Ҳофиз ибн Ҳажар ҳижрий 773 йил шаъбон ойининг 22 кунида Мисрнинг Нил дарёси соҳилидаги бир қишлоқда таваллуд топади. Бўлажак аллома илм нури ила мунаввар бўлган оилада дунёга келган эди. Бобоси Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад кўплаб шайхлардан ҳадис эшитар, ҳатто, Абул Фазл ибн Асокирдан ижоза олишга ҳам муваффақ бўлган эди...