islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 25, 2018

Day

Тошкент Ислом институтида тест синовлари бўлиб ўтмоқда

Бугун 25 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Абитуриентлар Ақоид, Фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан ўз билимларини синовдан ўтказмоқдалар. Унда жами 202 нафар абитуриент иштирок этади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи асосида институтда тест синовлари юқори савияда ўтказилиб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди. Қабул имтиҳонлари жараёни адолатлилиги, ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлаш мақсадида жами абитуриентлар “Ҳазрати Имом” масжидида тест синовларини топширадилар. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “muslim.uz” портали жамоаси томонидан https://www.facebook.com/muslimuzportal саҳифасида тўғридан-тўғри (онлайн режимда) интернет орқали эфирга узатиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Араб тили фанидан ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтган эди. 266

LIVE. Тошкент Ислом институтида тест синовлари бошланди

Бугун 25 июль куни Тошкент Ислом институтида тест синовлари бошланди. Қуйидаги линк орқали онлайн кузатишингиз мумкин. https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2095065530731362/   188