islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 2018

Month

Ота-она – муаллиму аввал (ўзбек тилида)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М. Комилов 142

Умра учун чекловлар бекор қилинди

Ўзбекистон ҳукуматининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритилди. Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, «Умра» сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлади. Илгариги тартибга кўра, «Умра» сафарига бориши мумкин бўлган зиёратчилар квотаси ҳар йили ўн минг киши этиб белгиланган эди. Бундан аввалроқ Дин ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан ҳам Ўзбекистонда Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланаётгани ҳақида маълумот берганди. У авваллари узоқ навбат кутиб умра зиёратига борган фуқаролар 13 650 000 сўм миқдорида пул тўлаган ҳамда уларга Макка ва Мадина шаҳарларида яратилган шарт-шароитлар бугунги кунда таклиф этилаётган хизмат туридан анча паст ва қиммат бўлгани ҳақида айтиб ўтган ва эндиликда умра сафарига бормоқчи бўлган ҳар-бир фуқаро учун тўланадиган маблағ қиймати 5 804 000 сўм (бориш-келиш авиачиптасидан ташқари)  миқдорда арзон бўлишига эришилгани ҳақида маълумот берганди. Kun.uz 120

Закотнинг ҳикмати

Қурони карим закотнинг фарзлигини Мадинада нозил қилинган суралар орқали очиқ-ойдин баён қилди. Жумладан, Бақара сурасида айтилади: “Намозни баркамол ўқингиз ва закотни берингиз…” (Бақара, 110-оят). Қуръони каримда кўплаб ана шундай намоз билан закотни бир-биридан ажратмасдан келган оятлар учрайди. Пайғамбар (с.а.в.) ҳам ўз ҳадислари орқали закотнинг фарзлигини ва унинг Ислом динидаги мавқеини белгилаб бердилар. Жаброил (а)ни дин аҳкомларини ўргатиш мақсадида келишликлари билан боғлиқ  машҳур ҳадис ва бошқаларда Исломни бешта рукн устига бино қилинганлиги баён этилди. Лекин булардан ташқари бир қатор ҳадислар борки, уларда Пайғамбар (а.с.) мазкур рукнларнинг баъзи-бирларини айтишлик билан чекланганлар. Бироқ намоз ва закот ҳар доим улар буюрган ишларнинг муқаддимасида зикр қилинаверган. Ана шулардан бири Пайғамбар (а.с.) Муоз ибн Жабални Яманга юборишлари ривоят қилинган ҳадисдир. Унда Пайғамбар (а.с.) жумладан бундай деганлар: “Сен аҳли китоблардан бўлган қавм ҳузурига борасан. Уларни Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Мени Расулуллоҳ, деб гувоҳлик келтиришга чақирасан. Агар улар бу борада сенга итоат қилсалар, Аллоҳ таоло бир кеча-кундузда уларга беш вақт намоз ўқишни фарз қилганини ўргат. Агар улар сенга бунда ҳам итоат қилсалар, Аллоҳ таоло уларнинг зиммасига бойларидан олиб камбағалларига қайтариладиган садақа (закотни)ни фарз қилганини ўргат. Агар улар сенга бу борада ҳам итоат қилсалар, молларининг сарасини олишдан сақлан ҳамда мазлумнинг дуоси (қарғиши)дан эҳтиёт бўл. Чунки у (қарғиш) билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқдир”. Бу ҳадисни тасдиқловчи оят ҳам Тавба сурасида келади: “агар улар (араб мушриклари бутларга сиғинишдан) тавба қилиб, намозни қоим қилсалар ва закотни берсалар, биродарларингиз диндадир”. (Тавба сураси). Кўриниб турибдики, закот Исломнинг энг асосий рукнларидан бири экан. Чунки ушбу оят ва юқоридаги ҳадисда диннинг энг аҳамиятли фарзларигина тилга олинди ва закот ибодати рўза ва ҳаж каби тушириб қолдирилмади. Албатта, бу гапимиздан рўза ва ҳажнинг Ислом рукнларидан эканлиги масаласига асло халал етмайди, чунки рўза ва ҳаж ибодатлари динга янги чақирилаётган кишиларга энг зарур бўлган нарсалар айтиб ўтилган ўринлардагина тушиб қолган холос. Яна бир гуруҳ ҳадислар келадики, уларда Расулуллоҳ (с.а.в.) закот беришдан бош тортганларни охиратдаги қаттиқ азобдан огоҳлантирадилар. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) айтади: “Кимники олтин ва кумушлари бўлиб, улар ҳаққини адо этмаса, қиёмат кунида олтин-кумушлари эритилиб, тунукалар этиб қуйилади. Сўнг уларни жаҳаннам ўтида қиздирилиб, миқдори эллик минг йилга тенг бўлган кунда эгасининг ёнбошига, пешонасига ва белига босилади. Бу ҳол Аллоҳ таоло барча инсонлар орасини тўла ҳукм қилиб бўлгунча давом этади. Қайси бир мол ва қўй эгаси борки, у моллари ҳаққини адо этмаса, қиёмат куни уни келтирилиб, ўз ҳайвонларинг туёқлари билан эздирилади ва шоҳлари ила суздирилади. Қачон охиргиси тугаганда, аввалгиси қайтарилади. Бу иш муддати эллик минг йилга тенг бўлган кунда Аллоҳ бандалар орасини ҳукм қилиб тугатгунга қадар давом этади. Сўнг уни жаннатга ёки дўзахга олиб борадиган ўз йўлига солиб қўйилади”. Мазкур ҳадисдан закотни бермасликнинг жазоси оғир бўлишлиги билан бирга, закотни Ислом динидаги адо этилиши зарур бўлган энг асосий фарзлардан эканлиги келиб чиқмоқда. Бошқа ҳадисларда закот бермаслик баъзи дунёвий уқубатларга сабабчи бўлиши мумкинлиги кўрсатилади. Пайғамбар (с.а.в.) айтади: “Қайси бир қавм закотни бермас экан, Аллоҳ уларни қаҳатчиликка гирифтор қилади”. Яна бир ҳадисларида: “Қачон садақа (закот) молга аралашса, албатта, уни бузади”, деган бўлсалар, бошқасида: “Мол қуруқликдами ёки денгиздами фақат закот бермаслик сабабидангина ҳалок бўлади”, деб айтганлар. Демак, Аллоҳнинг ҳаққи борасидаги бахиллик...

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДА БАСМАЛА

Басмала – буبِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِдир, Қуръон ўқимоқчи бўлган киши тиловатга киришишдан аввал басмала айтиши лозимдур. Аллоҳ таоло ўз расулига шундай амр этган: “Ўқи (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббинг исми билан!” (Аълақ, 1). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аввали Аллоҳнинг исми ила бошланмаган ҳар бир иш, охири яхшилик ила тугамайдиган ишдир”, деганлар, (Имом Аҳмад ривояти). Басмалани айтиш Аллоҳ таолонинг буйруғига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишдир. Басмала истиъозадан кейин, оятдан аввал ўқилади. Фақатгина “Тавба” сурасининг бошида ўқилмайди. Сабаби, мусҳафларда шундай келган. Яна бир сабаби шуки, басмалада раҳмат, меҳр маъноси бор. “Тавба” сураси эса, уруш, шиддат, мушрикларга нисбатан қаттиқлик ҳақидадир. Яна бошқа бир сабаби, “Тавба” сураси ўзидан аввалги “Анфол” сурасининг давоми, яъни, бу икки сура аслида битта сура эканлиги эҳтимоли ҳам бор. Истиоза, басмала ва суранинг бошини ўқилиши Ҳаммасини қўшиб ўқиш, яъни истиоза, басмала ва суранинг бошини бир нафасда орасини узмай, бир-бирига қўшиб ўқиш. Ҳаммасини алоҳида-алоҳида ўқиш, яъни истиозани ўқиб, тўхтаб, нафас олиб, кейин басмалани ўқиб, тўхтаб, нафас олиб, кейин суранинг бошини ўқиш. Истиоза ва басмалани қўшиб, бир нафасда ўқиб, тўхтаб, суранинг бошини алоҳида ўқиш. Истиозани ўзини ўқиб, тўхтаб, басмала ва сура бошини бир-бирига қўшиб, бир нафасда ўқиш. Сура охири, басмала ва кейинги суранинг бошини ўқилиши Яъни бир сурани тамомлаб, кейинги сурага ўтмоқчи бўлганимизда, қуйидаги уч йўлдан бирини танлашимиз мумкин: Ҳаммасини алоҳида-алоҳида ўқиш. Аввалги суранинг охирги оятини ўқиб, тўхтаб, басмалани алоҳида ўқиб олиб, кейин суранинг бошини ўқиш. Ҳаммасини қўшиб ўқиш. Суранинг охири, басмала ва суранинг бошини бир нафасда қўшиб ўқиш. Суранинг охирини ўқиб, тўхтаб, басмалага кейинги суранинг бошини қўшиб ўқиш. Бунда тўртинчи кўриниш йўқ, яъни суранинг охирини басмалага қўшиб ўқиб, тўхтаб, кейинги суранинг боши ўқилмайди, чунки басмала суранинг охирги оятига ўхшаб қолади. Басмала суранинг бошида ўқиш учундир, охирида эмас. “Анфол” сурасининг охирини ва “Тавба” сурасининг бошини ўқилиши: “Анфол” сурасининг охирини “Тавба” сурасининг бошига қўшиб, бир нафасда ўқиш. “Анфол” сурасини тугатиб, тўхтаб, “Тавба” сурасини бошлаш. Сакта қилиш. Яъни “Анфол” сурасининг охирги ояти ва “Тавба” сурасининг бошини нафас олмай, тўхтаб, сакта қилиб ўқиш. Мулоҳаза: Биз истиоза, басмала ва сура боши ҳақида гапириб ўтдик. Агар суранинг бошидан эмас, ўртасидан ўқилмоқчи бўлинса, истиоза, басмала ва қасд қилинган оят ўқилади. “Тавба” сурасининг ўртасидан ўқилмоқчи бўлса, истиозанинг ўзи билан кифояланиб, басмалани ўқимаган дуруст. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 266
1 2 3 4 24