Самарқандлик хаттот Абдужалил Эргашев 60х80 см ҳажмдаги катта Қуръон китобини кўчириб ёзди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумот бермоқда. “Улуғ калом битилган китобни уч йил мобайнида икки томонлама 310 вараққа, 620 саҳифада араб куфи хатида ёзишга муваффақ бўлдим”, – дейди хаттот. Унинг айтишича, Самарқанд қоғози умрбоқийлиги, ҳар икки томонига ҳам ёзиш мумкинлиги ҳамда сувда ивимаслиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам айни намунадаги қоғоздан фойдаланган. “Конигил-Мерос” ҳунармандлик марказида ишлаб чиқариладиган Самарқанд қоғози аҳоли орасида “балх тути”, деб аталувчи тут нави пўстлоғидан тайёрланади. Ҳозир бундай қоғоз Японияда қадимий ёзма битиклар, нодир асарларни таъмирлашда ҳам кенг қўлланмоқда. Қуръони каримнинг бизгача етиб келган 10 қадимий қўлёзмаси мавжуд: “Бирмингем”, “Сана”, “Тўпқопи”, “Самарқанд”, “Санкт-Петербург”, “Ҳаворанг”, “Ибн ал-Баваба”, “Аналус”, “Мағриб”, “Севилья” қўлёзмалари. Қуръони каримнинг энг йирик ва қадимий нусхаларидан бири – “Усмон Мусфаҳи” ҳам Ўзбекистонда, “Мўйи Муборак” мадрасасида сақланади. ЎзА 402
Талабалар ўз уйларида оила даврасида Ийдул фитрни нишонлаб, дам оладилар. Юртимизнинг турли ҳудудларидан пойтахтга келиб ўқиётган талабалар уйларига кетиши олдидан устоз ва мураббийлари билан учрашиб улардан зарур тавсияларни олдилар... - ТИИ Матбуот хизмати
2022 йилнинг биринчи Қуёш тутилиши 30 апрелда, янги ой 1 майга ўтар кечаси кузатилади. Бу Антарктида, Жанубий Америка, Тинч океанининг жануби-шарқий қисмида кузатилиши мумкин бўлган Қуёшнинг қисман тутилиши бўлади. Бу ҳақда Москва планетарийси расмий сайтида маълум қилинди. Бўлажак астрономик ҳодисанинг ўзига хос жиҳати шундаки, 30 апрелдаги қуёш тутилиши 2022 йилда биринчи тутилиш йўлагини очади, у 16 май, Ой тутилиши кунигача давом этади. Шу куни, 2022 йилнинг 16 майида Нур-Султан вақти билан соат 9:14 да Ойнинг тўлиқ тутилиши кузатилади, бу Шимолий ва Жанубий Американинг кўп қисмида, шунингдек, қисман Африка ва Европада кўринади. 2022 йил астрономик тақвимида иккита тутилиш йўлакчаси мавжуд: 2022 йил 30 апрелдан 16 майгача ва 2022 йил 25 октябрдан 8 ноябргача. 2022 йилда жами 4 та тутилиш кутилмоқда: 2 та қуёш ва 2 та ой. 497