islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 2018

Month

Қаноат йўли

Қаноат истеълоҳда ўзига тақдир қилинган нарсага рози бўлишдир. Қаноат иймоннинг мукаммаллигидан ҳамда исломнинг гўзаллигидан далолатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, мени ризқлантирган нарсаларингда қаноатли қилгин ва барака ато қилгин”, дер эдилар. Бундан ташқари Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким иймон келтирган бўлса, етарли ризқи бўлса ва Аллоҳ унга берган нарсага қаноат қилса, батаҳқиқ, нажот топибди”, дедилар. Қаноат саодатни асосидир. Мусулмон агар қаноат ва ризони ҳис қилсагина иймон ҳаловатини топа олади. Қаноатнинг фойдалари жуда кўп. Қаноат билан мусулмон ризо ва саодатга ва яхши ҳаётга етади. Инсон дунё ва уни ичидаги нарсаларни яхши кўришга мойил бўлади. Саодат инсоннинг барча хоҳлаган нарсаларга эришиши эмас, ўзини ҳузуридаги нарсага қаноат қилган инсон ундан бахтлироқ ҳисобланади. Саид ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ўғлига: “Эй ўғлим, агар бойликни талаб қиладиган бўлсанг, уни қаноат билан талаб қил. Агар қаноат бўлмаса, мол-дунё сени тўйдирмайди”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким сизлардан қалби хотиржам, танаси соғ-саломат, ҳузурида бир кунлик таоми бўлса, дунё уники бўлибди” маъносидаги ҳадислари бор. Албатта, бу мақомга қаноат қилиш билан эришилади. Яна бир ҳадиси шарифда Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло тақводор, бой, холис бандасини яхши кўради”- дедилар. Бу ҳадисда келган “бой” сўзидан мурод – нафснинг тўқлигидир. Термизий ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “бойлик- нафснинг тўқлигидадир”, деганлар. Ибн Баттол бу ҳадис борасида шундай деганлар: “Бу сўзнинг маъноси: бойлик аслида молнинг кўплигида эмас. Чунки, Аллоҳ таоло мол-дунё берганларнинг кўпчилиги ўзига берилган нарсага қаноат қилмайди. У янада мол-дунёси кўп бўлиши учун ҳаракат қилади. Унга мол-дунё қаердан келаётганини фарқи йўқ. У инсон ҳирси кучлилиги сабабли, худди, камбағал инсон каби бўлади. Албатта, бойликни асл моҳияти нафснинг тўқлигидадир. Инсон ўзига берилган нарсага рози бўлиб, қаноат қилиши ҳамда мол-дунёга ҳирс қўймагани сабабли, у худди бой инсон кабидир. Ҳадисда “нафснинг тўқлиги” деб сифатланиши Аллоҳ унга ризқ қилиб берган нарсага қаноат қилиши, бирор ҳожатсиз мол-дунёга хирс қўймаслиги ва Аллоҳ таоло унга тақсим қилган нарсага рози бўлишлигидир. Саҳиҳ  ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи васаллам: “Эй бани Одам, Аллоҳ сизга тақсим қилган нарсага рози бўлинг, одамларнинг энг бойи бўласиз” деганлар. Аллоҳ таоло барчамизни қаноатли бандалардан бўлишимизни насиб қилсин! 1-курс талабаси Муниса Маҳмудова 138

Сиртқи бўлимда навбатдаги давра ўқув машғулотлари бошланди

Юртимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилиб, муқаддас ислом динини ўрганиш, аждодлар меросини қайта тиклаш ва уларни келажак авлодларга асл ҳолича етказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, охирги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан буюк аждодларга муносиб ворисларни тайёрлаш мақсадида юртимизда диний таълим тизимини такомиллаштириш, уларнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғи асосан Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлим ташкил этилган эди. Махсус сиртқи бўлимга ташкил этишдан асосий мақсад Республикамизда фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот марказлари, масжид ва зиёратгоҳларнинг ўрта махсус билимга эга бўлган имом-хатиб, имом ноиби, зиёратгоҳ масъули каби мутахассисларини олий маълумотли кадрлар билан таъминлашдан иборат. Махсус сиртқи бўлимда ўқиш муддати 3 йил бўлиб, унга ҳужжат топширмоқчи бўлганлар ўрта махсус ислом таълим муассасасини тугатган, Ўзбекистон мусулмон идораси тизимида 5 йилдан кўп муддат давомида фаолият олиб бораётган бўлиши талаб этилади. Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилади. Махсус сиртқи бўлимга 2017-2018 ўқув йилида 60 нафар, жорий 2018-2019 ўқув йилида 120 нафар талаба қабул қилинди. Жорий йилнинг 29 октябридан 2018-2019 ўқув йили Махсус сиртқи бўлим 1-курс иккинчи давра гуруҳ талабаларининг 1-семестр ўқув жараёнлари бошланди. Мазкур семестр дарс машғулотлари жорий йилнинг 17 ноябрига қадар давом этади. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик педагогик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс бермоқда. Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими 199

Қуръони каримнинг инсон ҳаётидаги ўрни

Мансур ибн Аммор тунда кўчага чиқиб бир кичик эшикни ёнига бориб ўтирди. Бирдан ичкаридан овоз эшитилди. Ёш йигитнинг йиғлаётган овозини эшитди. У йигит: “Иззатинг ва Жалолинг ҳаққи мен бу гуноҳларни сенга қарши чиқиб қилмадим, эй Роббим мен бу гуноҳларни сени азобнингдан ғафлатда қолиб қилмадим, мени азоблайверсин деб қилмадим. Эй Роббим нафсим мени мажбурлагани учун қиляпман, мағрурлигим ва Сени менинг гуноҳларимни беркитганинг алдаб қўйди. Энди сени азобнингдан мени ким қутқаради? Мендан арқонингни узиб қўйсанг кимни арқонини ушлайман? Ҳолимга вой бўлсин! Қанча тавба қиламан ва яна гуноҳ қиламан. Ҳолимга вой бўлсин”, деди. Мансур ибн Аммор бу йигит гуноҳ қиларкан, деб ўйлаб: “Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожим”…деб يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ “Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли оилангизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан асранг. Унинг тепасида дарғазаб, қўпол фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нима буюрилган бўлса шуни қилурлар” оятини тиловат қилди, балки бу йигит гуноҳ қилишдан қайтар деб ўйлади. Бироздан сўнг ичкаридан шовқин эшитилди. Мансур ибн Аммор эса у ердан кетди. Эртаси куни яна шу кўчадан ўтаётиб кеча овоз эшитилган уйнинг атрофида кўпгина одамлар тўпланиб турганини кўрди ва бир аёлдан буни сабабини сўради. Аёл эса: “Менинг ўғлим кеча гуноҳларига иқрор бўлиб дуо қилиб ўтирган экан, бир киши азоб оятларини тиловат қилди. Ўғлим Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқиб жони узилди”, деди. Шунда Мансур ибн Аммор: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун”, деди ва “Эй ибн Аммор ҳақиқий тавба шундай бўлади, агар банда Аллоҳ таолонинг азобидан ҳақиқатда қўрқса, оятларини тадаббур қилганда жони чиқиб кетади. Мана шу ҳақиқий тақводор банданинг Аллоҳнинг оятларини эшитгандаги ҳоли бўлади”, деди. Мана, Қуръон оятларининг мўжизаси ва уни тадаббур қилишликнинг оқибати. Инсон агар Қуръон тиловат қилганда ундаги барча оятларни мушоҳада қилса, жони узилмаса ҳам ҳаёт тарзи ўзгаради, тақвоси ортади. Қуръонни инсон ҳаётидаги ўрни мана шундай бўлиши керак. 1-курс талабаси Маннобжонова Робия 328

Институтимиз ўқитувчиси Яҳё Абдураҳмонов мусобақада ғолиб бўлди

Бугун, 30 октябрь куни “Энг маърифатли имом“ мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичи ўтказилди. Бу ҳақда ЎМИ сайти хабар бермоқда. Мусобақа доирасида иштирокчилар бир қанча шартлар бўйича билимларини синовдан ўтказдилар. Якуний натижаларга кўра эса, биринчи ўринни Юнусобод туманида жойлашган “Кулол қўрғон“ жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Яҳё Абдураҳмонов қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринни “Ҳазрати Имом“ жоме масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ Абдураззоқов эгаллади ва учинчи ўрин Шайхонтоҳур тумани “Зангиота“ жоме масжиди имом-хатиби Илҳомжон Мадвалиевга насиб этди. Эътиборли жиҳати, мусобақада “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир Неъматов қироат бўйича, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ҳасан Қодиров фиқҳ бўйича иштирокчиларнинг билимларини ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида баҳоладилар. Тошкент ислом институти жамоаси “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Яҳё Абдураҳмоновни ғалаба билан муборакбод этади. 117

Илм талаб қилиш фазилати

Илм талаб қилиш динимиздаги энг муҳим ва аввалги буйруқлардан бўлиб, Қуръондаги биринчи нозил бўлган оят ҳам илмга тарғиб қилиш билан бошланди. Илм ўз соҳибини юқори мартабаларга кўтариб, Роббисини яхшироқ танишга ва У Зотдан қўрқишга олиб боради. Шунингдек, одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам ҳар хил ранглилари бордир. Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қўрқарлар. Ҳақиқатан, Аллоҳ қудратли ва мағфиратлидир (Фотир сураси, 28 оят). Илм ўз эгасини улуғ мукофот бўлган жаннатга олиб боради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким илм талаби йўлига чиқса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилади”, дедилар. Муслим ривояти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа бир ҳадисларида шундай дейдилар: “Дунё ва охират яхшилиги илм билан, дунё ва охират ёмонлиги жоҳиллик биландир”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни кўп ҳадисларида илм олишга тарғиб қилганлар. Шулар жумласидан: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Илм олинглар, чунки Аллоҳ розилиги учун илм олиш савобдир, уни ўрганиш тасбеҳ, илм қидириш жиҳод, талаб қилиш ибодат, уни таълим бериш садақа, ўз аҳлларига етказиш, қурбат хосил қилишдир. Чунки илм ҳалол – ҳаромни ўргатувчи, жаннат йўлини кўрсатувчи, қабрдаги улфат, ёлғизликдаги ҳамсуҳбат, ғарибликдаги дўст, ҳурсандликка далолат қилувчи, оғирликда ёрдам берувчи, дўстлар олдида зийнат, душманга қарши қурол бўлади. Илм билан банда олий даражадаги яхшилар мақомига, дунёда подшоҳлар билан ўтиришга, жаннатда мўминлар билан билан бирга бўлишга эришади. Илм ҳақида фикр қилиш, рўза тутиш билан баробар бўлиб, уни музокара қилиш қиём яъни, кечаси намоз ўқиш билан баробардир. Илм билан силаи раҳм қилинади, ҳукмлар ечилади, ҳалол – ҳаром билинади, Аллоҳни танилади, итоат ва ибодат қилинади”. Абу Умома ал-Бохилий розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бири обид, бирлари эса олим бўлган икки киши зикр қилинди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Олимни обидга фазли мени энг пастларингизга бўлган фазлим кабидир”. Термизий ривояти. Мусо алайҳиссалом муножотида шундай дейди: Эй Роббим сенга энг суюкли банда ким? Илм талаб қилувчи олим. Али розияллоҳу анҳу дедилар: “Илм дарё, ҳикмат денгиз, уламолар дарё бўйида айланиб юрсалар, ҳакимлар денгиз ўртасида шўнғиб юрадилар, орифлар нажот кемасида сузиб юрадилар”. Яна дедилар: “Ким ўзини инсонларга имом деб билса, бошқаларга таълим беришдан олдин ўзига таълим берсин. Тили билан одоб беришдан олдин ўз сийрати билан одоб берсин”. Айтиладики – олим бу уммат табиби, дунё эса уммат касаллиги, агар табиб касалликни талаб қилса, бошқаларни қандай даволайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Умматимни ҳалокати икки нарсада, илмни тарк қилиш ва мол дунё жамлаш”. У зотдан амалларни афзали сўралганда шундай дедилар: “Аллоҳ учун илм ўқиш ва динида фақиҳ бўлиш”. У зотга яна савол қайтариб: “Эй Расулуллоҳ сиздан амал ҳақида сўрасам илм ҳақида жавоб бердингиз. Шунда у зот: Илм билан озгина амал сенга фойда беради, жаҳолат билан кўп амал сенга фойда бермайди” дедилар. Айтилади, ким ёшлигида илм олмаса, катта бўлганида юқорига кўтарила олмайди. Луқмони Ҳаким ўғилларига шундай насиҳат қилдилар: “Уламолар билан ўтир, уларга яқин бўл, Аллоҳ ерни осмон суви билан тирилтирганидек, қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради”. Шаъбий (роҳматуллоҳи алайҳи)  айтадилар: “Кимда икки хислат бўлса бу илмни талаб қилади. Ақл ва тақво. Агар тақволи бўлиб, ақлли бўлмаса, айтадики бу ишга фақат ақллиларгина эришади деб, уни талаб қилмайди. Агар ақлли бўлиб тақволи бўлмаса айтадики: бу ишга фақат тақволиларгина эришади...
1 2 3 10