Тошкент ислом институтида "Ижтимоий фанлар" кафедраси ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 1-3 курс талабалари ўртасида "Мен радикализмга қаршиман" шиори остида илмий кўрик-танлов ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита "Диншунослик экспертизаси" бўлими мутахассиси Мирфозил Мадалиев, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов ҳакамлар ҳайъати сифатида иштирок этдилар...- ТИИ Матбуот хизмати