islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 14, 2022

Day

Тафсири Табарий юзаки тафсирми…?

Яқинда Абдуллоҳ Зуфарнинг “you tube” тармоғига жойлаштирган Қуръонни тафсир қилиш борасида қилган суҳбатини эшитиб қолдим. Унда Абдуллоҳ Зуфар Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг бир оятни тафсир қилиш учун юзлаб тафсир китобларини кўришини, лекин улардан қониқмасдан Аллоҳга дуо илтижолар қилишини натижада ўша оят борасида ҳеч ким эшитмаган тафсирни қилишини айтиб ўтган...- “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Омон  Қодиров

Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатишнинг аҳамияти

Қуръонни таълим бериш, уммати Муҳаммадийяга фарзи кифоя, уни йод олиш эса вожиби кифоядир, токи унинг мутавотирлигига футур етиб, унга тағйир ва табдил йўл топмасин. Бу вазифани бир қисм мўминлар бажарсалар қолганлардан соқит бўлади ва илло барча баробар гуноҳкор бўлади...-ТИИ талабаси Саидакбархўжаева Ҳалима

«Амри-маъруф ва наҳйи-мункар»

44-савол: Аллоҳ таоло айтади: «Эй, иймон келтирганлар! Ўзингизни билинг. Агар ҳидоятда бўлсангиз, адашганлари сизга зарар қилмас».  (Моида сураси, 105-оят). Мана шу оят ҳақида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг тафсири қандай?...- Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади.

Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни севмас!

бу умматнинг ҳар бир иши мўътадиллик устига қурилган. Исроф – ижтимоий иллатлардан бири. Бу сўз “ҳаддидан ошиш” маъносини англатади. Истилоҳда эса ҳар бир нарсада Аллоҳ таоло белгилаб берган чегарадан чиқиб, У Зот берган неъматларни ўз ўрнига сарф этмаслик исрофдир. Урфда эса мол-давлатни зое қилишга исроф дейилади...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов

“Намознинг ўзгача маззаси бор…”

Ҳар икки намоз оралиғида ҳар хил ғафлат, жафокорлик, бағритошлик, қайсарлик, тойилиш ва хатолар сени қамраб олади-да, сени Робингдан узоқлаштиради ва ҳузуридан четлатади. Бу билан ҳуддики Роббингнинг ибодатидан юз ўгириб, унинг риоясидагилар қаторидан чиққандек бўласан. Эҳтимол, ўз оёғинг билан душманинга йўлиққандирсан ва у сени асир олиб оёқ-қўлингни кишанлаб нафсинг ва орзу-ҳавасларинг зиндонига қамаб қўйгандир...- Тошкен ислом иниститути талабаси Отахонов Абдуллоҳ