islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 21, 2019

Day

Инсон маънавиятида сиёсий дунёқараш

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йилнинг 21- сентябрь куни “Сентябрь – Маънавият асослари” фани ойлиги доирасида Ўзбекистон Миллий университети “Ижтимоий иш” кафедраси доценти, социология фанлари бўйича фалсафа доктори Абдуҳалилов Абдулло Абдулҳамидович институтнинг “401” ва “402”гуруҳ талабалари учун “Инсон маънавиятида сиёсий дунёқараш” мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маърузада “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Қ.Қаюмов, кабинет мудири М.Баймировлар иштирок этишди. Тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М. Баймиров 169

Тошкент ислом институтининг Модул тизимида таълим олаётган талабалар “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюришди

Куни кеча 18-сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида сентябрь – “Маънавият асослари” фани ойлиги доирасида “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан институтнинг Модул тизимида таълим олаётган “503”, “504” гуруҳ талабалари учун гуруҳ раҳбари Орипов Сотволди бошчилигида пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” мажмуасига экскурсия ташкил этилди.Дастлаб, талабаларга Тошкент ислом институтининг асосий биносида жойлашган “Тиллар, “Хадис ва ислом тарихи фанлари”, “Ақоид ва фиқҳ фанлари” ҳамда “Ижтимоий фанлар” кафедралари билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, институтнинг бошқа бўлимлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Сўнгра, талабалар “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилдилар. Уларга шу диёрда яшаб ўтган аждодларимиз тўғрисида маълумотлар берилиб, уларнинг хотираларига бағишлаб муқаддас Қуръон оятларидан тиловат қилинди ва хайрли дуолар қилинди. Шундан сўнг, талабалар мажмуа таркибидаги “Мўйи Муборак” ва “Бароқхон” мадрасаларининг тарихи ҳамда мустақиллик йилларида ушбу масканда амалга оширилган беқиёс бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида, муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан қад кўтараётган Ислом цивилизация марказининг қурилиш жараёнлари тўғрисида турли маълумотларга эга бўлдилар. Пойтахтимизнинг кўркига янада кўрк қўшиб турган “Ҳазрати Имом” мажмуасидан талабалар чуқур таассуротлар билан қайтдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳ.Нажмиддинов 158

Усмон мусҳафини кўрганмисиз?

Тарихсиз келажак бўлмас. Бир қарашда оддий туюлган бу сўзлар замирида, аслида, жуда теран маъно ётади. Инсон ўз тарихини билсагина, келажакка ёрқин нигоҳ билан боқа олади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримнинг бир неча оятларида Аллоҳ таоло бандаларини олдинги ўтган қавмларнинг ҳолларини, уларнинг оқибатларини эслашга, улардан хулоса чиқаришга буюради. Тарихни қанчалик ўрганар экансиз, ўзлигингизни англай бошлайсиз, бу дунёга келишдан асл мақсад Яратганнинг розилигини истаб халққа, динга, ватанга хизмат қилиш эканлигини тушуна бошлайсиз. Ёшларга шонли тарихимиз, маънавий меросимиз ҳақида тасаввурни шакллантириш мақсадида “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида тарихий жойлар, муқаддас қадамжолар, мустақиллик йилларида бунёд этилган иншоотларга саёҳатлар уюштирилди. Худди шундай тадбирлардан бири 19 сентябр куни Тошкент ислом институти 1-курс талабалари билан бўлиб ўтди. Унда талабалар куратори А.Олимов бошчилигида Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида жойлашган, ҳозирда “Усмон мусҳафи” сақланаётган “Мўйи муборак” мадрасасига ташриф буюрдилар. Зиёрат давомида талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси АРМ бўлими мудири устоз К.Маҳкамов музейда сақланаётган буюк аждодларимиз томонидан битилган ноёб қўлёзма асарлар, турли хил ёзув услубида ёзилган Қуръони карим нусхалари, хусусан, “Усмон мусҳафи” билан таништирди. Уламоларимиз илм йўлида ўзларининг нечоғлик куч-ғайратларини бахшида этганларига гувоҳ бўлдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Жуда кўплаб асарларни она тилимизга таржима қилиш, уларни кенг жамоатчиликка таништириш зарурати борлигини, айниқса, турли бузғунчи ғоялар урчиётган бизнинг давримизда халқимизга соф ислом асосларини етказишда ушбу асарлар муҳим қўлланма, дастур бўлиб хизмат қилиши тўғрисида тасаввур ва тушунчага эга бўлдилар. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б, куратор А.Олимов 319

Раббоний қудрат

Ҳазрат Жалолиддин Румий бир ҳикоят келтириб айтади: “Бир куни куз фаслида офтобнинг тафтида исиниб ўтирган эдим. Ёнимга қарасам, чумолилар уйи бор экан. Бир чумолига кўзим тушди. Чумоли, бир бошоқ буғдойни олдига келиб, дам уни тортади, дам тепасига чиқади. Бир амаллаб, ғайрат билан шижоат кўрсатиб, ўшани ўзининг уйига олиб келмоқчи эди. Бир бармоғимнинг учини чумолининг устига қўйдим, босмоқчи бўлдим. Агар бармоғимнинг учини босганимда, чумолининг ҳаётига ҳам, меҳнатига ҳам нуқта қўйган бўлардим. Лекин, шу онда Раббоний азаматни эсладим, Аллоҳнинг қудратини эсладим. Аллоҳнинг азийм қудратини олдида чумоличалик ҳам эмасман деб, тафаккур қилдим. Ҳаттоки, бизларнинг барчамиз Аллоҳнинг лутфу инояти ва марҳаматига муҳтож эканимизни англадим”. Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси 4-курс талабаси Холиқов Мансур таржимаси 129

​​Замонлар оша цивилизация

20 сентябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Замонлар оша цивилизация – Ўзбекистон” мавзусидаги кўргазма ва илмий анжуманнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати. Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги инсоният ва цивилизация ривожи Департаменти, Туркиянинг маданият ҳамда ташқи ишлари вазирликлари, ТИКА ҳамда Турк ҳаво йўллари, Истанбул ҳамда Мармара университетлари билан ташкил этилган мазкур йирик илмий-маданий маданий анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекисондаги Ислом цивилизацияси маркази вакиллари ҳам иштирок этдилар. Тантанали маросимда сўзга чиққан Туркия энергетика ва табиий захиралар вазири Фатих Дўнмез, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Махмуд Сурайя Эр, Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Ш.Миноваров тобора мустаҳкамланиб бораётган ўзбек-турк ҳамкорлиги истиқболлари, икки томонлама муносабатларда маданият соҳами ҳам муҳим ўрин тутиши, исломий маданий мерос умумий мулк сифатида, умумий бойли сифатида ҳар томонлама, биргаликда ўрганилиши зарурлиги ва маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳам катта эканини қайд қилдилар. Кўргазма Ўзбекистон ҳудудидаги ислом цивилизацияси ёдгорликларига бағишланади ва ўзбекларнинг буюк бобокалонлари Фарғоний, Бухорий, Термизий, Хоразмий, Ибн Сино, Беруний, Нақшбандий, Ғиждувоний, Улуғбек ва бошқа мутафаккирларнинг илмий меросларини тарғиб қилади. Ўзбек ҳунармандлари ва олимлари оталар йўлини давом эттираётганларини кўрсатади. Кўргазманинг иши доирасида муштарак маданиятлар ва илмий мерос мавзусида илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтмоқда. Манба: religions.uz 202
1 2