islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Қабул-2022

Қабул ҳужжатлари

2022-2023 ўқув йили кундузги таълим шакли қабули учун зарур ҳужжатлар:

  • Ректор номига ариза;
  • паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
  • ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва баҳолар иловаси асл нусхаси;
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
  • Танлов иштирокчилари учун: ЎМИ томонидан ўтказилган “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун);
  • Ҳужжатларни жойлаштириш учун скоросшиватель ва конверт.

2022-2023 ўқув йили Модуль таълим шакли қабули учун зарур ҳужжатлар:

  • Ректор номига ариза;
  • паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
  • ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва баҳолар иловаси асл нусхаси;
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
  • яшаш жойи буйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилидан тавсиянома;
  • меҳнат дафтарчаси;
  • Ҳужжатларни жойлаштириш учун скоросшиватель ва конверт.

2022-2023 ўқув йили Хорижлик абитуриентлар қабули учун зарур ҳужжатлар:

  • Ректор номига ариза;
  • миллий паспорт (амалдаги визаси билан);
  • маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси;
  • соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса (белгиланган намунадаги);
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
  • фуқаролиги бўлган мамлакатнинг муфтийси (мамлакатда муфтий лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда дин ишлари бўйича тегишли давлат бошқаруви органи) томонидан берилган тавсиянома (ёки йўлланма);
  • Ҳужжатларни жойлаштириш учун скоросшиватель ва конверт.