islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 12, 2024

Day

Саҳобаи киромларнинг Найбий алайҳиссаломга муҳаббатлари

Пайғамбар алайҳис саломнинг саҳобаларининг ичида У зотнинг мавлолари Савбон розияллоҳу анҳу ҳам бор бўлиб, Набий алайҳиссаломга ғоят муҳаббатли, У зотни кўрмаса туролмас эди. Бир кун Савбон Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига ранги бўзлаган ҳолда келди. Юзида чуқур маҳзунлик бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эй Савбон сенга нима бўлди, бемормисан?» дедилар... - Наманган шаҳар «Мулла бозор охунд» жомеъ масжиди имом хатиби Зоҳиджон қори Нўъмонов

Юртимиз диний таълим тизими индонезиялик олимлар нигоҳида

Тошкент ислом институтига Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти делегацияси ташриф буюрди.  ТИИ ва Кудус давлат ислом институти ўртасида 2024 йил январда англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унда таълим муассасалари ўртасида талабалар алмашинуви, тадқиқот ва таълим қўшма дастурларини амалга ошириш, илмий конференциялар ўтказиш, профессор-ўқитувчилар учун стажировка ташкил қилиш сингари вазифалар белгиланган эди. Келишувдаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Замонавий ҳадисшунослик ва Қуръоншунослик фанларини ўқитиш Ўзбекистон ва Индонезия тажрибаси мисолида” мавзусида илмий давра суҳбати ўтказилди.