islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Зиёрат

Tag

Профессор Аҳмад Лутфий Қозончи ҳазратлари хонадонида

Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида Бурса шаҳрида ҳам бўлди. Маълумки, Бурсада “Саодат асри қиссалари”, “Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу”, “Ўгай она”, “Қайнона” каби асарлари билан ўзбек китобхонларининг севимли адибига айланган тарихчи олим Аҳмад Лутфий Қозончи ҳазратлари истиқомат қилади. Туркияга келган ҳар бир зиёли ватандошимиз ҳурматли олимни зиёрат қилмай кетмайди...- ТИИ Матбуот хизмати

Бурсадаги Амир Султон мақбараси зиёрати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида Бурсадаги Амир Султон мақбарасини зиёрат қилди. Келиб чиқиши бухоролик бўлган Амир Султоннинг ҳақиқий исми Шамсиддин Муҳаммад Али Ҳуссайн Беруний. Унинг отаси Саййид Али Бухоронинг машҳур мутасаввифларидан бўлиб, саййид бўлгани учун унга “амир”  унвони берилган. Тахминларга кўра, Амир Султон 770/1368 йилларда туғилган...- ТИИ Матбуот хизмати

Илмий сафар: Имом Бухорий изидан

27-29 май кунлари Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедралари устозлари бошчилигида 4-курс талабалари билан Бухоро ва Самарқанд вилоятларига зиёрат ташкил этилди...-ТИИ Матбуот хизмати

Бемор одамни зиёрат қилишнинг қандай одоблари бор?

"Ҳар киши беморни сўрамоққа борса, беморнинг икки тиззасига яқинроқ ўтиради. Беморнинг юзига қарамайди. Янги либос кийиб кирмайди".