islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 25, 2024

Day

Хатмул кутуб: “Шарҳи Мулло” китобидан 30 нафар талабага ижоза берилди

Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва Балоғат фан ойлиги” муносабати билан Тиллар кафедраси томонидан 3-курс талабалари билан ўқиб тугатилган “Шарҳи Мулло” китобининг “хатмул кутуб" илмий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб берди...- ТИИ Матбуот хизмати

Nusrat Allohdandir

Hijriy ikkinchi yilning oʻn yettinchi ramazon kuni, musulmonlar mushriklarga qarshi birinchi urushga tayyorgarlik koʻrmoqda edilar. Abu Sufyon boshchiligidagi Qurayshning karvoni Shomdan kelayotgan edi. Paygʻambarimiz sollallohu alayhi va sallam bu karvonni toʻsish uchun sahobalarni janga chaqirdilar. Biroq Abu Sufyon oʻz yoʻnalishini oʻzgartirib, boshqa yoʻldan yurgani bois musulmonlar karvonni qoʻldan boy berdilar. Karvon qutilib qolgan boʻlsa ham, Abu Jahl musulmonlarga qarshi urushish fikridan qaytmadi va: “Lotga qasam, biz Badrga borib, tuyalar soʻyib, aroqlar ichib, u yerda oʻyin kulgi qilmasdan qaytmaymiz...- Toshkent Islom instituti talabasi Turdaliyev Abduqayum

Муҳаммад ибн Алий ал-Байзовийнинг “Анвару-т-танзил ва асрору-т-таъвил” китоби

Ушбу китобнинг муаллифи Насируддин Абу Хойр Абдуллоҳ ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Алий Ал-Байзовийдир. У кишига Байзо шаҳри нисбат берилган бўлиб, у шаҳар ҳозирги Эрон ҳудудида жойлашган. Байзовийнинг ўзи Шероз шаҳрида қозилик қилган ва у зот 685 ҳижрий йили вафот этган. У таълиф қилган тафсир китоби ибораларининг гўзаллиги ва баён қилишининг қуввати жиҳатидан ажралиб туради. Муфассирлар кўп ҳолатларда унинг китобидан фойдаланишади...- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Хасанов Қудратжон Исоқжонович

Адолатнинг кучи

Эртуғрул 1191-1281 йилларда яшаган саркарда, ўғузларнинг қай уруғидан, усмонлилар сулоласи бобокалонидир. XIII асрнинг 20-йиллари мўғуллар истилоси даврида Эртуғрул ўз уруғдошлари билан Мовароуннаҳр ва Хуросондан Кичик Осиёга келиб ўрнашган.