islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 5, 2019

Day

«Эргашувчи эмас, эргаштирувчи куч бўлишимиз керак!»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ билан суҳбат – Муҳтарам муфтий ҳазратлари! Президентимиз Шавкат Мирзиёев маънавият ва маърифат масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Яқинда ўзингиз бевосита гувоҳи бўлганингиздек, давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифи чоғида Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, Ҳадис илми олий мактаби фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Ушбу мажмуа, умуман, маънавият даргоҳларининг бунёд этилиши халқимиз ҳаётида нақадар муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтсангиз. – Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда барча соҳалар қатори диний-маърифий жабҳада ҳам аҳамияти беқиёс ишлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси, аввало, халқимизни рози қилиш, тинч ва фаровон ҳаётга эришишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Юртимизда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк алломаларимиз номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби ташкил этилгани Ислом илмини янада равнақ топтиришга, муқаддас динимизнинг асл инсонпарварлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, маърифат ва эзгулик моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ва тарғиб этишга хизмат қилишини, мўмин-мусулмонларга янада кенг шарт-шароитлар яратишини нафақат халқимиз, балки жаҳон аҳли ҳам юксак эътироф этаётир. Ҳадис илми олий мактаби фаолиятини ташкил қилиш мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этади. Олий таълим муассасаси ўз олдига ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганиш, хорижий тилларни пухта ўзлаштириш, диний қадриятларни асраб-авайлаш, ҳадис илми уламолари асарларининг таржима ва қиёсий матнларини тайёрлаш, ўзбек ва хорижий тилларда нашр этиш, конференциялар ташкил этишдек катта вазифаларни қўйган. Олий мактабда ҳадисшунослик фанлари билан бир қаторда Қуръони Карим, фиқҳ, ақида, тафсир, ислом тарихи каби фанлар ҳамда хорижий тиллардан чуқур илм берилади. Ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳиятли ўрта махсус диний таълим муассасаларини тамомлаган ўн нафар иқтидорли битирувчи 2019-2020 ўқув йили учун саралаб олинди. Ҳадис илми мактаби битирувчилари диний фанлар, хусусан, ҳадис илми соҳасида диний таълим муассасаларида таълим бериб, имом-хатиб, илмий ходим вазифаларида ишлаб, шунингдек, илмий-тадқиқот марказларида фаолият олиб боришади. Битирувчилар таълимни магистратура, таянч докторантура ва докторантура босқичларида давом эттиришлари ҳам мумкин. Яқинда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари, талабалар ва педагог-ўқитувчиларга яратилган шарт-шароит билан танишиш мақсадида ушбу таълим муассасасига бордим. Олий мактаб фаолияти, ўқув хоналари, кутубхона ва таълим-тарбия жараёнларини олиб боришнинг энг замонавий услублари билан яқиндан танишдим. Шунингдек, электрон портал, хорижий профессор-ўқитувчилар ва юртимиздаги уламолар ўтадиган дарс машғулотларини ёзиб бориш учун ташкил этилган мультимедия бўлимини ҳам кўздан кечирдим, яратилган шароитлар ҳавас қиларлик даражада. Муҳтарам Президентимиз кутаётганларидек бу даргоҳдан Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний каби буюк алломалар яна етишиб чиқади, инша Аллоҳ. – Тарбия оиладан бошланади. Оила маънавияти, ота-онанинг фарзандлари ва фарзандларнинг ота-оналари олдидаги бурчлари ва масъулиятларини, афсуски, кўпчилик теран англамайди. Билганлар ҳам бунга унчалик эътибор қаратишмайди. Диний идора бу масалани одамларга тушунтиришда қандай йўл тутяпти? – Ислом динида оила ва фарзанд тарбиясига катта эътибор қаратилади. Ҳазрат Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдорда қилган нафл садақасидан яхшироқдир» (Имом Аҳмад ривояти) деганлар. Шунингдек, яна бир ҳадиси шарифда: «Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар», деганлар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари, масжидлар имом домлалари оила мустаҳкамлиги, фарзанд тарбияси ва эр-хотин муносабатлари бўйича жойларда ўз маърузалари билан мунтазам иштирок этиб келмоқдалар. Диний идора ҳузуридаги «Мовароуннаҳр» нашриёти томонидан оила фаровонлигига оид китоблар чоп этилмоқда. Шунингдек, «Ҳидоят»,...

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МОДУЛЬ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

Ўзбекистон имомларининг таълим савиясини ошириш йўлида янги тизим ишга тушди. Бу тизимга кўра имомлар имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади ва уч йил мобайнида бакалавр олий шаҳодатномасига эга бўлишади. Илк дарс «Мустақиллик дарси»да Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари маъруза қилдилар ва жумладан шундай дедилар: «Муҳтарам Президентимиз «Саҳиҳ Бухорий» тўпламини ўқиётганларини айта туриб: «Мактабдаги ўқувчиларимизга бу ҳадислардан имомларимиз келиб дарс беришлари лозим», дедилар… Сиз муҳтарам имом домлаларимиз янги модуль тизимни олий таълим дипломи билан битиргач ушбу ишларга йўналасиз, инша Аллоҳ таоло!»… Муаммолар ичида яхши хабарлар ҳам бор, буларни хам тарқатиб, умматнинг тушкунликка тушиши олдини олишимиз лозим… Зотан ҳаёт давом этади, имтиҳон дунёси бу! Аллоҳ таоло барчамизга кўплаб яхшиликларга гувоҳ бўлиш, амалга ошириш саодатини насиб қилсин! Омин! Тошкент ислом институти матбуот хизмати 612

“Ҳаж — 2019” мавсуми ижобий натижалар билан якунланди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан “Ҳаж-2019” мавсуми якунларига бағишланган брифинг ташкил этилди. Бу йил қарийб етти минг нафар киши ҳаж сафарида бўлиб, ислом динининг бешинчи арконини адо этиб қайтдилар. Уларга ишчи гуруҳининг 200 дан зиёд аъзолари ҳамроҳлик қилиб, муқаддас ибодат рукнларини тўла-тўкис бажаришлари учун яқиндан кўмак бердилар. — Бу йилги ҳаж мавсуми Президентимизнинг тавсиялари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида юқори савияда ташкил этилди, — дейди Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов. — Аввало, улуғ зиёратга борувчилар адолат мезони асосида сараланди. Бунда номзодларнинг ислом дини арконларини билиши, маънавияти, маърифати ва одоб-ахлоқи билан бирга, маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлиши, жамоатчилик ишларида фаоллигига алоҳида эътибор қаратилди. Улар билан суҳбатлар ўтказилиб, жамоатчилик фикри ўрганилди. Натижада республика бўйича 6970 нафар фуқаро ҳаж сафарига бориш учун тавсия қилинди. Қувонарлиси, зиёратга отланган юртдошларимиз томонидан жами 14326 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган фуқаролар оталиққа олиниб, муборак сафар олдидан 9,3 млрд. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Анжуманда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ ўтган йилдагига нисбатан 5 миллион сўмга арзонлаштирилгани, Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратгоҳларга яқин, энг муҳими, юқори даражада сервис хизматлари кўрсатиладиган меҳмонхоналардан фойдаланилгани, пировардида Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича биринчи бешталик давлатлар қаторидан жой олгани эътироф этилди. Таъкидлаш керакки, бу йилги зиёратчиларимизнинг аксариятини ёши улуғлар ташкил этган бўлса-да, шифокор ва ошпазлар, ишчи гуруҳи томонидан ташкил этилган режали ва тартибли тадбирлар ҳамда олиб борилган маънавий-маърифий, диний, ҳуқуқий ва тиббий мавзулардаги суҳбатлар натижасида мавсум ижобий натижа билан якунланди. Ўз навбатида, юртимиз ҳожилари давлатимиз томонидан зиёратчиларга қаратилаётган юксак эътибор, яратиб берилган қулай шарт-шароитлар, кўрсатилган хизматлар учун шукроналик билдириб, Президентимиз ва юртимиз ҳаққига дуолар қилгани айтиб ўтилди. Брифингда жорий йил умра мавсуми 20 сентябрдан бошланиши, 1 октябрдан эътиборан эса кунига 2 та махсус авиарейс йўлга қўйилиши маълум қилинди. Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати 109