Телефон: (71) 227-42-37
E-mail: islom-instituti@umail.uz
Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси талабаларни ақоид ва фиқҳга оид фанлар бўйича етук мутахассис қилиб тайёрлаш мақсадида 2018 йилда ташкил этилди.
Кафедра Ақоид, Фиқҳ, Усулул фиқҳ, Замановий масалаларнинг фиқҳий асослари, Фатво бериш асослари ва фиқҳий қоидалар, Мотуридийя таълимоти ва замонавий ақидавий қарашлар, Фароиз, Тасаввуф каби фанларни ўз таркибига олган.
Телефон: (71) 227-42-37
E-mail: islom-instituti@umail.uz
Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси талабаларни ҳадис ва ислом тарихига оид фанлар бўйича етук мутахассис қилиб тайёрлаш мақсадида 2018 йилда ташкил этилди.
Кафедра Ҳадис, Мусталаҳул Ҳадис, Ислом тарихи: Хулафолар ва Сийрат каби фанларини ўз таркибига олган.
Телефон: (71) 227-42-37
E-mail: islom-instituti@umail.uz
Таҳфизул Қуръон кафедраси талабаларнинг Қуръони каримни ёд олишини кучайтириш ҳамда Қуръони карим илмларини пухта ўзлаштириши мақсадида 2007 йилда ташкил этилган.
Таҳфизул-Қуръон кафедраси Қуръони каримни тўлиқ ёдлатишга ихтисослашган кафедра ҳисобланади. Талабалар Қуръони каримни тўлиқ ёд олиш билан бирга тажвид илмига оид “Туҳфатул атфол”, “Муқаддиматул Жазарий” каби китоблардан ҳамда мутавотир қироатлардан “ижоза” олиш имконига эгалар.
Кафедра Қуръон қироати ва илмлари, Тафсир ва Хатоба каби фанларини ўз таркибига олган. Шунингдек, кафедра ўқитувчилари Қуръони карим ва тажвид фани бўйича ижтимоий тармоқлар орқали силсилавий онлайн дарслар ўтадилар.
Кафедра талабалари республика ва халқаро миқёсдаги қорилар мусобақаларида қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритмоқдалар. Шунингдек, ҳар йилги Рамазон таровиҳларида кафедранинг қори ўқитувчи ва талабалари Қуръон хатмларига ўтадилар.
Телефон: (71) 227-42-37
E-mail: islom-instituti@umail.uz
Тиллар кафедраси талабаларнинг ўзбек ва хорижий тилларни мукаммал ўрганишларини таъминлаш мақсадида 2001 йилда ташкил этилди.
Кафедра Араб тили, Араб тили (муҳовара), Балоғат, Рус тили, Инглиз тили, Форс тили, Палеография, кодикология ва эпиграфика каби фанларни ўз таркибига олади.
Кафедранинг асосий мақсади ўзбек тилида иш юритишни мукаммал биладиган, хорижий тилларда илмий-ижтимоий мавзуларда суҳбатлаша оладиган, муқаддас манбалардаги ибора ва матнларни ўқиб таржима қилиш, шарҳлаш салоҳиятига эга мутахассисларни тайёрлашдан иборат.
Телефон: (71) 227-42-37
E-mail: islom-instituti@umail.uz
Ижтимоий фанлар кафедраси талабаларга диний ва дунёвий фанлар уйғунлигида, илмий-назарий ёндашиш тамойиллари асосида тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ижтимоий-гуманитар фанларни ўргатиш мақсадида 2001 йилда ташкил этилди.
Кафедра Илмий тадқиқотлар методикаси, Ислом ва ҳозирги замон, Дин ниқобидаги таҳдидлларга қарши кураш методлари, Дин ниқобидаги таҳдидларга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари, Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси.Фуқоролик жамияти, Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари, Ислом иқтисодиёти ва банк иши, Исломшунослик фанларини ўқитиш методикаси, Ахборот технологиялари ва тизимлари, Информатика ва ахборот технологиялари, Ислом фалсафаси. Мантиқ, Педагогика.Психология, Жисмоний маданият ва спорт каби фанларни ўз таркибига олади.
Toshkent islom instituti asosiy binosi
Toshkent, Olmazor tumani, Zarqaynar 18-bekr koʻcha, 47-uy
+998-71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz
Qabul kunlari: yakshanbadan tashqari har kun