“Тиловат саждаси” деб тиловатга боғланишидан шунга ишора борки, киши агар сажда оятини ёзса ёки ҳижжалаб, ҳарфлаб ўқиса, унинг сажда қилиши вожиб бўлмайди. Сажда оятини тиловат қилган киши сажда қилиши вожиб бўлганидек, уни эшитган кишига ҳам вожиб бўлади. Эшитишни хоҳлаганми, хоҳламаганми, маъносини тушунадими, тушунмайдими бунинг фарқи йўқ. Шунингдек, тиловат қилган киши таҳоратли ҳолда ўқиганми, бетаҳоратми ёки ҳайз кўрган аёл бўладими, нифослими фарқи йўқ. Ундан эшитган кишига сажда вожиб бўлаверади. Мажнун ёки уйқудаги одам сажда оятини тиловат қилса, уни эшитган кишига сажда вожиб бўлади...- “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Зойирова Ҳафиза