islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 15, 2022

Day

“Хотинимни ёқтирмайман, нима қилай…!”

Ҳозирги кунда кичик жамият ҳисобланадиган оила гўшасини мустаҳкам сақлаш ҳам эътибор қаратиладиган жабҳа бўлиб қолди. Оиладаги бахт, эр-хотин бир-бирини тушуниши, вақти келганда айбу нуқсонларга кўз юмиш, лутфу меҳр кўрсатиш устига қурилади...- Тошкент ислом институти талабаси Анасхон Турдибоев

Аллоҳни танитадиган илм

Ақоид илмини ўрганиш икки дунё бахт-саодатининг омили бўлиб, унда Аллоҳ таолони таниш, ғайбий хабарларга ишониш каби эътиқод қилиш зарур бўлган масалалар баён қилинади. Қуръони каримда инсонлар ва жинларнинг Аллоҳ таолога ибодат қилишлари учун яратилганлари хабар берилган...- Тошкент ислом институти талабаси Маҳмуджонов Жавоҳир

ТАЗКИЯ ВА ТАРБИЯ: ОДДИЙ АТАМА

Тасаввуф бир илмнинг номи бўлиб, унда айтилган гаплар тариқ(ат)-йўл, шу йўлни ихтиёр этиш сулук ва ихтиёр этган шахс солик, деб номланади. Буларнинг маънолари тушунарли оддий, мураккаб эмас. Уларга нисбатан тасаввуф, тариқат ёки сулук каби баъзи калималарни атама сифатида қўллаш у маъноларни тушунарсиз мураккаб қилиб қўймайди...- Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг асар ва амақолалари асосида "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов

Аслиятни атайин бузиб талқин этиш хиёнатдир!

Бугунги кунда экстремистик кайфиятдаги мутаассиб шахслар томонидан “жиҳод” ва “ҳижрат” каби тушунчаларни атайин аслиятидан бузиб талқин этиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай қарашларга ҳали Исломни яхши тушунмайдиган кишилар, айниқса, ёшлар кўп чалғимоқда, оқибатда уларнинг ширин ҳаёти буткул издан чиқмоқда. Бу каби тушунчалар аслида қандай изоҳланиши ва уларни ғаразли талқин этишнинг оғир гуноҳ экани ҳақида қуйида баён этилади. Ислом динини ниқоб қилиб олган бузғунчилар ўта нозик ва ҳассослик билан ёндашиш талаб этиладиган “жиҳод” ва “ҳижрат”  каби тушунчаларни турли шахсларнинг фикрларига таянган ҳолда интернет сайтларида талқин этмоқдалар. Бундай талқин ёшлар онгида Ислом гўё, ёвузликка, жангу жадал, қон тўкиш, бошқа диндагиларга қарши муросасиз кураш олиб боришга асосланган ботил тасаввурларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирда ижтимоий тармоқлардаги экстремистик руҳдаги кўплаб материаллар инсонларни “жиҳод” қилишга, сабабсиз ўз юртидан “ҳижрат” қилиб, чиқиб кетишга чақириб, Ислом дини ниқоби остида ўзларининг манфур ниятларини амалга ошириш пайида бўлмоқда. Уларнинг мақсади дин йўлида хизмат қилиш эмас, балки дунёвий манфаат, мол-дунёга эришишдир. Ҳали тафаккури шаклланмаган, илми ва тажрибаси етарли бўлмаган ёшлар бундай сайтларга кириб қолса, оқибати қандай аянчли якунланиши кундай равшан. Мана шундай тушунчаларни ғаразли талқин этадиганлардан бири “Абдуллоҳ Зуфар” исмли шахсга маҳаллий забардаст уламолар ҳамда Саудия Арабистонида, Мисрда, Туркияда фаолият кўрсатаётган аҳли илмлар ёппасига унга очиқ эътироз билдиришган. Жумладан, Абдуллоҳ Зуфар ижтимоий тармоқ орқали эълон қилган маърузасида жиҳод ҳамма учун фарз экани ҳақида сўз юритган. Аслида, жиҳод икки қисмдан иборат: “Талаб жиҳоди” ҳозир йўқлигига уламолар ижмо (иттифоқ) қилишган. Чунки, ҳозирда ҳамма давлатлар урушмасликка келишган. “Мудофаа жиҳоди” душманлар мусулмонлар яшайдиган юртга уруш қилиб, бостириб кирса, ҳимоя учун фарз бўлади. Абдуллоҳ Зуфар фиқҳий манбалардаги “Мудофаа жиҳоди”га тааллуқли масалаларни муайян давлат фуқароларини ўзи яшаб турган юрт ҳукуматига қарши қайрашда айёрлик билан фойдаланиши унинг асл мақсадини фош қилади.   Аслида “Мудофаа жиҳоди” ҳар бир фуқаронинг дини, қадриятлари ҳамда Ватани олдидаги бурчидир. Ушбуларга қаратилган ҳар қандай таҳдидга қарши туриб, уларни ҳимоя қилиши нафақат кишининг диний, балки инсоний бурчидир. “Мудофаа жиҳоди” ҳам ҳаммага фарзи айн бўлмайди. Имом Абу Ҳанифа ва қолган уч мазҳаббоши имомларимиз, шунингдек, жумҳур уламоларнинг барчаси жиҳоднинг фарзи кифоя эканига иттифоқ қилганлар. Чунки, Мадинаи мунавварага Макка мушриклари ҳужум қилганида баъзи саҳобалар маълум сабабларга кўра мудофаа жанггига чиқа олмаганлар. Шунда Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай оят нозил қилган: وَكُلًّا وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَىٰ ۚ وَفَضَّلَ اللَّهُ الْمُجَاهِدِينَ عَلَى الْقَاعِدِينَ أَجْرًا عَظِيمًا яъни: «Аллоҳ ҳаммаларига яхшиликни ваъда қилган. Аллоҳ мужоҳидларни ўтириб олувчилардан буюк ажр ила афзал қилган» деган (Нисо сураси, 95-оят).   Аллома алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ушбу оятда мужоҳидлар ва жиҳодда иштирок қилолмаганларга ҳам жаннатни ваъда қилди. Агар жиҳод ҳамма ҳолатда фарзи айн бўлганда эди Аллоҳ унда иштирок этолмаганга жаннатни ваъда қилмас эди. Чунки унда иштирок этмаслик ҳаром бўлар эди” (Бадоиъ ас-саноиъ. 7-жуз. 380-бет).  Маълумки, жиҳоднинг ўзига яраша қоидалари бор. Биринчидан, жиҳодга сафарбар қилиш учун “Халифа” бўлиши лозим. Ваҳоланки, халифалик масаласи тарихда қолгани барчага маълум. Қолаверса, жиҳод жорий бўлиши учун умматнинг ижмоси ҳам талаб этилади. Булар чақираётган “жиҳод”га ислом умматининг деярли барчаси қарши экани кундек равшан. Бугунги кунда жиҳодга тарғиб қилаётган гуруҳлар қайси сиёсий кучларга хизмат қилаётганларини ўзлари ҳам билмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким номаълум байроқ остида жанг қилса ва бу йўлда ўлдирилса бас у жоҳилият ўлимини топибди” деб айтганлар. Яъни, кимки номаълум байроқ остида, уни...