Девордаги соатнинг «чиқ-чиқ»и тинмайди. Аслида, бу товушлар синиб, ерга тушаётган вақтнинг парчалари, вақтнинг ўлчови... Дунёдаги энг арзон ва энг кўп нарса – вақт. Энг камёб ва энг қимматли нарса ҳам вақт. Соат миллари тинмайди. Улар лаҳзаларни сонияга, сонияларни соатларга, соатларни кунларга, кунларни йилларга айлантиради. Шу тарзда умр ўтиб боради. Биз умр дафтарини яхшилик билан безаш учун берилган ана шу имкониятдан – баҳосиз фурсатлардан қандай фойдалана оляпмиз?!...- Тошкент ислом институти талабаси Ходжалиев Абдулҳай