Шарқ мамлакатларида Сарвари оламнинг ушбу буюк меросларини чуқур ўрганишга ва уларга амал қилишга алоҳида эътибор бериб келинган. Кўплаб алломалар ҳадислар ва уларнинг шарҳига бағишланган қатор асарлар ёзганлар. Ҳадисларни ва ҳадисга доир илмларни халқ оммаси учун мумкин қадар қулай ва ихчам бўлиши мақсадида мухтасар рисолалар ёзиш услуби ҳам кенг тарқалган. Бу услубдаги асарлар жумласидан таниқли олим имом Нававий томонидан тузилган “Арбаъийн” ҳадис тўплами ва «Ат-тақриб ват-тайсир ли маърифати сунанил баширин назийр» асари каби мухтасар асарларни кўрсатиш мумкин...- Тошкент ислом институти талабаси Отахонов Темурбек
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг илмини кўплаб уламолар ўрганиб унинг усули асосида янги масалаларни истинбод қилиб, чиқариб олдилар. Шунга биноан ҳанафий мазҳабининг ривожланишида нафақат
Аббосийлар даврида, ҳижрий иккинчи-учинчи асрда яшаган ҳанафий мазҳаб уламолари кўплаб асарлар ёзиб қолдирганлар. Улардан баъзиларини қуйида келтирамиз. Муалло ибн Мансурнинг “Наводир” асари. Бу асар мазҳабдаги имомлар (Абу Ҳанифа, имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад)дан ривоят қилинган нодир масалалардан иборат бўлиб...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев