islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 30, 2022

Day

Олий маъҳад ректори Уйғун домла Ғафуров устоз ва ходимларни Рамазон ҳайити билан табриклади

Тошкент ислом институтида ҳам Рамазон шукуҳи ҳукм суриб, 50дан ортиқ қори устоз ва талабалар Тошкент шаҳар ва вилояти масжидларида хатми Қуръонга ўтди. Талабалар учун саҳарлик ва ифторлик дастурхонлари ёзилди. Ўқитувчи ва ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди... - ТИИ Матбуот хизмати

Самарадорликка йўл очган ҳужжат

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда стратегияни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга доир давлат дастурининг жорий йил И чорагидаги ижроси юзасидан бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди...- “Янги Ўзбекистон” мухбири Нодир Маҳмудов

Муборак Рамазон ойи учун муносиб туҳфа: Усмон Қуръони ҳақида ҳужжатли фильми суратга олинди

Ўзбекистон Кинематография агентлиги, BBC ўзбек хизмати, Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжахон жамияти, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Sevimli телеканали ҳамкорлигида суратга олинган “Усмон Қуръонининг қайтиши” ҳужжатли фильмида Тошкентдаги қадим Усмон мусҳафининг ҳайратларга бой тарихи сўзланади...- Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон халқаро ислом академияси муҳим мавзуда анжуман ўтказди

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда журналистлар иштирок этди...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

БИРДАМЛИК ВА ЭЪТИРОФНИНГ ЯНГИ САҲИФАСИ

Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли Ўзбекистоннинг дўстлари, хайрихоҳлари халқаро майдонда тобора кўпайиб бормоқда. Қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва тенг шериклик асосидаги иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди. Халқаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари, янги механизмлари жорий этилмоқда. Туркий Давлатлар Ташкилоти ана шундай янги мулоқот майдонларидан бирига айланмоқда...- «Янги Ўзбекистон» мухбири Нодир Маҳмудов
1 2