islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 26, 2024

Day

Бир оят ҳақида тафаккур

Инсонлар қадрингни билишмаса, хафа бўлма! Аслида, Аллоҳ таоло сени кимлигингни билиши етарлидир. Инсонларнинг билиши ёки билмаслиги сенга ҳеч қандай фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайди. Бунга ёрқин далил, Аллоҳ таолонинг баъзи пайғамбарларни инсониятга танитиб, баъзиларини сир тутиб, ҳатто исмларини ҳам ошкор қилмаганидир. Чунки бизнинг Нуҳ алайҳиссаломни танишимиз амаллар ўлчанадиган тарозида у зотнинг фойдаларига бирорта амал зиёда қилмайди. Шунингдек, Аллоҳ Қуръонда қиссаларини келтирмаган пайғамбарларни танимаслигимиз тарозида уларнинг солиҳ амалларидан бирортасини  камайтириб қўймайди.

Умра зиёратини ташкил этиш учун лицензия жорий қилинмоқда.

Умра зиёратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, зиёратчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида бундай тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия жорий қилинмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.