Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккинчи халифаси жаннат башорати берилган 10 нафар саҳобанинг бири, ҳақ билан ботил орасини ажратган буюк саҳоба Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳудир. (Халифалик даврлари: ҳижрий 13 йил 21 жумодул охирдан 23 йил 26 зулҳижжагача; милодий 634 йил 21 августдан 644 йил 2 ноябргача)...- Тошкент ислом институти талабаси Жалохонов Аббосхон
Ислом дини – тинчлик, саломатлик дини. Ислом дини инсонларга озор беришдан қайтаради. Нафақат инсон зотига, балки, чумолига озор бериш, ҳаттоки, азият берувчи бирор сўз айтишдан ҳам қайтаради.
Эҳтимол, бизнинг халқ илму маърифатни, тарбия ва таълимни, ҳунар ва саноатни яхши кўрар, деб ўйлайдурғондурсиз? Йўқ, бу фикрингиз ёнглиш. Эшонларимиз тоат ва ибодат, панду насиҳат, зикру тасбеҳ ўрниға тўйлардан тўн киюб, кўб ошаб, кўп ухлашни яхши кўрурлар. Уламоларимиз дарсу таълим ўрниға, бир-бирлари ила ўрун талашиб, мукаррир ва мударрис бўлишни, ўзлари бўлолмай қолсалар...- Маърифатпарвар Абдулла Авлоний, 1913 йил