Ҳофиз Ибн Ражаб Ҳанбалий “Фатҳул Борий” асарида (“Зилзилалар ҳақида айтилган гаплар тўғрисидаги боб”, 9\252) шундай дейди: “Зилзилага тааллуқли масалалардан бири, зилзила юз берганида уйдан саҳро томонга қочишнинг ҳукмидир. Авзоий айтади: “Бунинг зиёни йўқ. Барча мусулмонлар: қочганлар ҳам, ўтирганлар ҳам яхши биладики, тақдирдан қочиб қутулишнинг имкони йўқ. Бироқ менга (уйдан чиқмай) ўтириш суюклироқдир”. Буни Ҳарб Валид ибн Муслим орқали Авзоийдан ривоят қилган. Ҳарб яна шундай дейди: “Мен Исҳоқ ибн Роҳавайҳдан “зилзила пайтида уйида ўтирган киши ўрнидан туриб уйдан чиқиши керакми?”, деб сўрадим. “Агар шундай қилса яхши”, деб жавоб қилди у”...- Тошкент ислом институти талабаси Рахимов Абдулбосит