islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 15, 2023

Day

Сендан келган Элчига минг жоним фидо!

Ишқ нима ўзи? Ошиқ ким? Ишқ ва муҳаббат тушунчалари орасида қандай фарқлар бор? Сабаби муҳаббат учта асосий қисмдан иборат, дейишади машойихлар, жамол, камол ва эҳсон. Яъни, инсон зоти биронта борлиққа кўнгил бермоғи учун унда мана шу сифатларни кўрмоқ истайди. Гўзаллик, мукаммаллик ва яхшилик. Ҳусну тароват ром этади ошиқ руҳнинг чанқоқ назарларини, бениҳоя камолот бамисли ақлу заковатла интилиши мумкин бўлган энг олий чўққи, эзгулик ҳамда хайру саҳоват унинг вужудини, жисму танини лутфу карам саройларида асир айлагай...- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Нигора Усмон Ҳамидуллоҳ қизи

Олий маъҳад ўқитувчиларининг диссертация мавзулари ОАК Бюллетенида эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Шерхонов Салоҳиддин Солихоновичнинг “ХI-ХII асрларда Аббосийлар давлатида диний таълим босқичлари”, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Неъматов Жаҳонгир Тўлқиновичнинг “Муҳаммад Жазарий "Ал-Муқаддимаул Жазария” асарининг тажвид илми ривожида тутган ўрни”, ўқитувчилар Рашидов Аҳмад Ҳамидовичнинг “Имом Шотибий "Ҳирзул амоний” асарининг қироат илми ривожида тутган ўрни”, Рўзиев Жаҳонгир Ўктамовичнинг “Сулаймон Жамзурийнинг тажвид илмига оид "Туҳфатул атфол” асарининг Марказий Осиёда ўқитилиши” мавзулари 24.00.00 – Исломшунослик фанлари ихтисослиги бўйича эълон қилинди...- ТИИ Матбуот хизмати

Таниш бахти

Аллоҳни таниш... қанчалар буюк, шарафли маърифат... инсон яратилиш ғоясининг тақозоси... борлиқнинг мавжудлик синоати, мазмун-моҳияти мужассам ушбу икки оғиз сўз, бир жуфт калима ичра. Зеро, Халлоқи Оламийннинг, “Мен бир жавҳар эдим, Ўзимни танитмоқ истадим!” марҳамати ифодаламайдими ушбу улуғ хабар маъносини?! Дарвоқе, таниш бахтига муяссар бўлганлар, маърифатуллоҳла неъматланганлар Унга эришиш, висолига етиш учун қанчалар ошиққан, тоқатсизланган, сиғмаганлар ушбу тор, фоний дунёи заминга... Уни таниш, Унинг ишқи билан яшаш... Қандоқ бўлади ўзи бу? Ҳис қилиш мумкинми ушбу ҳолни?..- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Нигора Усмон Ҳамидуллоҳ қизи