islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
Sentabr 12, 2019

Day

Ҳадис дарсига ҳар доим ҳозирлик намунаси

Шайх Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Шайхул ҳадис Мавлоно Муҳаммад Закариё раҳимаҳуллоҳ ӯз воқеаларини ёзадилар: Биз ҳадис даврасида ӯқиганимизда мен шундай қарор қилдим-ки, ин ша Аллоҳ бирон бир ҳадисни устозсиз ӯқимайман ва дарсга аҳамият бераман, токи бирон дарс ёки ҳадиснинг бирон қисми ӯтиб кетмасин. Менинг дӯстим Мавлавий Ҳасан Аҳмад ҳам шундай аҳд қилган эдилар. Лекин маълумки, ҳадис давралари баъзи вақтлар тӯрт ёки беш соатлаб давомли тарзда ӯқиб ӯтирилади. Инсонмиз, орада баъзи табиий эҳтиёжлар ҳам юзага келади. Баъзи вақтлар таҳорат янгилашга эҳтиёж сезилади. Агар таҳорат қилганда орада икки, тӯрт ҳадис ӯқилса, унда мақсад ҳосил бӯлмайди. Айтадиларки: Мен дӯстим билан шундай келишиб олдик, менга янги таҳорат қилишга зарурат юзага келса, ӯшанда мен сизга ишора қиламан ва сиз шундай қиласизки, мен туриб кетган вақтимда сиз устозга бирон савол бериб оласиз, натижада устоз унга жавоб беришлари лозим бӯлади. Агар у жавоб тезда тугаса, яна шундай савол қиласиз, токи менинг таҳоратимга қанча вақт ӯтиши у савол жавоб билан ӯтсин. Вақтики, мен қайтиб келганимдан сӯнг ҳадис бошлансин. Айтадиларки, биз келишганимиздек иш тутардик: Дӯстимга таҳорат қилиш зарурати юзага келса, у менга ишора қиларди, мен устозга бир савол бераман, устоз у саволга жавоб беришларига тӯғри келарди, унгача дӯстим таҳорат қилиб келарди. Анчагача иккаламиз шундай давом этдик. Бир неча кундан кийин устоз бу нарса бизни килишувимиз эканлигини тушуниб қолдилар. Бир куни шундай бӯлдики, дӯстим Мавлавий Аҳмадга таҳорат қилиш зарурати юзага келди. У киши менга ишора қилдилар ва туриб кета бошлаганларида мен устозга савол бердим: Ҳазрат, сиз айтган эдингизки, Аллома Ибни Ҳумомнинг бир сӯзларига кӯзим тушди, унда бу мушкила бор. Устоз айтдиларки, тақсир, Аллома ибни Ҳумомни тинч қӯйинг, сизни дӯстингиз таҳорат қилиб келгунича мен тӯхтаб тураман. Мени бошимни нега беҳуда оғритасиз. Мавлоно Муҳаммад Закариё айтадиларки, лекин шунинг натижасида тӯлиқ ҳадис даврасида, алҳамдулиллаҳ, китобнинг бирон ҳадиси устозсиз ӯқилмади. Ҳадисга муҳаббат ва иштиёқ туфайли у зотлар “Шайхул ҳадис“ бӯлдилар. Уларнинг файзларидан...

ШАЙХ АБДУЛАЗИЗ МАНСУР ЯНГИ ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАНДИ

2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган илмий фаолиятни қайта тиклаш ва ривожлантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари: Масжид илму маърифат тарқатишга хизмат қилади

Аллоҳ таборака ва таолога шукрки, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-омонлик ва динимизга бўлган юксак эътибор сабаб, масжидларда бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда. Тошкент вилояти Зангиота тумани Иттифоқ маҳалласида жойлашган “Салмон Форсий” жоме масжиди дастлаб 1992-1994 йилларда ҳашар йўли билан қурилган. Ўтган давр мобайнида масжид биноси эскириб, ер тўла қисми, пойдеворлари яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Қолаверса, охирги пайтларда масжид жамоати сезиларли даражада ортиб, хонақоҳ торлик қилаётган эди. Шу сабабли маҳалла аҳли эзгу ният билан масжидни қайта қуриш таклифини олға суришди. Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қўллаб-қувватлангач қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди. Шу йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Салмон Форсий” жоме масжидининг янги биносига биринчи ғишт қўйиш тадбири бўлиб ўтди. Муфтий ҳазратлари қурилаётган масжид қиёматгача хизмат қилишини ният қилиб, биринчи ғиштни қўйиб бердилар. Нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қўйдилар. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари маросимда масжид аҳлини ушбу Аллоҳнинг уйи билан табрик қилиб, жумладан шундай сўзларни билдирдилар: – Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, буюк алломалар юрти бўлмиш юртимизда сўнгги йилларда масжид-мадрасалар қуриш одатий жараёнга айланиб бормоқда. Ҳар куни юртимизнинг турли вилоятларидан янги-янги масжид қурилаётгани ёки қуриб битказилиб, ишга тушгани ҳақида хушхабарлар келиб турибди, кўпларида ўзимиз ҳам иштирок қиляпмиз. Муҳтарам Юртбошимизнинг раҳнамоликларида мўмин-мусулмонларимизнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, сўнгги йилларда 24 та янги жоме масжид очилди, 116 та масжид қайтадан барпо этилди ва 200 тасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Эндиликда мана шундай кўркам масжидларда имом-домлаларимиз халқимизга, айниқса, ёшларимизга Ислом дини маърифатини етказиш, уларнинг таълим-тарбиясини яхшилаш ва эзгуликлар тарқатиш ишида жуда ҳам фаол бўлишлари зарур. Шунингдек, бугунги мураккаб даврда айрим ғўр кимсаларнинг бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш долзарб вазифа бўлмоқда. Муфтий ҳазратлари сўзларининг давомида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда шунинг мислини қуриб беради», деган ҳадиси шарифларини келтириб, мазкур жомени барпо этишга ҳисса...