликлар “Мана шундай диёрни бир бориб кўрсам эди”, деб ўз ҳайратларини яширишмади. Бундай юксак эътирофларга мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган сиз, ижод аҳлининг таъсирчан сўзи, ибратли фаолияти сабабли эришилди. Буларнинг ҳаммасини биз диний идора раҳбарлари кўриб, билиб турибмиз. Ҳалол меҳнатларингизни вақти-вақти билан тақдирлаймиз, энг олий мукофот эса Парвардигори олам ҳузурида бўлади, иншоаллоҳ. Маълумки, бугунги тезкор замонда газета, журнал ва интернет сайтларини ҳамма кузатиб бормоқда, хабар ва мақолаларни мутолаа қилиб, улардаги панду насиҳатларга амал қилишмоқда. Қуръони азимуш-шаънда шундай марҳамат қилинади: ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ «(Эй Муҳаммад,) Раббингиз йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир» (Наҳл, 125). Шунинг учун ҳам сиз ижод аҳли илм-маърифатни тарқатишда янада собитқадам бўлиб, имкониятлардан тўла фойдаланиш даври келди. Эртанги кундаги энг муҳим вазифалар ҳақида гапирганда, энди ҳаёт аста-секин эмас, жуда шиддат билан ўзгармоқда. Мана шуни ҳеч қачон эсдан чиқармасдан, ҳар бир воқеа-ҳодисага ҳозиржавоблик ила тўғри ва ҳаққоний муносабат билдиришни бугун замоннинг ўзи талаб қилмоқда. Шу ўринда Давлатимиз раҳбарининг қуйидаги сўзларини келтиришни лозим деб топдим: – “Биз доимо зиёлиларни, ижодкорларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Улар яратган ибратли асарларни, шеърларни ёшларимиз қанча кўп ўқиса, маънавияти, маърифати юксалади, демакки, ватанпарвар бўлади. Ватанпарварлар қанча кўп бўлса, мамлакатимиз ҳам шунча тез равнақ топади.” Халқимиз қадим-қадимдан қалам аҳлини доимо эъзозлаб келган. Темурий ҳукмдор Ҳусайн Бойқаро, “Хамса”...
1 2 3 18