Исломнинг гўзал ахлоқларидан бири бу беҳуда-бекорчи сўзлардан тилни тийишдир. Қуръони азим уш шуаънда Худои таборак ва таоло мусулмон киши ўзаро ҳамсуҳбат бўлганда чиройли одобда бўлишини буюраяпти: “Менинг бандаларимга айт, (ўзаро сўзлашганда) яхши сўзларни сўзласинлар. Албатта, шайтон уларнинг орасига душманлик солиб туради ва албатта, шайтон инсонга очиқ душмандир” Дарҳақиқат, ҳаётимизда учрайдиган ҳолат кўп эътибор берганмизки, қўпол одамларнинг дўстлари жуда кам бўлади. улар ўзларининг ёмон муомаласи билан бор дўстларини ҳам йўқотадилар. Оятга кўра шайтон инсонларни ширинсўз бўлишдан узоқлаштириб, шу йўл билан уларнинг орасига душманлик солиши ва шунинг натижасида лаъин икки тараф орасини бузиш учун, уларнинг қалбларига бир-бирларига нисбатан васваса солади...- Тошкент ислом институти талабаси Муҳаммадумар Муҳаммаджонов