islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
Iyun 11, 2018

Day

РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

Халқимиз маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас бир қисми бўлган, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини яққол ифода этадиган Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак инсоний фазилатларни камол топтириш мақсадида: 1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 15 июнь жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги 5290-сонли Фармонига мувофиқ 2018 йил 15-17 июнь кунлари – Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонлансин. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин. 3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин. 4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ Тошкент шаҳри, 2018 йил 11 июнь

Дунё шарқшунослари Ўзбекистон Президентига очиқ мурожаат йўллашди

2018 йининг 6-8 июнь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” Иккинчи Халқаро Конгресси иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга очиқ мурожаат йўллашди. Бу ҳақда uz24.uz сайти хабар бермоқда. Мурожаатда давлатимиз раҳбарининг фан ва маданиятни ривожлантириш, ўзбек маданий меросини асраб-авайлашга қаратилган ишлари юқори баҳоланади ҳамда Президент томонидан ушбу доирада олиб бориладиган барча ишлар бутун дунё олимлари томонидан қўллаб-қувватланиши изҳор этилади. “Бу янгича халқаро ташкилот ўзбек тарихи ва маданиятига қизиқувчи барчани бирлаштириши ва қадимий Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш бўйича олиб бораётган ташаббусларингизга ёрдам беришига ишонамиз”, дея ўз фикрларини баён қилишади Конгресснинг хорижлик ва ватандош қатнашчилари Президентга йўллаган мурожаатномасида. Қуйида ушбу мурожаатномани тўлиқ ҳолда келтирамиз: “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевга “Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” Иккинчи Халқаро Конгресси қатнашчиларидан очиқ мурожаат Ҳурматли Жаноб Президент! “Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” Иккинчи Халқаро Конгресс қатнашчилари номидан Сизнинг янги Ўзбекистонни яратишга қаратилган серғайрат фаолиятингизга чуқур ҳурмат билдиришга рухсат бергайсиз. Бугун Санкт-Петербургдаги Иккинчи халқаро конгресс давомида биз Ўзбекистондаги туб ислоҳотлар ва фундаментал фан ва маданиятни ривожлантириш йўлидаги Сиз олиб бораётган ишларнинг янги натижалари билан танишиш имкониятига эга бўлдик. Айниқса, биз ўзбек халқининг бой маданий меросини сақлаб қолишга ва бу орқали бутунжаҳон цвилизациясига ҳисса қўшишга қаратилган Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз бизга жудаям маъқул келди. Биз Ислом динини тинчлик ва бағрикенглик дини эканлигига қаратилган концепциянгиздан яхшигина хабардормиз ва биз Сизнинг уни амалга оширишга қаратилган ташаббусингизни қўллаб-қувватлаймиз. Сиз қўллаб-қувватлаган “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳа ўзбек халқининг маънавий бойлигини ўрганиш ва оммалаштириш йўлидаги муҳим ютуқ бўлди. Унда Ўзбекистон халқи тарихи билан боғлиқ санъат ашёлари, қўлёзмалар ва ҳужжатларни тўплаш, ўрганиш ва нашр этиш кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида 15 та китоб-альбом нашр этилди ва 20 тадан ортиқ ҳужжатли фильмлар суратга олинди. Лойиҳа ўзида ўз илмий мактабини ривожлантираётганЎзбекистон илмий жамоасининг саъй-ҳаракатларини, шунингдек,...

Олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади. Ўрта махсус ислом билим юртларига 2018 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Мазкур билим юртларига “Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ умумий ўрта таълимни (11-синф базасида) тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат) ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежи дипломига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари танлов асосида қабул қилинади. Қабул квоталари қуйидагича: “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Тошкент ш., (0371) 244-48-27; 30 нафар (ўғил болалар учун). Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Китоб шаҳри (0375) 54-27-425; 30 нафар (ўғил болалар учун). Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Андижон ш., (+99895) 201-68-70, (0374) 228-00-91; 30 нафар (ўғил болалар учун). “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Наманган шаҳри (0369) 226-60-60; 30 нафар (ўғил болалар учун). “Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Бухоро ш., (0365) 224-10-11; 30 нафар (ўғил болалар учун). Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Урганч ш., (+99895) 606-92-55, (+99895) 602-92-57; 30 нафар (ўғил болалар учун). Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Нукус ш., (0361) 229-03-26, 229-03-20; 30 нафар (ўғил болалар учун). Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Тошкент ш., (0371) 299-24-11; 20 нафар (аёл-қизлар учун). “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Бухоро ш., 221-77-44; 20 нафар (аёл-қизлар учун). Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 2018 йилнинг 15 июнидан 10 июлигача абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинади. Мазкур таълим муассасаларига “Олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртини битирганлиги ҳақида дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари танлов асосида қабул қилинади. Қабул квоталари қуйидагича: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш., (0371) 227-23-47; 42 нафар (ўғил болалар учун); 8 нафар (аёл-қизлар учун). Мир Араб олий мадрасаси,...

Унинг ҳаётини икки нур ёритиб турибди: Қуръон мусобақаси ғолиби билан суҳбат

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръонга моҳир бўлган киши «ҳурматланган ва ўта яхши элчилар (фаришталар)» билан бирга бўлади. Қийналиб ўқийдиганларга эса икки ажр бордир», дедилар». Сўнгги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган туб ислоҳотлар мамлакат мўмин-мусулмонлари ҳаётида ҳам ўз акс садосини берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда бўлиб ўтган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” бунинг ёрқин исботи бўла олади. Рамазон ойининг 21-куни, 5 июнь санасида “Kun.uz” муҳбирлари ушбу мусобақанинг Олий таълим, мадраса ва ўқув муассасалари бўйича ғолиби Муҳаммад ҳожи Мирзо Мўминжон ўғли билан суҳбат ўтказди. Youtube’да кўриш   Суҳбат аввалида у кишини Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақасида ғолиблар сафидан жой олганликлари ва рафиқалари ҳам мутлақ ғолиба деб топилгани билан табриклаб ўтдилди. Муҳаммад ҳожи Мирзо мусобақа ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Шу билан бирга бутун оламга меҳмон бўлиб турган муборак Рамазон ойининг хосиятлари ҳақида ҳам ўз фикрларини баён этдилар. Айниқса, бу ойда икки мусулмон ўртасида эски гина ва адоватларнинг сақланиб қолиши ножоиз эканлиги таъкидлаб ўтилди. Суҳбат мароқли ва мазмунли ўтди. Маърифий мавзуда фикрлар алмашилди. Қуръон тиловат қилинди. Суҳбат якунида Умра сафари арафасида оқ йўл тиланди. Манба: Kun.uz
1 2