islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 2019

Month

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШъАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (тўртинчи мақола)

31. Аллома Абу Мансур Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Исмоил Саолибий Найсабурий раҳматуллоҳи алайҳи (429-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ал-жавоҳирул-ҳисон фий тафсирил-Қуръон» китобида қуйидаги оятни тафсир қилиб айтадиларки: وهو العلي العظيم (سورة البقرة – 255) – وهو العلي: يراد به علو القدر والمنزلة لا علو المكان لأن الله منزه عن التحيز. العظيم: هو صفة بمعنى عظم القدر والخطر لا على معنى عظم الأجرام У – олий ва буюкдир (Бақара сураси, 255-оят). У олийдир: яъни, ундан қудрат ва даражанинг юқорилиги ирода қилинган, маконнинг юқорилиги эмас. Чунки Аллоҳ чегараланишдан покдир. Буюкдир: яъни, у қудрат ва қўрқинчнинг буюклиги маъносидаги сифатдир, жисмнинг катталиги маъносида эмас. 32. Аллома Абу Ҳасан Алий Мовардий раҳматуллоҳи алайҳи (450-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» ояти ҳақида айтадилар: فيه قولان: أحدهما: استوى أمره على العرش والثاني: استولى على العرش У ҳақида икки хил гап мавжуд. Биринчиси Аллоҳнинг амри аршга кўтарилди. Иккинчиси У Аршни эгаллади («Ан-нукат вал-ъуюн» номли тафсир китобидан). 33. Муҳаддисларнинг яна бирлари имом Абу Бакр Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳи (458-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ал-эътиқод» деган китобларида қуйидагиларни ёзганлар: و فى الجملة يجب ان يعلم ان استواء الله سبحانه و تعالى ليس باستواء اعتدال عن اعوجاج و لا استقرار فى مكان و لا مماسة لشئ من خلقه لكنه مستو على عرشه كما اخبر بلا كيف بلا أين بائن من جميع خلقه Хуллас калом билиш вожиб бўладики, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг истивоси қийшайишдан тўғриланишнинг баробарлашуви ҳам, бирор маконга жойлашиш ҳам, Ўзи яратган бирор нарсага тегиш ҳам эмас. Лекин хабар берилганидек, Аллоҳ Ўз Аршига қандайликсиз, қаердаликсиз истиво қилувчидир. У барча яратган нарсаларидан фарқлидир. 34. Имом ва муҳтадий аллома Абу Шакур Муҳаммад Солимий кеший раҳматуллоҳи алайҳи (460-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ат-тамҳид фий баянит-тавҳид» номли китобида шундай деганлар: واحتجوا بما روي الكلبي عن ابن عباس رضي الله عنهما أنه قال في تفسير قوله تعالى: «الرحمن على العرش استوى» أي: استقر وفي رواية امتلأ العرش فمنه الجواب قلنا معناه استقر العرش من هيبته أو من خشيته… Ва ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг «Раҳмон Аршга истиво қилди» оятини «қарор топди» деб, бошқа бир ривоятга кўра «Арш (Аллоҳ билан) тўлди» деб тафсир қилганликлари ҳақидаги имом Калбий ривоят қилган гапни ҳужжат қилиб келтиришган. Биз эса унга жавобан айтамизки, унинг маъноси «Аллоҳ таоло Аршга Ўзининг улуғворлиги ила ёки Ўзининг қўрқинчи ила қарор топди» деганидир (Зоти ила эмас)… والأصح أن نقول إن الله تعالى صانع العالم وهو جل ذكره ليس في العالم ولا خارج العالم لأنا لو قلنا إنه في العالم فإنه يكون أصغر من العالم ويكون في المكان في الظرف وهذا كفر ولو قلنا إنه خارج العالم لا يخلو إما أن يكون متصلا بالعالم أو مباينا عن العالم فإن كان متصلا بالعالم فإنه يكون من جنس العالم ويكون من العالم والعالم مع أجناسه مصنوع وليس بصانع ولو قلنا إنه مباين عن العالم فإن البينونة عبارة عن القطع والفصل وإنه يوجب التحديد والمحدود المقدور فلا يكون صانعا فنقول إنه صانع العالم بلا أينية ولا كيفية Энг тўғриси, Аллоҳ таоло оламнинг яратувчиси, бироқ, оламнинг ичида ҳам эмас, оламнинг ташқарисида ҳам эмас, демоғимиздир. Чунки, агар У зот оламнинг ичида десак, унда оламдан кичкина бўлиб қолади ва бирор маконда бўлиб қолади. Бундай дейиш эса куфрдир. Агар...

Сўз ёки ишора билан Аллоҳ таолога макон нисбатини беришнинг жоиз эмаслиги

Ислом мукаммал дин ўлароқ инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган. Унинг шахсий ҳаётини ҳам, инсонлар билан бўладиган ўзаро алоқаларини ҳам мукаммал ҳукмлар ва гўзал одоблар билан тартибга солган. Ислом энг аввало банданинг ўзи ва Роббиси билан бўладиган алоқани яхшилашни бирламчи мақсад қилиб қўйган. Банда Роббиси ҳақида қандай эътиқод қилиши керак? Динимизда, хусусан, ақида китобларимизда шу ва шу каби эътиқодий масалалар батафсил ёритилган. Хусусан, инсонлар ўзаро мулоқотларида Аллоҳ таоло ҳақида гапирганларида бош ёки қўл билан осмонга ишора қилиш шу каби масалалар сирасига киради. Хўш, осмонга ишора қилиш нимани англатади? Осмонга ишора қилиш Аллоҳ таоло осмонда, деган маънони билдирадими ёки У зотнинг олийлигига, буюклигигами? Динимизда бу ҳақда қандай маълумотлар келган? Энг авало, Аллоҳ таолонинг бирор жойда ўрин олишдан, бирор тарафда қарор топишдан Беҳожат Зот эканини ёдда сақлашимиз лозим. Зеро, барча тарафлар ҳам, барча макон ҳам Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари сирасига киради. Роббимиз Ўзи яратган нарсаларда ўрин олишдан покдир (бунга муҳтож эмас). Қолаверса, бирор жойда қарор топиш, ўрин олиш махлуқотларга хос сифатдир. Аллоҳ таоло эса бундай сифатлардан покдир. Бу ҳақда аллома Ўший раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Бадъул амолий» номли назмий асарида қуйидагиларни айтадилар: و ذاتا عن جهات الست خال «Олти тарафдан холи бўлган Зот деймиз». Мазкур матнда Аллоҳ таоло олти тарафдан: тепа, паст, ўнг, чап, олд ва орқалардан холи экани таъкидланмоқда. Чунки бошқа бор нарсалар мазкур тарафларнинг бирида бўлади. Яна машҳур ватандошимиз Умар Насафий раҳимаҳуллоҳ «Ақоидун Насафий» номли асарида бундай дейдилар: ولا يتمكن في مكان «У зот бирор-бир маконда ўрин олмайди». Бирор жойдан ўрин олиш бошқа маконга нисбатан узоқда ёки яқинда бўлиш ҳисобланади. Бу эса жисмларнинг хусусиятларидандир. Али розияллоҳу анҳу бундай деганлар: كان الله ولا مكان وهو الآن على ما كان «Аллоҳ таоло бўлган, бирор макон бўлмаган, У ҳозир аввал қандай бўлса ўшандайдир». Юқоридаги далиллардан Аллоҳ таолонинг бирор маконда ўрин олмаслиги, бирор жойдан ўрин олиш махлуқотларга хос хусусиятлигини тушундик.Аммо ояти карима ва хабарларнинг зоҳирида Аллоҳ таолонинг осмонда эканига далолат қилувчи маънолар ҳам келган. Масалан, Аллоҳ таоло “Мулк” сурасида қуйидагича марҳамат қилади: ءأمنتم من في السماء أن يخسف بكم الأرض فإذا هي تمور «Осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишдан омонда бўлдингизми?» Ушбу ояти кариманинг зоҳири «Осмондаги Зот» дея Аллоҳ таолонинг осмонда эканига далолат қилмоқда. Аммо ҳақиқатдан ҳам шундайми? Бунга Аҳли сунна уламолари қуйидагича жавоб берадилар: «Оят салтанати, буйруғи, қайтариғи ва тадбири самода бўлган Зотнинг сизларни ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми, маъносида бўлади». Қолаверса, Аллоҳ таоло осмонда ёки юқорида дейишдаги «Осмон» ва «Юқори» ҳам бошқа нарсага нисбатан паст ҳисобланади. Масалан, дунёнинг бир бурчагидаги инсоннинг юқориси нариги бурчагидаги инсонга нисбатан паст ҳисобланади. Шунингдек, Аллоҳ таоло жой олмасдан осмонда, дейиш ҳам тўғри эмас. Бу борада Маймун ибн Муҳаммад Насафий роҳимаҳуллоҳнинг «Баҳрул калом» асарларида қуйидагиларни ўқишимиз мумкин: و باطل أن يكون بمكان دون مكانلأنه يحتاج إلي الإنتقال وهو من صفات المخلوقين و أمارت المحدثين والله تعالي منزه عن ذلك. «(Аллоҳ таолонинг) бирор маконсиз маконда бўлиши ҳам ботилдир. Чунки (бунда бир жойдан бошқа биржойга) кўчиш бор. Бу эса, махлуқотларнинг сифати ва ҳодислик (кейин яратилганлик) белгисидир. Аллоҳ таоло эса бундан пок зотдир» . عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رجلا أتي النبي صلي الله عليه وسلم بجارية سوداء...

Исломда вайронкорлик ва бузғунчилик қораланади

Муқаддас Ислом динимиз инсонларни эзгу ишларга, инсонларга яхшилик қилишга тарғиб этган. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида “Инсонларнинг яхшилари инсонларга яхшилик қилувчиларидир” деганлар. Бугунги кунда фақат ўзларини мусулмон санаб, Аҳли суннадаги мусулмонларни кофирликда айблаб уларни қонлари ва молларини ҳалол санаётган экстремистлар мўмин-мусулмонлар яшаётган юртларда бузғунчилик ишларини амалга оширишда давом этиб келишмоқда. Уларга Аҳли сунна уламолари томонидан қилаётган ишлари Қуръон ва Суннатга зид эканлиги исботлаб берилиб, раддиялар берилаётган бўлса-да, улар ўз билганларидан қолмай, мусулмонларнинг қонини тўкиш, шаҳар ва қишлоқларини вайрон қилиш, экинзонларини куйдиришдан тўхташмаяпти. Билакс улар янада ўзларининг бузғунчи ғояларини ижтимоий тармоқлар орқали ёйиб, ёшларни ўз тузоқларига илинтиришга зўр бериб интилишмоқда. Террорчи жамоалар мусулмонлар яшаётган бир қатор мамлакатларда, жумладан, Ливия, Сурия, Афғонистон, Сомали, Яман каби давлатларда мусулмонлар бошига мисли кўрилмаган талофатлар етказишди. Уларнинг бузғунчиликларидан шаҳарлар, қишлоқлар, экинзорлар, завод-фабрикалар ва турар жойлар бутунлай вайрон бўлди. Бунинг натижасида одамлар ўртасида очарчилик юзага келиб, юз минглаб ёш болалар очлик қурбони бўлишди. Бу гуноҳларнинг жавобини ким беради? Барчамизга маълумки, Исломда вайронкорлик ва бузғунчилик қораланган. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ “Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас”, дедилар” (Қасас сураси, 77-оят). Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيِهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الفَسَادَ وَإِذَا قِيلَ لَهُ اتَّقِ اللَّهَ أَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالْإِثْمِ ۚ فَحَسْبُهُ جَهَنَّمُ ۚ وَلَبِئْسَ الْمِهَادُ “Ва бурилиб кетганда, ер юзида фасод учун ҳамда экин ва насилни ҳалок қилиш учун ҳаракат этади. Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас. Қачон унга: “Аллоҳдан қўрққин”, – дейилса, кибру ҳавоси уни гуноҳга етаклар. Жаҳаннам унга етарлидир. У қандай ҳам ёмон ётоқ!” (Бақара сураси, 205-206-оятлар). Ислом тарихида Пайғамбаримиз ва у зотнинг саҳобалари нафақат мусулмонларга, балки бошқа дин вакилларига ҳам шафқат кўрсатишда бутун инсониятга намуна бўлдилар. Буни бошқа дин вакиллари ҳам эътироф этишган. Жумладан биринчи Халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Шом фатҳига жўнаётган қўшинига шундай насиҳат қилган эдилар: «Болаларни, аёлларни, кексаларни ўлдирманг. Хурмо дарахтларига ўт қўйманг ва буталарни кесманг. Туяларни, бошқа ҳайвонлар подасини ўлдирманг… Сиз ўзга ишлар, охират дунёсига хизмат қилиш билан машғул одамларни учратасиз. Шунда уларни ўз ҳолига қўйинг…» Иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзга динларга нисбатан адолатпарварлиги билан Ислом дунёсидан ташқарида ҳам маълум ва машҳур эди. Ҳазрат Умарнинг Қуддус ва Лудда насронийлари билан имзолаган хавфсизлик шартномасига мувофиқ шаҳардаги черковлар бузиб ташланмаслиги, мусулмонлар насронийларнинг ибодатхоналарини эгаллаб олмаслиги ва уларда ибодат қилмаслиги кафолатланган эди. Бу зот Байтул-Мақдисга фотиҳ сифатида кирганларида «Қуддус ал-Кубро» черковида туришганида аср намозининг вақти кириб қолади. Кейинчалик мусулмонлар буни далил қилиб черковни масжид қилиб олишмасин, дея бу ерда намоз ўқишдан бош тортгандилар. Шаҳар фатҳ этилганидан кейин кўп ўтмай, Несториан патриархи Иешуйаб Иккинчи дўстига ёзган мактубида шундай сўзларни битган эди: «Худо Ўзининг иродасини ато этган… бу араблар бизга ҳеч қандай зарар етказишмади. Ҳақиқатдан улар динимизга, руҳонийларимизга, черков ва узлатгоҳлармизга ҳурмат билан қарашди» (Ҳорун Яҳё, «Ислом террорни...

Маош ва ош

Маош деганда биз бугун ойлик иш хақини тушунамиз. Маош олдингми, маошинг қанча, деб сўраймиз бир-биримиздан. Аслида бу сўзнинг маъноси тириклик, ҳаёт кечириш, яшамоқдир. Ҳазрат Навоий ҳам “Маош айламак аждаҳо комида”, дея бу сўзни худди шундай маънода айтганлар. Яъни, шоҳ ҳузурида унинг истак-иродаси билан яшамоқ аждаҳо оғзида тириклик қилмоқ билан баробар. Биз англаган маош асли шу маъно ҳосиласи. Қадимдан давлат хизматидаги кишиларга маош тайинланган, яъни тириклиги таъминланган. Бу сўзга ўзакдош бўлган маишатнинг қисмати ажойиб. Яшамоқ маъносидаги бу сўз бугун ўзбеклар орасида айш-ишратни билдирса, урду тилида сўзлашувчи ҳиндлар уни иқтисод маъносида ишлатар эканлар. Биламизки, ҳинд, урду тилларида бизга таниш сўзлар кўп. Бу сеҳрли юрт хонандаларининг қўшиқларида муҳаббат, инсон, олам, осмон сўзларини эшитсак яйраймиз. Халқларимиз ўртасидаги асрий дўстлик ришталарини эслатиб туради бу жаҳонгашта сўзлар. Яна унутмаслигимиз керакки, бизга таниш ҳамма сўзлар ҳам биз тушунган маънони англатмайди. Агар Ҳиндистонга журналист сифатида борган бўлсангиз зинҳор ба зинҳор камина мухбирман, дея кўрманг. Мен ярамас айғоқчиман, деган бўласиз.Чунки камина тубан, пасткаш маъносини англатади. Мухбир эса айғоқчи, жосус демакдир. Яна бир маслаҳат, ҳиндистонлик дўстингизни ватанга таклиф қилмоқчи бўлсангиз, асло, сенга таклиф олиб келдим, ёки таклиф юбораман, деб айтманг. Негаки, таклиф сўзи кулфат келтиришни англатади. У юртларда биров сизга хор-зор одамларни кўрсатиб, уларни ифлос деса ёки ифлосдан қутулиш ҳақида гапирса хаёлингиз бузилмасинки, гап қашшоқлар тўғрисида, қашшоқликни йўқотиш устида бораётган бўлади. Ифлос ва муфлис сўзларини мумтоз адабиётимизда ҳам фақир, йўқсил маъносида кўплаб учратамиз. Келинг, ёмон сўзларни четга суриб, ўзимизнинг ҳар жиҳатдан ёқимли маош сўзимизга қайтайлик. Бу сўзнинг емак ва иш ҳақи маънолари бизга юнон тилидан кириб келган диета сўзининг икки маъносини эслатади. Диетани биз парҳез ўрнида ишлатамиз. Лекин аслида диета таом демакдир. Емакнинг ҳамма хили, қази-қарта ҳам, ёвғон шўрва ҳам диета ҳисобланади. Арслоннинг диетаси кийик, кийикнинг диетаси гиёҳ. Қадимги Юнонистонда энг юқори давлат органи бўлган халқ мажлиси аъзоларига бериладиган иш хақи ҳам диета деб аталган. Юнонча бу сўзнинг ҳаёт кечириш маъноси ҳам, тановул маъноси ҳам, маблағ маъноси ҳам арабча маошга мувофиқ келди. Энди бир савол қолди. Ўзимизнинг ош маошдан келиб чиққан эмасмикин ва ё, аксинча, ош сўзимиз плов сингари жаҳонгашта бўлиб араб юртига саёҳат қилмадимикан? Бу масала ечимини билимдон тилшуносларимизга қолдириб, сўзимни нуқта билан эмас, каттакон савол белгиси билан тугатаман. Эркин ВОҲИДОВ, Ўзбекистон халқ шоири “Сўз латофати” китобидан Манба: Uza.uz 136

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШъАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (учинчи мақола)

21. Имом Абу Исъҳоқ Иброҳим ибн Сиррий Зажжож раҳматуллоҳи алайҳи (311-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» ояти тафсирида шундай деганлар: معنى كلمة استوى هو استولى Истиво қилди деган сўзнинг маъноси – эгаллади дегани («Маонил-Қуръон ва эъробиҳи», Абу Исъҳоқ Зажжож). 22. Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳи (321-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ақида» номли рисолаларида шундай ёзганлар: ومن وصف الله بمعنى من معاني البشر فقد كفر Ким Аллоҳни башар маъноларидан бирортаси билан сифатласа, батаҳқиқ кофир бўлибди. Яна: لا تحويه الجهات الست كسائر المبتدعات У зотни олти тараф бошқа махлуқотларни (ўз ичига олгани) сингари ўз ичига ололмайди. 23. Имом Абу Ҳасан Алий ибн Исмоил ибн Исъҳоқ Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи (324-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзининг «Ал-ибана фий усулид-дияна» номли китобида қуйидагиларни ёзганлар: إن كان قائل: ما تقولون في الاستواء؟ قيل له: نقول إن الله عز وجل يستوي على عرشه استواء يليق به من غير طول الاستقرار Агар, истиво ҳақида нима дейсиз, деб сўрашса, Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Аршига, Ўзига лоиқ ҳолда, тўла қарор топмасдан истиво қилган деб айтамиз, дея жавоб берилади. 24. Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи (333-ҳижрий санада вафот этганлар) «Тавҳид» номли китобларида «Аллоҳ таолони макон билан васф қилиш жоиз эмаслиги» номли бобда шундай ёзганлар: إذ قد ثبت ان قد كان و لا مكان… أن القول بالمكان ليس من نوع التعظيم و التبجيل Зеро, У зот бўлгани, ва бирор маконнинг бўлмагани собитдир… Албатта (У зотга нисбатан) маконни айтиш улуғлаш ва мақташ навидан эмас. 25. Муҳаддис уламолардан ҳофиз Муҳаммад ибн Ҳиббон раҳматуллоҳи алайҳи (354-ҳижрий санада вафот этганлар) «Саҳиҳу Ибн Ҳиббон» китобида шундай деганлар: كان الله ولا زمان ولا مكان  Аллоҳ бўлган, бирор замон ҳам, бирор макон ҳам бўлмаган. 26. Муҳаддислардан ҳофиз Абул Қосим Сулаймон ибн Аҳмад ибн Айюб Тобароний раҳматуллоҳи алайҳи (360-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ат-тафсирул-кабийр» китобида айтадилар: والاستواء هو الاستيلاء ولم يزل الله سبحانه مستوليا على الأشياء كلها إلا أن تخصيص العرش تعظيم شئنه Истиво қилиш эгаллаш дегани. Аллоҳ субҳанаҳу барча нарсаларни эгаллаган. Фақат Аршни хослаш Унинг шаънини улуғлашдир. 27. Имом Абу Бакр Аҳмад Розий Жассос Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (370-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Аҳкомул-Қуръон» китобида «истиво» оятини қуйидагича тафсир қилганлар: استوى بلطفه وتدبيره وقيل استولى Ўзининг латифлиги ва тадбири билан истиво қилди. Эгаллади деган маъно ҳам айтилган. 28. Фақиҳ ва муфассир имом Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад Самарқандий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (373-ҳижрий санада вафот этганлар) «Баҳрул-улум» номли тафсир китобида қуйидаги оятни тафсир қилиб айтадилар: ثم استوى إلى السماء… (سورة البقرة – (29 والناس في هذه الآية ثلاثة أوجه قال بعضهم: نقرؤها ونؤمن بها ولا نفسرها وقال بعضهم: نقرؤها وفسرها غلى ما يحتمله ظاهر اللغة وهذا قول المجسمة وقال بعضهم: نقرؤها ونتأولها. وللتأويل وجهان: أحدهما صعد أمره إلى السماء وهو قوله كن فيكون والثاني: أقبل إلى خلق السماء Инсонлар ушбу оят юзасидан учга бўлинган. Баъзилар «уни ўқиймиз ва унга иймон келтирамиз, лекин тафсир қилмаймиз» дейишган. Баъзилар «уни ўқиймиз ва луғатнинг зоҳири кўрсатиб турган маънога кўра тафсир қиламиз» дейишган, улар (Аллоҳ таолони жисм деб биладиган) мужассималардир. Баъзилар эса «уни ўқиймиз ва таъвил қиламиз» дейишган. Таъвилнинг икки йўли мавжуд. Биринчиси У зотнинг амри осмонга...
1 2 3 18