islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 2019

Month

Денгиз қаъридаги нола!

Аллоҳ таоло қуръони каримда марҳамат қилади:  يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ Эй, имон келтирганлар! Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эслангиз! (Аҳзоб сураси 9 оят).  Аллоҳ таолонинг неъматларини ичида энг улуғи бу – имон неъматидир. Бу неъмат борасида тафаккур қиладиган бўлсак, банда Имони сабабли Раббисининг розилиги, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари ҳамда дунё ва охират саодатига эришади. Мўмин бандаларлар учун эса Қуръони каримда жуда кўплаб башоратлар келган. Шулардан бири: الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ  رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدْتَهُمْ وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آَبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ  وَقِهِمُ السَّيِّئَاتِ وَمَنْ تَقِ السَّيِّئَاتِ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمْتَهُ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ ״Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришта)лар (яккаю ягона) Парвардигорларига ҳамд билан тасбеҳ айтурлар ва Унга имон келтирурлар ҳамда имон келтирган кишиларни мағфират этишини сўрарлар: «Парвардигоро, Ўзинг раҳмат ва илм жиҳатдан барча нарсани эгаллагандирсан. Бас, тавба қилган ва йўлингга эргашган кишиларни мағфират эт ва уларни дўзах азобидан сақла! Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу (жаннат) боғларига дохил қилгин! Албатта, Сен Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли зот)дирсан. Ўзинг уларни барча ёмонликлардан асрагин, Кимни ўша кунда (қиёматда) ёмонликлардан асрасанг, бас, ҳақиқатан унга раҳм қилган бўласан. Мана шу улкан ютуқдир» (деб дуо қилурлар). (Ғофир сураси 7-9 оятлар). Юқоридаги ояти карималарда муқарраб фаришталарнинг биз мўмин бандалар учун истиғфор айтишлари зикр қилинмоқда. Аршни кўтариб турадиган фаришталарнинг истиғфорига сазовор бўлиш инсон учун нақадар улуғ бахт! Қуйидаги ҳикояда бошқа жонзотларнинг ҳам истиғфор айтиши зикр қилинади: Нақл қилишларича, Сулаймон алайҳиссалом денгиз соҳилида ўтирган эдилар, тўсатдан буғдой донини кўтариб, денгиз томон ўрмалаётган чумолига кўзлари тушиб қолди. Сулаймон алайҳиссалом уни сув олдига етиб боргунича диққат билан кузатдилар. Қарасалар, бир қурбақа сувдан бошини чиқариб, оғзини очди, чумоли дарҳол унга кириб олгач, денгизга шўнғиб кетдию соатлаб қолиб кетди. Сулаймон алайҳиссалом таажжубланиб, ҳайрон эдилар. Кейин қурбақа сувдан чиқди-да, оғзини очиб, чумолини қирғоққа ташлади, дон эса йўқ эди. Сулаймон алайҳиссалом чумолини чақириб, нима иш қилганини ва қаерда бўлганини сўрадилар. Чумоли айтдики: эй Аллоҳнинг пайғамбари, сиз кўриб турган бу денгиз тубида ичи ковак ҳарсанг тош бўлиб, уни ичида бир сўқир қурт бор. Аллоҳ уни ўша ерга яратиб қўйган, у егулик истаб ташқарига чиқа олмайди. Аллоҳ таоло уни ризқига мени тайинлаб қўйди, мен уни ризқини кўтариб олиб келаман, мана бу қурбақани эса мени кўтариб олиб тушиши ва чиқариб қўйиши учун бўйсундириб қўйди, уни оғзида менга сув зарар қилмайди, қурбақа оғзини тошни тешигига қўяди, мен кириб оламан, қачон ризқни ўша қуртга етказиб бергач, қайтиб қурбақани оғзига чиқиб оламан, у мени денгиздан чиқариб қўяди. Сулаймон алайҳиссалом: – Уни қандай тасбиҳ айтаётганини эшитдингми? – дедилар. Чумоли: – Ҳа, уни ноласини эшитдим, у айтар еди: “Эй, сув қаърида, тошнинг ичидаги жониворни Ўз ризқидан бебаҳра қилмаган Зот! Мўмин бандаларингни Ўз раҳматингдан бебаҳра қилма!”, деганини эшитдим, – деди. Тошкент ислом институти битирувчиси Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон ўғли Манба 330

Илмнинг асоси-Аллоҳнинг раҳмати

Дунё неъматларини бизларга беҳисоб даражада бериб, ундан ҳам зиёд неъмат бўлмиш Ўз раҳматини ҳам берган, икки дунё унинг аҳли бўлганларни азиз қилган ва илмларнинг асоси, қалбларнинг покловчи Қуръон бериб биз мусулмонларни икром этган Аллоҳга ҳамд-у сано. Аллоҳнинг аҳли Қуръон аҳли, илмнинг манбаи Қуръон дея бизларга ўрнак бўлиб ҳаёти муборакларини биз умматларининг саодатига сарф этган, сўнгги кунларида ҳам умматим дея яшаб ўтган Саййидимиз муаллимимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва саломлар бўлсин. Аллоҳ таолонинг Каломини ёдлаш улуғ неъмат ва фазилатдир. Бу ҳақида Қуръон карим оятлари ва ҳадиси шарифларда кўплаб хушхабарлар ворид бўлган. Бунга Юнус сураси 58-оятини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: Айтинг: “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойликлари)дан яхшироқдир”. Бу оятда Аллоҳнинг икки улуғ неъмати зикр қилинаётир. Бири фазли, яъни Ислом дини. Иккинчиси раҳмати, яъни, Қуръони карим. Ҳадиси шарифда айтиладики, “Кимгаки Аллоҳ таоло Ислом дини ва Қуръон илмини насиб этган бўлса-ю, у камбағалман деб койинса, Аллоҳ то қиёмат кунигача унинг икки кўзи ўртасига (пешонасига) фақирлик тамғасини босиб қўяр”. Ояти карима тафсири ҳақида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу айтадилар: “Аллоҳнинг фазли –Ислом, раҳмати – сизларни Қуръон аҳлидан қилганидир”. Насоий, Ибн Можа ва Ҳоким Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрадилар. У зот: “Қуръон аҳли – Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, деб жавоб бердилар. Мунавий: “Қуръон аҳли” Қуръонни тадаббур қилиб, унга амал қилишни лозим тутганлардир”, деган. Қуръони карим оятлари ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадислардан Қуръон ҳомилларига берилган бу неъматнинг қанчалик улуғ эканини англаб олишимиз мумкин. Имом Аҳмад ва Имом Ҳокимнинг “Муснад”ларида Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Ким еттита узун сурани ёдласа, у олимдир”. Демак, инсон Қуръони каримни ёдлаш сабабидан олимлик даражасига кўтарилар экан. Анкабут сурасининг 49-оятида Аллоҳ таоло: “Йўқ, у (Қуръон) илм берилган зотларнинг дилларидаги аниқ оятлардир” дея марҳамат қилади. Бундан Қуръон ҳофизлари аҳли илмлардан экани маълум бўлади. Чунки илмнинг аввали Аллоҳ таолонинг Китобини ёд олиш ва уни тушунишдир. Ўтган кўплаб уламоларнинг ҳаётига назар ташласак, уларни ёшликларидан Аллоҳ таолонинг Каломини ёд олганликларини кўрамиз. Буюк бобокалонларимиздан Ибн Сино ва Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Фарғоний, Хоразмийлар ҳам бунга яққол мисол бўлади. Шунингдек, бизнинг диёр олимлари болага аввал Қуръон ёдлатишган ва илм олиш учун баъзи олимлар олдига илм талабида келганларни Қуръони каримдан қанча ёдлаганига қараб уларни қабул қилган ёки қайтарган. ИбнҲузайма: “Мен отамдан Қутайба ҳузурига боришга изн сўраган эдим, у менга: “Аввал Қуръонни ўқи, кейин изн бераман”, деди. Мен Қуръонни ёдлаганимда, у: “Энди уни намоз (Рамазон)да хатм қил”, деди. Мен бу ишни ҳам қилдим. Биз ҳайит байрамини нишонлаётганимизда отам менга изн берди”, деган. Қуръон ёдлаш билан олимлик даражасига етилади.Илм сабабидан эса ҳақлар адо этилади, сила-и раҳм қилинади ва даражалар кўтарилади. Ҳар бир ота-она фарзандига қилган дуоси ижобатига иймони комил бўлмоғи ва шу ишонч билан фарзанди ҳаққига аҳли Қуръон, аҳли илм ва Аллоҳнинг хос бандаларидан бўлсин деб дуо қилса иншаАллоҳ у фарзанд қори, ҳофиз, аҳли илм бўлиб шарафланади. Мужодала сураси 11-оятда Аллоҳ таоло яна бундай деб марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир”. Шунингдек, банда илм сабабидан Раббисини танийди. Раббисини таниган фарзанд эса ҳеч қачон харом ишга қўл урмайди, жамиятда харом ишлар бўлмас экан, бировнинг ҳаққига риоя этилар экан, у жамият, албатта, гуллаб яшнайди. Фотир сураси 28-оятда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтдики: “Аллоҳдан бандалари орасида уламоларгина қўрқурлар”. Ҳа илми билангина инсон ўзлигини билади, бандалигини ҳис этади. Қуръон ўқиган киши эса Аллоҳдан доимо...

Қуръони карим ва унинг аҳлининг фазилатлари ҳақида келган ҳадис ва ривоятлар

«Умматимнинг энг шарафлиси ҳомилул қуръон ва кечаси қоим бўлувчиларидир».[1] «Қуръон бойликдир, ундан сўнг фақирлик йўқ, ундан бошқа бойлик ҳам йўқ».[2] «Қуръон қиёмат куни ўз соҳибини шафоат қилади…»[3] «Қуръон қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга:«Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил»,дейилади.  У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади»[4]. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор», дедилар. «Улар кимлар?» деб сўрадилар. У зот: «Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», деб жавоб бердилар».[5]Мунавий: «Қуръон аҳли» Қуръонни тадаббур қилиб, унга амал қилишни лозим тутганлардир», деган. «Мусулмон қарияни, маъсият билан ҳаддидан ошмаган ҳомилул қуръон(қори)ни ва одил султонни ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлашдандир».[6]Фойда: «Ҳаддидан ошмаган», яъни тажвид ва ҳарфларни адо қилишдан ёки айрим бидъатчилар каби маъносини ботил таъвил қилишдан, тиловатдан ва қироатини пухта қилиб, маъноларини тушунган ҳолда унга амал қилишдан юз ўгирмаган. «Исо ибн Марям алайҳиссаломнинг олдиларидан бир аёл ўтаётиб: «Сенга ҳомиладор бўлган қорин ва сени эмизган кўкрак нақадар яхши!» деди. Шунда Исо алайҳиссалом: «Йўқ, балки ким Қуръон ўқиб, унга амал қилса, нақадар яхши!» дедилар»[7]. «Осмон эшиклари беш нарса учун очилади: Қуръон қироати, ҳужум қилганларга қарши туриш, ёмғир ёғиши, мазлумнинг дуоси ва азон учун. Беш нарса ибодатдандир: Мусҳафга назар солиш, Каъбага назар солиш, ота-онага назар солиш, замзамга назар солиш – булар хатоларни ўчиради – ва олимнинг юзига назар солиш»[8]. «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганларингиздир»[9]. Танбеҳ: Агар «Бу ривоятларга кўра муқрий (Қуръон ўргатувчи) оламнинг фозили бўлмиш фақиҳдан афзал экан-да», дейилса, биз айтамизки: «Йўқ, чунки бу ердаги мухотоб (тингловчилар) фақиҳ бўлганлар. Уларнинг тили бўлгани учун Қуръоннинг маъноларини шундоқ ҳам тушунганлар. Фиқҳ уларнинг қон-қонларига сингиб кетган. Ким ўшалардек бўлса, уларнинг жумласига киради. Аммо фақат қори ёки Қуръон ўқитувчи бўлиб, ўқиётган нарсасининг маъносидан ҳеч нарсани тушунмаса, бундан эмас. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг», дедим. У зот: «Тақво қилгин. Чунки у барча ишларнинг бошидир»,дедилар. Мен: «Яна қўшимча қилинг», дедим. У зот: «Қуръон тиловатини лозим тут. Чунки у ерда нур, осмонда сен учун захирадир», дедилар»[10]. «Ким Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришини хоҳласа, қарасин, агар Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳ ва Расули уни яхши кўради»[11]. «Ким фарзандига Қуръонни қараб ўқишни ўргатса, аввалу охир қилган гуноҳлари кечирилади. Ким унга ёдлатса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни тўлин ой суратида юборади ва фарзандига «Ўқи», дейди. Ҳар бир оятни ўқиган сайин, то ёдлаган жойининг охирига етгунича Аллоҳ азза ва жалла отасининг даражасини кўтараверади»[12]. «Қуръонни ёдлаб, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билса, Аллоҳ уни жаннатга киритади ва оиласидан дўзахга ҳукм қилинган ўнтасини шафоат қилишига имкон беради»[13]. «Ким Қуръон ўқиса, у ўз ичида нубувватни ҳосил қилган бўлади (яъни нубувват хислати ва илмини қамраб олган бўлади), фақат унга ваҳий қилинмаган, холос....

Шотибий ҳақида ҳикоялар

Имом Шотибий 1177 (572 ҳ.) йилда ҳаж қилиш учун Мисрга сафарга отланди ва Искандарияга тушди. У Искандарияда яшаб қолган Имом Ҳофиз Абу Тоҳир Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салафа Исфаҳоний ва бошқа олимлардан ҳадис эшитди. Шотибий Мисрга борганларида, қози Фозил Абдурраҳим у кишининг ҳурматларини жойига қўйди ва ўз мадрасаларида Қуръон ўқитувчи устозларга бош қилиб қўйди. У ерда қироат, луғат, наҳв ва бошқа фойдали илмлардан матонат билан сабоқ бердилар. У кишининг исмлари машҳур бўлиб, ҳар томонга тарқалиб кетди. Қуръон ўқитиш бўйича раислик даражасигача етдилар. Обрўлари ошиб, дарс учун ҳар томондан одамлар кела бошлади. Атрофдаги инсонлар у кишидаги илмнинг саховатидан худди ер ёмғирдан манфаат олгандек манфаатланишди. Султон Малик Носир Салоҳиддин Юсуф ибн Айюб 1193 йили (589 ҳ.) Байтул Мақдисни фатҳ қилгач, у кишининг (Шотибийнинг) зиёратига бориб, Рамазон рўзасини бирга тутди. Ушбу йил зиёратдан қайтаётганида оммага манфаат бериш учун саёҳат уловини Фозилия мадрасасига чўктирди. Вафотигача у ерда дарс бериб қолди. Ушбу зикр қилинган мадрасани қози Фозил 1185 (580 ҳ.) йилда ўз  ҳовлисининг олдидаги гулзор йўлга барпо қилган эди. Уни  Шофеъий ва Моликий фақиҳларининг бир гуруҳига вақф қилди. Битта катта хонасини Қуръон қироати учун ажратди. У ерда имом Абул Қосим ибн Файюро (Шотибий) қироатдан илм берарди. Сўнг унинг шогирди Абу Абдуллоҳ Қуртубий, кейинчалик яна бошқалар қироатдан дарс ўтдилар. Жамолиддин Абул Ҳасан ал-Қифтий айтади: “У (Шотибий) Қуръон ўқиб, наҳв ва луғат илмларидан ҳам таълим олди. Ёш йигитлик чоғидаёқ Қуръоннинг барча қироатлари борасида моҳир бўлди. Ҳали эллик ёшга етмасданоқ, атрофдаги инсонлар унга Қуръон ўқиб бериб, кўп манфаат олишди”. Жамолиддин Абул Ҳасан Қифтий яна шундай дейди: «У Мисрни ватан тутиб, «Амр ибн Ос» масжидида дарс беришга ўтирди. У ерда «Бану Ҳимярий» номи билан танилган қавмга куёв бўлди. Сўнг уни Фозил Абдурраҳим ибн Али Байсоний Қоҳирада қурдирган мадрасага кўчириб олиб бориб, дарвозахонанинг чап томонига унинг ўзи учун дид билан алоҳида чиройли бир хона қилиб берди. Шотибий ана шу ерда дарс берарди. Оиласи учун мадрасадан ташқарида алоҳида бошқа бир ҳовли қилиб берди. У зотраҳматуллоҳи алайҳи то вафотигача ана шу ерда яшади. Ибн Жазарий: Абул Маъолий ибн Айнул Фузалонинг «Мисбаҳ» номли китобида ушбу нарсани ўқиган эдим: «Имом Шотибий айтадилар: «Мен кетма-кет ўн кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни равзаи шарифда кўриб, у зотга Қуръон ўқиб бердим. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳ сени шубҳалардан ҳимоя қилсин», деганлар». Бу зот ҳақида бундан ташқари бир қанча машҳур ривоятлар ва кароматлар мавжуд. Имом Шотибийнинг ҳузурларида бир фиқҳий масала туғилиб қолди. Шунда у зот бу масала хусусида ҳужжат айтиб, китоб келтиришни сўради ва: «Бу ҳақида фалон жойдан қидиринглар», деб, қайси бет, қайси ўрин ва қайси мавзуда келганигача айтиб бердилар. Улар айтилган жойдан топишгач: «Фиқҳни ҳам ёдлаганмисиз?» деб сўрашди. Имом Шотибий: «Мен бир туяга юк бўладиган китобларни ёдлаганман», дедилар. Улар: «Ундай бўлса, фиқҳдан дарс бермайсизми?» дейишди. У зот: «Кўзи ожизларники фақат Қуръондир», дедилар. Имом Шотибий шундай деди: «Йўлда кетаётган эдим, шеригим мендан ортда қолиб кетди. Мен уловда эдим. Шунда икки номаълум шахс келиб, улардан бири мени қаттиқ ҳақорат қила бошлади. Мен «истиъоза»ни айтдим. У бир оз муддат ҳақорат қилишида давом этиб турди. Шунда иккинчиси: «Уни тарк қил, фойдаси йўқ», деди. Шу пайт шеригим ҳам етиб қолди. Унга бўлган воқеани айтиб...

Институт ўқитувчилари “ал-Азҳар” кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар

Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари ҳамрохлигида ал-Азҳар кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, бой тажрибаларини ўзлаштирдилар. Ал-Азҳар кутубхонаси мудири Абдулмажид Аҳмад Абдуллатиф ва малакали мутахассислардан ноёб асарларни сақлаш, таъмирлаш, электрон нусхаларини олиш ва фойдаланиш тартиблари борасидаги кўп йиллик тажрибалар ўрганилди. Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланаётган араб ёзувидаги қўлёзма асарлар, тошбосма китобларнинг сақлаш ва таъмирлаш ҳолати мониторинг қилиниб, уларнинг электрон базасини шакллантириш ишлари бошланган. Шу билан бирга, Диний идора фондида сақланаётган қадимий қўлёзмаларни босқичма-босқич таъмирлаш учун зарур кимёвий моддаларни ишлатиш, фондни замонавий технологик ускуналар билан жиҳозлаш бўйича амалий ҳаракатлар ҳам бошлаб юборилган. Миср сафари мана шундай ишларни энг юқори сифатда амалга оширишда жуда қўл келади. Диний идора фондидаги қўлёзма ва тошбосма манбаларни таъмирлашда муайян муаммолар бор эди. Айниқса, соҳа мутахассислари маслаҳати ва тажрибасига эҳтиёж катта. Чунки сўнгги йилларда фонддаги айрим асарларни таъмирлаш зарурати пайдо бўлмоқда. Бундай долзарб масалаларнинг оқилона ечими – инновация, интеллектуал билим ва илм-фаннинг янги ютуқларини амалиётга татбиқ этишдир. Бу борада жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланган Миср давлатидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг бой тажрибалари жуда ҳам катта фойда беришига ишонамиз. 135
1 2 3 4 5 15