Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi oʻrinbosari, Toshkent islom instituti rektori, professor M.Muhammadsiddiqov, Moliyaviy nazorat va tahlil boʻlimi mudiri I.Zuhriddinov, Masjidlar bilan ishlash boʻlimi mutaxassisi D.Rahimov, viloyat bosh imom xatibi R.Usmonov Qashqadaryo viloyatida faoliyat yuritayotgan “Qurʼoni karim va tajvid” oʻquv kurs oʻqituvchi va tinglovchilari bilan muloqot qildilar...- TII Matbuot xizmati
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi oʻrinbosari, Toshkent islom instituti rektori, professor M.Muhammadsiddiqov, Moliyaviy nazorat va tahlil boʻlimi mudiri I.Zuhriddinov, Masjidlar bilan ishlash boʻlimi mutaxassisi D.Rahimov, viloyat bosh imom xatibi R.Usmonov Qashqadaryo viloyati imom-xatiblari va imom noiblari bilan uchrashib, muloqot oʻtkazdilar...- TII Matbuot xizmati
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ““Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси катта ўқитувчиси Аъзамжон Қамбаров маърузачи сифатида таклиф этилди...- ТИИ Матбуот хизмати
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказида талабалар учун Бобур ижодига мансуб ҳамда мутафаккир ҳақида маълумот берувчи китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Мазкур кўргазмада талабалар “Рисолаи волидиййа”, “Девон”, “Буюк Бобурийлар тарихи”, “Мубайян”, “Бобурнома” каби асрлар билан яқинда танишиб, ўзлари учун қизиқарли бўлган маълумотларга эга бўлди...- ТИИ Ахборот-ресурс маркази
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур миллатимизнинг энг ёрқин вакилларидан биридир.Илму адабиёт осмонида ҳар бир буюк шоир ва етук олим бир порлоқ юлдуз бўлса, шубҳасиз, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг фарзандлари, яъни кўрагонийлар ё бобурийлар сулоласи барчамиз учун ибратлидир.