islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Араб тили

Tag

Араб тилининг ўзига хослиги

Араб тили сомий тиллар оиласига мансуб бўлиб, унинг адабий тил нормаси жоҳилият даврида шаклланган. Унинг тараққиёти уч босқичга бўлиниб ўрганилади: қадимги, классик ва ҳозирги замонавий араб тили. Классик араб тили ислом байроғи остида Яқин ва Ўрта Шарққа, Марказий Осиё ва Африканинг кўп қисмига тарқалди. Бунда албатта, саҳобаларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Кейинчалик, у Ўрта Осиёда узоқ вақтларгача халқаро ва билим тили бўлиб келди. Бу тилда давлат дастурлари олиб борилади ва ҳикматларга тўла асарлар ёзилади. Шулардан Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Фаробий, Муҳаммад Хоразмий ва Маҳмуд Замахшарий каби ўзларининг чуқур илмий мулоҳазалари билан дунё фанининг равнақига сезиларли таъсир кўрсатган фан даҳолари, буюк ватандошларимиз ҳам шу тилда самарали ижод қилишган...- “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Қодиров Абдулвали

Араб тили тарихидан

Минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлган бой маънавий меросимиз, асосан, араб ёзувидаги манбалар орқали етиб келган. Маълумки, бу ёзув арабларнигина эмас, балки араб бўлмаган кўпгина шарқ халқларининг адабиёти ва фанида қўланиб келган ҳарф-товушли ёзувдир. У қадимги финикий ёзувининг оромий тармоғидан келиб чиққан. Милоднинг III–IV асрларида шаклланиниб, араб тилининг ифодаси учун қўллана бошлаган ва “араб ёзуви” номини олган. Оромий алифбосида 22 та ҳарф бўлган. Араблар бу алифбога 6 та янги товуш ҳарф (غ ظ ض ذ ح ث) қўшиб, 28 тага етгазганлар. Ҳарфлар сўз бошида, сўз ўртасида, сўз охирида ва алоҳида ёзилиш шаклларига эга. Улар أ (алиф), د(дол), ذ(зол), ر(ре), ز(зе), و(вов) бўлиб, сўз бошида ва сўз ўртасида қўшилиб ёзилмайди. Араб ёзувидаги 28 та ҳарфдан 18 таси мустақил график белгисига эга...- ТИИ ахборот ресурс маркази ходими Ф.Иззатиллаев

“Фотима Самарқандия” – Араб тили мусобақаси ғолибаси

Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва балоғат фани ойлиги” муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан талаба қизлар ўртасида “Араб тили – жаннат тили” шиори остида араб тили мусобақаси ўтказилди. 1-4 курс талабаларидан ташкил топган “Фотима Самарқандия”, “Робия ал-Адавия”, “Хадича бинт Абдуссалом”, “Фотима уммул Бухорий" номли жамоалар мусобақалашдилар...- ТИИ Тиллар кафедраси ўқитувчиси Маҳкамова Озода

Араб тили дунё мусулмонларининг умумий тилидир

Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва Балоғат фанлари ойлиги” этиб белгиланган. Шу  муносабат билан “Тиллар” кафедраси професcори, Ал-Азҳар университети мутахассиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси, Шиҳата Абдурраззоқ Абу Шуша институт профессор-ўқитувчиларига “Балоғат ва Араб тили фанлари бир-бирига узвий боғлиқлиги” мавзусида мастер-класс ўтиб берди...- ТИИ Тиллар кафедраси кабинет мудири Анваров Элёрбек

Араб тилини билмаган талаба шаръий илмлар мутахассиси бўла олмайди

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов Тиллар кафедраси фаолияти билан танишди. Талабаларнинг ўзбек ва хорижий тилларни мукаммал ўрганишларини таъминлаш мақсадида Тиллар кафедраси 2001 йилда ташкил этилди...- ТИИ Матбуот хизмати
1 2 3 4