islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 2018

Month

Эзгулик тарсакиси

Бир вақтлар катта бир олим ва валий зот яшаган эканлар. У киши кўплаб олимларни тарбия қилганлар. Шундай олим шогирдларидан бири ҳийлагина ўзига бино қўйган, илм йўлида амалга оширган баъзи катта ишлари билан манмансираб, фахрланадиган бўлиб қолибди. Лекин устозининг ҳузурида унинг изҳори фазли тавозе ва камтарликнинг ҳарир либосига ўралган шаклда бўй кўрсатарди. Бир куни у ўзининг қилган ишлари ҳақида устозига гапира туриб, ўзимиз ҳеч ким бўлмасак ҳам, Аллоҳ бизнинг қўлимиз орқали ўз динига нусрат бермоқда, ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Аллоҳ бу динни фожир кишининг қўли билан ҳам азиз қилур!”, деганлар-ку, дея юқоридагидек “камтарлик” қилибди. Лекин, қалбининг туб-тубида бу сўзлари учун устозидан лутф, мақтов ва эътироф кутиш истаги тинмай типирчиларди. Шу вақт кутилмаганда устози унга шундай хитоб қилди: “сен ҳали ўзингни бу ҳадиси шарифда тилга олинган фожир кимсага тенглаштиряпсанми?! Валлоҳи, сен ҳали бу ҳадиси шарифдаги фожир кимсачалик бўлганинг йўқ. Бу қадар хомтама бўлма! Ўзингни алдама. Бугундан бошлаб, фақат камчилик ва гуноҳларинг ҳақида ўйла, тақсиротингни тўғрилаш ҳақида бош қотир. Дин номига қилган бирорта ишингни эслама. Аллоҳни муроқаба қил!”. Бу сўзлар шогирднинг бошига гурзи мисол тушди. Ва бир онда унинг оламини остин-устун этди, ларзага солди. Унинг уфқини беркитиб қўйган нарцисизм булутларини ҳар томон тарқатиб юборди. Ортиқ, шогирднинг қалб самосида махофатуллоҳ, маърифатуллоҳ ва муҳаббатуллоҳ қуёши қайта порлади. Устоз биргина таважжуҳи билан шогирднинг қалб кўзини очиб, унга етиб келган асл воқеълигини кўрсатган эди. Қараса, кўзига жаннат осмонлари бўлиб кўринаётган нарсалар ботқоқлик узра ёйилган оқ туманлар экан. Шогирднинг кўзларидан шашқатор қуйилувчи ёшлар унинг қалб ойнасини ювди, жилолади. Энди у ҳаммадан камсуқум, ҳаммадан мутавозе, ҳаммадан гўзал хулқли ва фақат ўз камчиликларини ислоҳ қилиш йўлини тутган инсонлардан бўлди. Кундузлари соиму тунлари эса қоим бўла бошлади. Ортиқ у кимни кўрса албатта ўзидан афзал деб билар ва ҳавас қиларди. У шу тобда Аллоҳ томонга олиб борадиган ҳақиқий йўлга сулук этганди. Устози кеча кундуз унинг ҳаққига дуои хайр қилар, мудом яхшилик соғинарди унга. Йиллар ўтди, шогирд аввалгидан кўпроқ ишларни амалга оширди, китоблар битди, донғи чор-атрофга ёйилди. Ўзи ҳам чин валийлардан бўлди. “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси А.Султонхўжаев Манба 140

Шавкат Мирзиёев 2019 йилни «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномасида кириб келаётган янги — 2019 йилни Ўзбекистонда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилишни таклиф этди, хабар берди kun.uz сайти. Ўзбекистон Президентининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди. «Ҳеч қайси давлат инвестицияни ривожлантирмасдан, ҳеч қандай натижага эришмайди. Энг мураккаб йўл, бу инвестиция жозибардорлигини сармоядорларга етказиш бўйича катта ишларни қилишимиз керак. Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз. Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз. Жуда катта марра оляпмиз. Қарор, қонун, фармон, керак бўлса кадрлар дунёқарашини ўзгартиришимиз керак. Жойлардаги тўсиқларни олиб ташласак, инвестиция муҳити таъминланади», деди президент. 196

Расулуллоҳнинг Абу Дардога 9 насиҳати

Асли Мадиналик, “Абу Дардо” куняси билан танилган саҳоба Уваймир ибн Молик розияллоҳу анҳу жоҳилиятдаги дўсти Абдуллоҳ ибн Раввоҳанинг даъвати билан бадр жангидан кейинроқ мусумон бўлган. Илгари тожирлик билан шуғулланган Абу Дардо Исломга киргач ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Илм таҳсилига шунғиб кетди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврида Дамашқда муаллимлик қилди. Шу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олган жуда фойдали сабоғини кейинги умматга қуйидагича етказади: عن أبي الدرداء قال : أوصاني رسول الله بتسع “ لا تشرك بالله شيئاً وإن قطِّعْتَ أو حُرِّقْتَ , ولا تتركنَّ الصلاة المكتوبة متعمدا ؛ ومن تركها متعمدا برئت منه الذمة , ولا تشربن الخمر ؛ فإنها مفتاحُ كل شر , وأطع والداك وإن أمراك أن تخرج من دنياك ؛ فاخرج لهما , ولا تنازعن ولاة الأمر , وإن رأيت أنك أنت , ولا تفرِرْ من الزحف ؛ وإن هلكت وفرَّ أصحابك , وأنفق من طَوْلك على أهلك , ولا ترفع عصاك على أهلك وأخفهم في الله عز وجل “ .. Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўққиз нарсани насиҳат қилдилар: Аллоҳга ҳеч бир нарсани асло шерик қилма! Агар қийма-қийма қилинсанг ҳам, ёки оловда куйдирилсанг ҳам. Ҳаргиз фарз намозни қасддан тарк қилма! Чунки фарз намозни ким қасддан тарк этса, Аллоҳнинг зиммасидан маҳрум бўлади. Асло ароқ ичма! Чунки у барча ёмонликларнинг калитидир. Ота-онангга итоат қил! Агар улар дунёингдан чиқиб кетишга буюрсалар, улар учун чиқиб кет. Ишбошилар билан мансаб талашма! Агарча ўзингни ўша лавозимга лойиқ билсанг ҳам. Жангдан орқа қилиб қочма! Агар ҳалок бўлсанг ё дўстларинг ташлаб қочган бўлса ҳам. Топганингдан аҳлингга нафақа бер! Асоингни аҳлингга кўтарма! Аҳлингни Аллоҳдан қўрқит! (Бухорий ва Ибн Можа ривояти. Саҳиҳ). Изоҳ: Бу насиҳатлар гарчи Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг ўзига айтилган бўлса-да, аслида Расулуллоҳнинг Абу Дардога омонати ҳам эди. У бу сабоқларни кейинги авлодга етказиш мажбуриятини ҳам олган эди. Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу насиҳатлари нафақат Абу Дардога балки, бутун умматга тегишли эди. Бу сабоқлар аслида ҳаёт дастуримизнинг муҳим бандларидан десак, яна ҳам тўғри бўлади. Бу насиҳатлар айниқса, тақво ва диёнатдан йироқлашган бугунги кунимиз учун ўта зарурдир. Ҳолимизни ислоҳ қилиш учун уни тезлик билан амалда қўллашимиз лозим бўлади. Пайғамбаримиз биринчи бўлиб энг зарур масаладан сўз бошладилар: 1) Аллоҳга ҳеч бир нарсани асло шерик қилма! Агар қийма-қийма қилинсанг ҳам, ёки оловда куйдирилсанг ҳам. Гуноҳлар ичида энг улкан ва даҳшатлиси бу ширкдир. Ўшанинг учун ҳам ҳадисда муболаға услуби билан ҳатто гўштингни қийма қилиб чопишса ҳам, ёки оловда куйдириб жизғанак қилмоқчи бўлсалар ҳам қалбингдаги тавҳиддан воз кечмагин, деб уқтирилмоқда. Иймоннинг жойи қалб бўлгани каби, ширкнинг ўрни ҳам қалбда бўлади. Мўмин ўз жонини сақлаб қолиш учун зарур ҳолатларда фақат тилида куфр сўзларини айтиши мумкин. Аммо ўша сўзга қалбида ишониши, эътиқод қилиши ҳаргиз мумкин эмас. 2) Ҳаргиз фарз намозни қасддан тарк қилма! Чунки фарз намозни ким қасддан тарк этса, Аллоҳнинг зиммасидан маҳрум бўлади. Намоз исломнинг беш рукнидан, иккинчисидир. Биринчи рукн иймон, ундан кейинги энг муҳим ибодат намоздир. Намозни қасддан тарк этувчилар икки хил бўлади: Фарзлигини инкор этиб тарк этувчилар; Фарзлигини тан олган ҳолда дангасалик билан тарк этувчилар; Биринчи тоифа яъни, намознинг фарзлигини тан олмаганлар мусулмон ҳисоб этилмайди. Аммо, намозни фарзлигига ишониб ялқовлик билан ўқимасдан юрганлар кофир дейилмайди. Лекин катта гуноҳ соҳиби бўлишади. Ҳар бир банда билан Аллоҳ орасида аҳд бўлади. Аллоҳга итоат этувчи бандаларни Аллоҳ турли балолардан сақлаб туради. Намозни қасддан тарк этганлар билан ўша аҳднома бузилади. Бирор балога гирифтор бўлса, банданинг ўзи айбдор...

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДА ИСТИОЗА

Истиъоза – бу “ أعوذ بالله من الشيطان الرجيم ”(Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм) дир. Маъноси: “Қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ беришини сўрайман”. Айт: “Эй, Раббим! Мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман (Муминун, 97). Имом Қуртубий: Иблисни шайтон дея номланди, буни сабаби ҳақдан узоқлашгани ва Аллоҳнинг буйруғидан юз ўгирганидир. Чунки инсу-жинларни ҳақдан юз ўгириб, узоқлашганини шайтон дейилади деганлар. Шунингдек, ҳар бир пайғамбарга инсон ва жиннинг шайтонларини душман қилиб қўйдик (Анъом, 112). Қуръон ўқимоқчи бўлган киши тиловатга киришишдан аввал истиозани айтиши керак. فَإِذَا قَرَأْتَ الْقُرْآنَ فَاسْتَعِذْ بِاللّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ Бу оятда Аллоҳ таоло: “Агар Қуръон ўқисанг, бас, қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ беришини сўра” демоқда (Наҳл, 98). Истиозани айтиш Қуръони карим тиловати учун тилни поклайди. Кишини Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримни ўқишга тайёрлайди. Шайтоннинг васвасасидан сақлайди. Бутун вужуди ва шуурини Аллоҳ томон буради. Баъзи уламолар бу оятдаги амрни вожиб деганлар, баъзилари эса мустаҳаб деганлар. Шунга кўра, истиозани ўқиш вожиб ёки мустаҳаб бўлади. Истиозани тиловатдан олдин бир марта ўқиса, кифоя қилади. Агар тиловат асносида бошқа иш аралашиб, тиловат тўхтаб қолса (масалан, бирор киши билан гаплашилса ёки туриб бирор иш бажариб келинса), истиоза яна қайта ўқилади. Агар тўсатдан аксириш, йўтал тутиши ёхуд шунга ўхшаш ихтиёрдан ташқари ҳолатлар содир бўлиб қолса, у ҳолда истиоза қайта ўқилмайди. أعوذ– сўзи ҳақида “Лисанул – араб“ китобида шундай дейилади: “عاذ به, яъни “таянмоқ, ундан паноҳ сўрамоқ” маъносида”. Ҳадисдан мисол: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир араб аёлга уйландилар. Ҳузурларига у аёл киритилганида шундай деди:أعوذ بالله منك яъни, мен сиздан Аллоҳ таоло томон қочаман, У Зотдан паноҳ сўрайман”. Пайғамбар алайҳиссалом: “ Сен паноҳ Берувчи Зотдан паноҳ сўрадинг, ўз аҳлингга кетавер”, – дедилар. “Шайтон” – араб тилида “ бўйин товловчи, кеккайган, узоқлашган” деган маънони англатади. Араблар:شطنت داره яъни, унинг ҳовлисидан узоқлашдим, дейдилар. Сибавайҳ айтадилар:” Араблар бирор киши шайтоннинг ишини қилса تشيطنдейдилар” . Қуртубий (роҳматуллоҳи алайҳи): “Шайтон сўзи фақат жинларга хос эмас, балки, инсон ва ҳайвонларнинг ҳам бўйин товловчи, осийларини ҳам “шайтон” дейилади. Бунга оят яққол мисол “شياطين الإنس والجن” яъни, Инсон ва жинларнинг шайтонлари( Анъом 112-оят). Ривоят қилинишича, Умар розияллоҳу анҳу бир эшакка миндилар. Ўзларини кеккайгандай ҳис қилдилар, шунда: “Мени шайтонга миндирибсизларку?” – дедилар. Хуллас “шайтон”– ҳар қандай яхшиликдан, раҳматдан фисқи туфайли узоқ, деганидир. “Рожим” – яхшиликдан узоқ қилинган, улоқтирилган ҳамда васваса ва ёмонликни отувчи деган маънони англатади. Қуртубий (роҳматуллоҳи алайҳи) шундай дейдилар: “رجم– аслида “тош отмоқ” дегани. Баъзан, “ражм” қатл, лаънат, ҳайдаш, сўкиш, маъноларида ҳам ишлатилади. Буларнинг барчаси қуйидаги оятда мужассам бўлган: “Улар: эй Нуҳ, агар тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилганлардан бўлурсан”, дедилар” ( Шуаъро, 116). “Истиоза” даги масалалар қуйидаги тартибдадир: Баъзи олимлар намозда истиоза айтиш суннат эканлигига ижмоь қилганлар. Уни тарк қилиш намозни бузмайди хоҳ қасддан бўлсин, хоҳ бехосдан. Намоздан ташқарида Қуръон ўқувчига истиозани айтиши мустаҳабдир. Машҳур тобеин Ато ибн Рабоҳ (роҳматуллоҳи алайҳи), истиозани айтиш вожиб, намозда бўлсин ёки ундан ташқарида бўлсин, фарқи йўқ, дейдилар.Бунга далил қилиб فإذا قرأت القرآن فاستعذ بالله, яъни, Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтон(шарри)дан паноҳ сўрагин (Наҳл, 98) оятининг зоҳирий маъносини ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунда доимий бўлганликларини келтирадилар. Кўпчилик олимлар: оятнинг маъноси, “Қуръон ўқимоқчи бўлсангиз, Аллоҳдан паноҳ сўранг”, деганидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунда доимий бўлганларига келсак, у зот бунданбошқа намознинг жуда кўп амалларида доимий бўлганлар. Масалан: намознинг ичидаги такбирлар ва тасбиҳлар. Ваҳоланки, булар вожиб эмас. Баъзи олимларнинг наздида, Истиозани айтиш намоздами ёки ундан ташқаридами, фарқи йўқ, қироатдан олдин бўлиши керак. Бунга далил Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳу айтадиларки: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси намозга турсалар такбир ва санодан сўнг шундай дер эдилар: “Мен ўта Эшитувчи...

ТАМАГИРЛИК

Мусулмон инсон мол-дунёга ҳирс қўймайди ва кишилар қўлидаги бойликка тамагирлик қилмайди. У зарур нарса билан кифояланади ва борига қаноат қилади. Тамагирлик арабча “тамаъа” сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани қалбдан кучли орзу қилишга айтилади. “Тамаъ қилди” билан “ҳирс қўйди” бир хил маънони англатади. Агар тамаъ Аллоҳ таолонинг раҳматини орзу қилиш маъносида бўлса, яхши ҳисобланади. Бунга Иброҳим алайҳиссаломнинг тамалари мисол бўлади: “Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан таъма қилганим – умидвор бўлганим ҳам, Унинг Ўзи”. Аллоҳ таоло Ўзига хавф ва тама билан дуо қиладиганларни мадҳ этган: “Уларнинг ёнбошлари (ибодат қилиш учун) ўриндиқлардан ажраб турар (оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилурлар“. Аммо тамаъ дунёнинг ўткинчи ҳойи-ҳаваси йўлида бўлса, ёмон нарса ҳисобланади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Билингки, тама фақирликдир. Тама қилмаслик бойликдир”, деган. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: “Кўпгина ақлларнинг қулаши тамаъларнинг чақмоғидандир”. Каъб ва Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳумолар бирга бўлишганда Каъб розияллоҳу анҳу: — Эй, Ибн Салом! Илм арбоблари кимлар? — деди. — Унга амал қилувчилар, — деди. — Билганларидан кейин уламоларнинг қалбидан илмни кетказган нарса нима? — деди. — Тамагирлик, нафснинг очкўзлиги ва одамлардан ҳожатини раво қилишни сўраш, — деб жавоб берди. Тамагирликнинг зарарлари: 1. Тамагирлик иймон заифлигининг аломатидир. 2. Тамагирлик Аллоҳ таолога бўлган ишончдаги нуқсондир. 3. Тамагирлик Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумонда бўлишдир. 4. Тамагирлик ўз эгасига доимий камбағалликни жалб қилади. 5. Тамагирлик доимий чарчоқликдир. Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар. Бас, у зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар, яна бердилар. Ҳаттоки, ҳузурларидаги нарса қолмади. Шунда у зот: “Ҳузуримда не яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффат талаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ неъмат берилмаган”, – дедилар” (Бешовлари ривоят қилишган). Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон инсон ўзига берилган ризқ қанча бўлса, ўшанга чидаб, қаноат ҳосил қилиб юриши яхши экани тарғиб қилинган. Мусулмон инсон турмушни яхши таъмин қилиш учун имкониятидаги барча ҳалол воситаларни ишга солиб, ҳаракат қилаверади. Аммо, ризқ бериш Аллоҳдан эканини ҳеч қачон унутмайди. Шунинг учун, ўзига берилган ризқ-насиба Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлган, деб билади. Оз бўлса, норози бўлмайди, кўп бўлса, ҳовлиқиб кетмайди. Чунки, Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиқиш мусулмон одам учун тўғри эмас. Мазкур ривоятларда мусулмон инсон ўзига берилган ва берилмаган ризққа нисбатан қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақида бир неча кўрсатмалар берилмоқда. Мусулмон одам унга Аллоҳ таоло томонидан берилган етарли ризққа сабр қилиб қаноатли бўлиб ўтса, дунёдаги энг катта нажотга эришган бўлар экан. Ҳақиқий бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўклигидадир. Абу Ҳозим: “Кимда уч нарса бўлса, ақли расо бўлур: ўзини билса, Аллоҳ таоло берган ризққа қаноат қилса ва тилини тийса”, деган. Баъзи ҳукамолар шундай дейдилар: Агар тамагирликка: — Отанг ким? — дейилса, — Қадарга шак келтириш, — дейди. — Ҳунаринг нима ? — дейилса, — Хорликни касб қилиш. — Ғоянг нима? — дейилса, — Маҳрумлик, — дейди. Тамагирлик азизни хор қилади. Тамасизлик хорни азиз қилади. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 510
1 2 3 4 5 24