Аллоҳга шукрки, бизларни энг афзал дин – Ислом динида қилиб қўйди, бизларга энг афзал китоб Қуръони каримни нозил қилди, бизларни набийларнинг энг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан қилди. Албатта, ҳар бир мўмин-мусулмон ўзининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли эканини таъкидлайди. Бироқ, у бу муҳаббат қандай муҳаббат эканини билармикин? Унинг “муҳаббат” деб атаётган туйғуси ҳақиқатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомларига лойиқ муҳаббатмикин? Буни англаш учун аввало муҳаббатнинг ҳақиқий маъносини билиб олиш зарур...- ТИИ талабаси Муҳиддинов Неъматиллохон Аброрхон ўғли